Россиянинг халқаро захиралари май ойи ҳолатига кўра камайди. Бу ҳақда Россия Марказий банки хабар қилган.
1 июнь ҳолатига кўра, Россиянинг халқаро захиралари 584,175 миллиард долларни ташкил қилди. 1 май ҳолатига кўра бу кўрсаткич 595,787 миллиард долларга тенг эди.
Шундай қилиб, май ойида Россиянинг халқаро захиралари 11,6 миллиард долларга ёки 1,9 фоизга камайди.
2022 йилда Россия Федерациясининг халқаро захиралари 8,4 фоизга қисқариб, жорий йилнинг 1 январь ҳолатига кўра 577,5 миллиард долларни ташкил этганди. 2022 йил 18 февралда Россия халқаро захиралари тарихий кўрсаткичга етиб, 643,2 миллиард долларни ташкил қилганди.
Изоҳ (0)