Киевда ҳаво тревогаси вақтида метрода яшириниб олган “жаҳлдор” мушук ижтимоий тармоқ юлдузига айланди.
Пушти адёлга ўралган момиқ ва жуда ғазабланган мушук украиналикларнинг, айниқса, сўнгги пайтларда ҳаво ҳужуми сигналларидан безовта киевликларнинг кайфиятини ўзида аниқ акс эттириши айтилмоқда.
Twitter’да жониворнинг эгаси бўлган фойдаланувчи Вадим Охрименко унинг исми Хлоя эканлигини маълум қилди.
“У Россиядан нафратланади ва Украинани бутун қалби билан севади (шунингдек, Шотландияни ҳам, чунки унинг ота-боболари у ерда яшайди). Лекин у ҳар доим ҳам жаҳлдор эмас, ўқ отиш ва тревога сигналлари бўлмаса, у жуда ёқимтой”, — деб ёзган мушук эгаси.
Изоҳ (0)