Фарғона вилояти Олтиариқ туманида италиялик аёл ЙТҲ оқибатида вафот этди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати “Дарё”га хабар берди.
Унга кўра, ҳодиса 2 июнь куни Олтиариқ тумани “Азимобод” маҳалласини кесиб ўтувчи 4П-148А Боғдод—Олтиариқ йўлининг 2-километрида содир бўлган. Nexia-2 ҳайдовчиси — Бағдод вилоятида яшовчи, 2002 йилда туғилган А.А. велосипед ҳайдаб кетаётган 1956 йилда туғилган А.У.ни (чет эл фуқароси, аёл) уриб юборган.
Оқибатда жабрланувчи турли тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. Бироқ кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай вафот этган.
Ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)