• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Карьера

    Иордания қироли Абдулла ва унинг суюкли қироличаси Рания: ҳақиқатга айланган шарқона эртак

    Иордания валиаҳд шаҳзодаси ва Ражва ал-Саифнинг тўйи муносабати билан Яқин Шарқ ҳақидаги барча стереотипларни бузиб ташлаган монархлар — қирол Абдулла II ва унинг суюкли қироличаси Раниянинг севги ҳикоясини сўзлаб берамиз.

    Фото: Getty Images

    Иордания қироллик оиласининг қароргоҳи битта саройда эмас, балки бутун Ал-Макар мажмуаси ҳудудида жойлашган бўлиб, унинг номи араб тилида унчалик романтик эшитилмайди — шунчаки “штаб”. Бу араб қўзғолони давридаги воқеаларни эслатади — 1918 йилда замонавий Иордания пойтахти Аммонни турклардан озод қилган араб қўшинлари айнан шу ерларда жойлашган эди. Бироқ “штаб” ҳудудида жойлашган саройларнинг номлари бизни шарқий воқеликларга қайтаради. Масалан, Рагадан. Бу Олий ҳазратларининг асосий қароргоҳи. Унинг номи арабча феълдан келиб чиққан бўлиб, “қулай яшаш” деган маънони англатади. Ёки Басман саройи — унинг номи “севинмоқ” деб таржима қилинади.

    Иордания қироллик оиласи. Чапдан ўнгга: шаҳзода Ҳошим, малика Имон, қирол Абдулла II, қиролича Рания, малика Салма ва валиаҳд шаҳзода Ҳусайн, 2016 йил
    Фото: Getty Images

    Бундай номга эга саройлар Иордания қироли ва қироличаси – Ҳазрати олийлари Абдуллоҳ II ва унинг суюкли (ва ягона!) рафиқаси Раниянинг оилавий ҳаётини мукаммал тасвирлайди. Тинч, осойишта ҳаёт уларнинг асосий қадриятларидан биридир. Улар 40 гектар майдонни эгаллаган улкан саройга 1999 йилда тож кийиш маросимидан кейин кўчиб ўтишади. Бунгача эр-хотин марҳум қирол Ҳусайннинг тўй совғаси бўлган шаҳарнинг бошқа қисмидаги квартирада яшаган. Бироқ турар жой майдони кенгайганига қарамай, Абдуллоҳ ва Рания энг оддий нарсалар билан кифояланади: масалан, қиролича шахсан ўзи овқат пиширадиган ошхона ёки Ҳазрати олийлари барбекю қилишни яхши кўрадиган ички ҳовлидаги боғ каби.

    “У (қирол) энг зўр стейк ва мазали бургер пишириши билан ғурурланади, — деб кулади Рания Опра Уинфри билан суҳбатда. — Бу, албатта, эркакларнинг иши. Аммо мен ҳам овқат пиширишни яхши кўраман. Дам олиш кунларида шундай ҳордиқ чиқарамиз”.
    Иордания қироли кенжа ўғли Ҳошим билан, 2006 йил
    Фото: Getty Images

    Қирол ва қиролича ҳамма каби оддий ва тинч яшашга ҳаракат қилади. “Тўрт фарзандимизнинг бирортаси ҳам, — дейди Рания, — агар яхши ўқимаса, ўзини муносиб тутмаса, замонавий гаджетни совға сифатида ололмайди”. Эр-хотиннинг тўнғич фарзанди валиаҳд шаҳзода Ҳусайн 15 ёшга тўлгандагина расман меросхўр деб эълон қилинди. Шу ёшга қадар йигит қироллик протоколидан узоқда тарбияланган.

