Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўзбекистонлик аёл пенсионернинг пулларини ўғирлаб кетди. Бу ҳақда 78.ru хабар берди.
Нафақахўр ҳолат юзасидан полицияга мурожаат қилиб, унга қараб турувчи аёл деярли миллион рубль пулини ўғирлаганини айтган. Аёл Ўзбекистондан Санкт-Петербургга ишлаш учун келган. У 82 ёшли нафақахўрга қаровчи қилиб ишга олинган.
Эркак учун озиқ-овқат ва дори-дармон сотиб олиш учун унга ишончнома берилган, бу орқали у нафақахўр пулини сақлайдиган ҳисоб рақамларига кириш ҳуқуқига эга бўлган. Мазкур ҳолат юзасидан Россия Жиноят кодексининг 158-моддаси (ўғрилик) билан жиноий иш қўзғатилган. Ҳодисанинг барча ҳолатларига ойдинлик киритилмоқда.
Изоҳ (0)