Тошкент вилоятининг Тошкент туманида 5 ёшли бола каналда оқиб кетди.
Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, у яшаш уйининг олд томонидан оқиб ўтувчи Захариқ каналига эҳтиётсизлиги оқибатида тушиб кетиб, оқиб кетган.
Ҳозирда болани қидириб топиш бўйича барча зарур тезкор чоралар кўрилмоқда.
Бундан бир неча кун аввал Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳридан оқиб ўтувчи Жўнариқ каналида 16 ёшли бола чўкиб кетганди. Унинг жасади бир кун ўтиб, 4 июнда топилган.
Фарғона вилояти Қўштепа туманида эса 25 май куни Катта Фарғона каналига чўмилишга борган мактаб битирувчиларидан бири сувдан қайтиб чиқмаган. 9 кун давомида қидирув ишлари натижасида унинг жасади 3 июнь куни топилган.
Изоҳ (0)