    “Менимча, Ҳусайн ёшидаги болага бир кун келиб қирол бўлишини айтиш болаларга нисбатан зўравонликнинг бир туридир, — дейди Рания 2005 йилда Ҳелло нашрига берган интервьюсида. Ўшанда ўғли бор-йўғи 11 ёшда эди. — Ахир, бу жуда катта масъулиятни талаб қилади. У ҳали жуда ёш ва оддий боладек тарбияланиши керак. Мен учун унинг иложи борича нормал ҳаёт кечириши ва уни бир кун келиб ким бўлиши мумкинлиги учун эмас, балки кимлиги учун ёқтирадиган ҳар бир киши билан табиий муносабатлар ўрнатиши муҳим”.
    Валиаҳд шаҳзода Ҳусайн, қирол Абдулла ва қиролича Рания
    Фото: Getty Images

    Ақлли, феминист ва шунчаки чиройли аёл

    Фаластинлик қочқинлар оиласида туғилган ёш Рания ал-Ясин, албатта, тахт ҳақида ўйламаган, Иордания қироллик оиласига келин бўлишни-ку умуман гапирмаса ҳам бўлади. Унинг ота-онаси маҳаллий буржуазиянинг типик вакиллари эди. Отаси — педиатр, онаси — уй бекаси бўлган.

    “Мен жуда оддий ҳаёт кечирганман — фильмлар, спорт зали, ресторанлар, дўстлар. Ота-онам менга, акам ва синглимга муваффақиятга эришиш учун кўп меҳнат қилишни ўргатишди”, — дейди 2006 йилда Франциянинг Elle нашрига берган интервьюсида.
    Қиролича Рания онаси билан
    Фото: Getty Images

    Катта эҳтимол билан агар Рания Иордания қиролига турмушга чиқмаганида ишбилармон аёл бўларди. У ёшлигида шундай йўл тутган: қиз Қоҳирадаги нуфузли Америка университетига ўқишга киради, у ерда Токионинг биринчи аёл губернатори Юрико Коике ёки Саудия Арабистонидаги биринчи аёл директор Ҳайфа ал-Мансур каби таниқли хонимлар таҳсил олган. Бир сўз билан айтганда, назарий жиҳатдан бу университет битирувчиси учун ҳар қандай эшиклар очилиши мумкин эди: 90 йилларнинг бошларида, гўзал ва аълочи талаба Рания Иорданиянинг бўлажак маликаси экани ҳеч кимнинг хаёлига келмаган.

    Рания, 1994 йил
    Фото: Getty Images

    Ўша пайтда қизнинг ўзи бутунлай бошқа нарса ҳақида ўйларди (гарчи ёшлигида Рания модел бўлиб ишлаш таклифини олган, аммо рад этган). У бўлажак эрининг ватанига мажбурликдан келганди: 1990 йилда Кувайтда “Кўрфаз уруши” авж олганида, ал-Ясинлар оиласи Иорданияга қочиб кетишади. Рания янги мамлакатда карьера қуришни бошлайди. У Иорданиядаги Citibank’да, кейин Apple’да ишлаган. Бироқ Раниянинг карьераси унчалик омадли бўлмаган — минтақанинг маданий ва ижтимоий воқеликларининг таъсири сезилиб турарди. Бошқа манбаларга кўра, ёш ал-Ясин, аксинча, юқори лавозимлар учун жуда муваффақиятли курашган. Бундан ташқари, фаластинлик қизнинг шахсий ҳаёти ҳақида ўйлашга вақти йўқ эди, у ўзини ишига бағишлаганди: кўплаб араб эркаклари инстинктив равишда ундан қочишган — бунга сабаб эса Раниянинг ҳижоб киймаслиги эди. У ҳали ҳам бошини очиб юради: бу унинг мактабдаёқ қилган шахсий танлови эди.

    Ал-Мафракка ташриф буюрган қиролича Рания, 2018 йил
    Фото: Getty Images

    Кейинчалик у малика бўлиб, шундай дейди:

    “Афсуски, Ғарбда одамлар ҳижобни зулм ва заифлик рамзи деб ўйлашади — бу ёлғон. Аёллар ўз эътиқодига асосланиб, бошини ёпади. Мен ҳар доим айтаман, аёл киши ҳақида унинг ўзига эмас, балки бошидаги нарсага қараб ҳукм чиқариб бўлмайди”.

