Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12200.12
    • RUB 125.4
    • EUR 12949.21
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +16°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Дунё

    Россия Украинада Леопард танкларини эмас, комбайнларни йўқ қилган бўлиши мумкин (видео)

    7 июн, 11:21 9386

    6 июнь куни Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Россия армияси уч кундан буён фронтнинг бир неча секторларида Украина Қуролли кучларининг ҳужумини ушлаб турганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, бу вақт ичида Украинанинг йўқотишлари 3 715 нафар ҳарбий, 52 та танк, 207 та зирҳли жанговар техника, 134 та техника, 5 та самолёт, иккита вертолёт, 48 та дала артиллерия қуроли ва 53 та учувчисиз учар аппаратни ташкил этди. 

    Шойгунинг алоҳида баёнотида 5 июнь куни еттита йўналишда Украина Қуролли кучларининг ҳужуми тўхтатилгани, натижада 28 та танк, жумладан, саккизта немис Леопардлари ва учта француз АМХ-10 ғилдиракли танклари йўқ қилингани таъкидланган. 6 июнга ўтар кечаси Россия Мудофаа вазирлиги ҳам шундай мазмундаги ҳисобот эълон қилганди.

    Шойгу ўз баёнотини тасдиқловчи ҳеч нарса кўрсатмаган. Бироқ тез орада Россия Мудофаа вазирлиги оммавий ахборот воситаларида “хорижий зирҳли техникалар, жумладан, Леопард танклари йўқ қилингани” тасвирланган қисқа видеони тарқатди.

    Уруш тарафдори бўлган россиялик блогерларнинг кўпчилиги вазирлик берган видеода ҳақиқий зирҳли машиналар кўрсатилганига шубҳа қилишди.

    “Ҳарбий хабарчи” Telegram канали машиналарнинг оқ-қора тасвирини таҳлил қилгандан сўнг, видеода аслида Американинг John Deere 9000 ва 700 серияли ғалла ўриш комбайнлари, шунингдек, Украинада жуда оммалашган John Deere 4830 трактор пуркагичи кўрсатилганини хабар қилди.

    Урушни тарғиб қилувчи “Рибар” Telegram канали ҳам шундай хулосага келди.

    “Агар кадрни катталаштирсангиз, объектнинг контурида қишлоқ хўжалиги техникасига ўхшаш нарсани кўрасиз. Ғилдираклар туртиб чиққан, ‘замбарак’ эса бурғуга ўхшайди. Айтганча, (зарба берган) вертолёт экипажининг ўзи ҳам муҳокамада нишонни Леопард деб атамаган”, — дейилади Telegram канал постида.

    “Леопардлар йўқ қилинган” видеога “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси раҳбари Евгений Пригожин ҳам фикр билдирди.

    “Бугун Россия Мудофаа вазирлиги танкка қарши бошқариладиган ракеталарни учирувчи аскарларнинг маҳоратли ишини эълон қилди. Бу кадрлар ‘Леопард’ танкларининг бир-бирига қараб ғалати тактик манёврда қандай ҳаракатланишини яққол кўрсатиб турибди. Ушбу танклар қишлоқ хўжалиги комбайнларига ўхшатиб маскировка қилинган. Уларнинг тумшуғи пастга эгилган. Бироқ бу бизнинг аскарларимизга душман техникаларини кўришга халал бергани йўқ”, — деди у.
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон аҳолиси ҳар йили зилзила вақтида қандай ҳаракатланиш бўйича ўқитилади

    Бугун, 08:38

    Ўзбекистонда йўллардаги камералар хавфсизлик камаридан фойдаланмаган ҳайдовчиларни қайд этади

    Бугун, 08:25

    ЕЧЛ. “Реал” 5 та гол урилган ўйинда “Наполи”дан устун келди, “Манчестер Юнайтед” ва “Арсенал”да мағлубият, “Бавария”да қийин ғалаба (видео)

    Бугун, 02:24

    Тошкентда Қатар амири таъсис этган коррупцияга қарши курашда эришилган ютуқлар учун глобал мукофотнинг топшириш маросими ўтказилади

    Кеча, 23:15

    Фирибгарликда айбланаётган Трамп, дренаждан чиққан ўлик делфинлар, бозордаги улкан саккизоёқ — 3-октябр суратлари

    Кеча, 23:10

    Непалда кучли зилзила содир бўлди. Жароҳатланганлар бор (видео)

    Кеча, 23:05

    Президентнинг хорижий ташрифларидан асосий мақсад нималар экани айтилди

    Кеча, 22:57

    ОЧЛ. “Ал-Файҳа” “Пахтакор” устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди (видео)

    Кеча, 22:55

    Instagram: Дилшодбек Каттабеков уйланди, Муниса Ризаева онасининг туғилган кунини нишонламоқда, русча гапиргани учун таҳқирланган Лола 

    Кеча, 22:46

    Қозоғистонда кўмир экспортига қўйилган тақиқ узайтирилди 

    Кеча, 22:35

    Тавсия этамиз

    Фирибгарликда айбланаётган Трамп, дренаждан чиққан ўлик делфинлар, бозордаги улкан саккизоёқ — 3-октябр суратлари

    23:00 / 03.10.2023

    “Ойига 80-100 млн сўмлик дорилар сотилиб, ўзаро тақсимлаб келинган”. “Док-1 Макс” судида фармацевтларнинг яна бир кирдикори фош бўлди

    17:00 / 03.10.2023

    Фарғонада туман бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи ЙТҲга учраб, шифохонага ётқизилди

    13:00 / 03.10.2023

    Туғилган кунида ёниб кетган йигит, Қуддусдаги Йиғи девори, бир дақиқалик сукут сақлаётган украиналиклар — 2-октябр суратлари

    22:00 / 02.10.2023

    МОЛИЯ

    Иқтисодиёт

    Заправкаларда метан ва Аи-92 бензини нархи ошгани айтилмоқда

    20:00 / 01.10.2023

    Марказий Осиёга сармоя киритиш ижобий натижа берадими? 

    23:00 / 29.09.2023

    Ўзбекистонда электрон тижорат қандай ривожланмоқда?

    17:00 / 26.09.2023

    “Бугунги геосиёсий вазиятда битта давлатга таяниб бўлмайди” — бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев

    15:00 / 26.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    “Тўй харажатлари бир миллион долларга тушди”. Liil Хуррамов Муниса Ризаеванинг турмуш ўртоғи сохта эмаслиги ҳақида гапирди

    10:00 / 03.10.2023

    Instagram: Дилшодбек Каттабеков уйланди, Муниса Ризаева онасининг туғилган кунини нишонламоқда, русча гапиргани учун таҳқирланган Лола 

    22:00 / 03.10.2023

    Қашқадарёлик хонанда Алижон Исоқов уч минг йиллик тарихга эга шахматга қўшимча киритиб, янги ўйинни шахмат плус номи билан патентлади

    16:00 / 03.10.2023

    Россияда урушдан қайтган “вагнерчи” уйга ўт қўйиб, аёлларни ёқиб юборди

    22:00 / 03.10.2023

    Зангиотада уй ҳожатхонасидан ёш боланинг жасади топилди

    18:00 / 03.10.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.