Самарқандда тўрт нафар йигит кўп қаватли уйнинг деразасидан тушиб кетган қизчанинг ҳаётини сақлаб қолгани ҳақида хабар берилган эди. Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси раҳбари улар билан учрашиб, ташаккурномалар топширди.
Хабар берилишича, бошқарма бошлиғи Шокир Султонов битирувчилар билан учрашиш учун шаҳардаги 80-умумтаълим мактабига борди. Улар қизчани ҳаётини сақлаб қолгани учун вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
1 июнь куни Самарқанддаги мактаблардан бирининг 11-синфини битираётган 4 нафар йигит сайр қилиб юришганда кўп қаватли уйнинг 4-қаватида боши панжара орасига тиқилиб, танаси ҳавода осилиб турган кичкина қизчани кўриб қолган.
Ўқувчилардан бири дарҳол қизалоқнинг ота-онасига хабар бериш учун квартира томон югурган. Қолганлари қизалоқ осилиб қолган балкон остида уни тутиб қолиш учун қўлларини узатиб турган.
Йигитлардан бири зинапоядан югуриб чиқаётган пайтда, қизалоқ пастга тушиб кетган. Йигитлар уни тутиб олган ва қизча омон қолган.
Изоҳ (0)