    Рания болалигида (тахминан отасидан) ўрганган либерал қарашлар кўпинча унинг замонавий жамияти ҳақиқатларига зид келади. Шунга қарамай, вақт кўрсатганидек, бу бутун мамлакатга керак бўлган нарса эди.

    Тахтдан айрилган шаҳзода

    Ҳозирда Раниянинг тахт ҳақида ўйламаганини қанчалик табиий деб ҳисоблаш мумкин бўлса, унинг бўлажак турмуш ўртоғи шаҳзода Абдулланинг ҳам тахт ҳақида ўйламаганига ишониш шунчалик қийин. Гап шундаки, Иорданияда монархнинг тўнғич ўғли меросхўр бўлади, аммо Европа монархияларидан фарқли ўлароқ, бу ерда қиролнинг ўзи меросхўрлари орасидан ворисини тайинлаши ҳам мумкин. Хуллас, подшоҳ Ҳусайн ўзининг тўнғич ўғлини меросхўрлик унвонидан маҳрум қилиб, кичик ўғли шаҳзода Ҳасанни валиаҳд қилиб тайинлайди. Вакиллик вазифаларининг асосий юки амакиси зиммасига тушади. Абдулла улғайгандагина мамлакат ишларига аралашиши мумкин эди.

    Шаҳзода Абдулла болалигида
    Фото: Getty Images

    Абдулланинг онаси Тони Гарднер авлоди — Британия маликаси Муна бўлиб, Ҳусайннинг иккинчи хотини (қирол у билан 1972 йилда ажрашади) эди. Айнан у ўғлига ажойиб, соф инглизча таълим берган. Кейинчалик Абдулла Буюк Британияда — Сандҳерстдаги Қироллик ҳарбий академиясида ўқийди (Шаҳзода Уилям, Гарри ва Британия аристократиясининг ярми ҳам шу ерда ўқиган).

    Умуман олганда, ҳарбий ишлар Абдулланинг алоҳида иштиёқи эди (ва шундай бўлиб қолмоқда) — қирол ҳатто махсус кучлар (спецназ) тайёргарлиги билан мақтаниши мумкин. Қирол ҳозирда ҳам экстремал спортсиз яшай олмайди — ёшлигиданоқ таваккалчиликка чанқоқлик кучли бўлган. Бир пайтлар Абдулла — келишган ҳарбий эркак, мамлакатдаги энг ҳавас қиладиган бўйдоқ йигит бўлган. Аммо шаҳзоданинг ўзи оила қуришга шошилмайди, бу эса отасини жуда хафа қиларди.

    Шаҳзода Абдулла отаси қирол Ҳусайн билан, 1984 йил
    Фото: Getty Images

    Лекин Ранияни учратганидан сўнг ҳаммаси ўзгаради

    Ўша бахтли учрашув қаерда бўлиб ўтгани ҳозирча номаълум. Баъзилар Рания ишлаган банк офисида дейди. Бошқалар эса қизни шаҳзоданинг опаси таклиф қилган шахсий зиёфатда кўрган, деб таъкидлайди. Хуллас, фаластинлик қочқин қиз ва Иордания шаҳзодаси учрашади. “Бу қанчалик бемаъни туюлмасин, бир қарашдаги муҳаббат эди”, — деб тан олади Абдулла орадан кўп йиллар ўтиб.

    “Аввалига шаҳзода билан учрашиш ва уни севиб қолиш бир оз ғалати туюлди, — дейди Рания Элле нашрига берган интервьюсида. — Шунга қарамай, менимча, бу кўпроқ қиз ва йигит ўртасидаги оддий учрашувга ўхшарди”.

