Тошкент ва Грозний ўртасида мунтазам парвозлар йўлга қўйилиши ҳақида хабар берилган эди. Транспорт вазирлиги парвозлар қачондан бошланишини эълон қилди.
Унга кўра, Тошкент—Грозний—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам парвозлар Uzbekistan Airways самолётларида 26 июндан бошланади. Тўғридан-тўғри авиақатновлар ҳафтасига икки марта, душанба/сешанба ва пайшанба/жума кунлари (ортга қайтувчи рейслар кейинги кунга ўтади) амалга оширилади.
5 май куни Чеченистон ҳукумати раиси Муслим Хучиев Uzbekistan Airways’нинг Россиядаги минтақавий вакили З.Н.Абудуллаев билан учрашувда янги халқаро рейсни йўлга қўйиш ва парвозлар географиясини янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилганди.
Ўшанда Хучиев Тошкент ва Грозний ўртасида мунтазам парвозлар Чеченистон ва Ўзбекистон ўртасидаги йўловчи ташиш ҳажмини оширишга хизмат қилиши ва минтақа иқтисодиёти ривожига қўшимча туртки беришини айтганди.
Изоҳ (0)