    Қайсидир маънода у ҳақ эди: ёшлар кўпинча мототциклда сайр қилишар ёки денгиз бўйида кўришарди. Қайсидир маънода Абдулла Ранияни одатдаги комфорт зонасидан чиқариб юборади, қандай яшашни кўрсатади. Орадан икки ой ўтгач, шаҳзода фаластинлик қизга турмуш қуришни таклиф қилади.

    Келин ва куёв

    Шаҳзода Абдулла ва Рания ал-Ясиннинг тўйи
    Фото: Getty Images

    На драма, на севги учун кураш, на кўз ёшлар — қирол Ҳусайн Раниянинг отасидан қизининг қўлини сўраш учун шахсан ўзи ал-Ясинлар уйига ташриф буюради. “Ҳа, ҳаммаси жуда тез содир бўлганди”, — деб эслайди Рания интервьюсида.

    Фото: Getty Images

    Шаҳзода Абдулла ва Рания ал-Ясиннинг тўйи 1993 йил 10 июнда Заҳрон саройида бўлиб ўтади — 10 июнь куни миллий байрам деб эълон қилинади. Бир неча юз нафар ҳурматли меҳмонлар, тантанали кортеж, ажойиб декорация, бир неча қаватли торт, ҳатто гул сочаётган қизчалар — Абдулла ва Раниянинг никоҳи кўлами бўйича Ғарб қироллик тўйларидан қолишмайди.

    Фото: Getty Images

    Британиялик дизайнер Брюс Олдфилднинг ажойиб либосида пайдо бўлган Рания ўз исмини тўй модаси тарихига абадий ёзиб қолдирди. Қордек оппоқ кўйлак олтин кашта билан безатилган — либос устида ишлаган дизайнер Британия музейларига бориб, анъанавий шарқ либосларини ўрганган. Келин тож кийишни хоҳламайди: бунинг ўрнига Раниянинг сочларига ноодатий заколка тақилади. Соч турмаги ҳам ўзига хос эди - шу қадар баланд эдики, келин машинадан зўрға тушиб олади.

    Ёшлар қирол Ҳусайн ва қиролича Нур билан
    Фото: Getty Images

    Ҳокимиятга йўл

    Тарих такрорланади: айтишларича, Рания турмуш ўртоғи ҳеч қачон қирол бўлмаслигини билгани учун ҳам турмуш қуришга рози бўлган. Худди бир вақтлар Британия қироличаси Елизавета (Георг VI нинг рафиқаси) сингари у ҳам қироллик ташвишларидан холи тинч ҳаёт кечираман, деб ўйлаган. Абдулла билан Рания саройдан узоқда жойлашган ажойиб квартирага кўчиб ўтишади ва ҳеч нарсага муҳтож бўлмай, бўш вақтларини оиласига бағишлашади.

    Абдулла ва Рания биринчи фарзандлари шаҳзода Ҳусайн билан, 1994 йил
    Фото: Getty Images

    Бироқ бошқа фикрга кўра, Рания қиролни уни меросхўри қилишга ишонтириш учун эрининг имижи устида қизғин иш бошлаган. Янги малика қайнотаси билан жуда яхши муносабатда эди. Рания ва Абдулла биринчи фарзандли бўлгач, бобоси шарафига унга Ҳусайн деб исм қўйишади, албатта, бу монархга ёқмасдан иложи йўқ эди. Қирол ҳам кўпроқ вақтини ўғли ва келини даврасида ўтказар, ҳар сафар Раниядек илғор ва билимдон қиздан қандай улуғвор малика чиқишига ишонч ҳосил қиларди.

    Фото: Getty Images

    1999 йилга келиб Ҳусайннинг саломатлиги кундан-кунга ёмонлашиб боради. Қиролнинг укаси тож кийишга тайёргарлик кўраётган бир вақтда унинг хотини ҳатто саройни қайта қуриш ҳақида буйруқ бера бошлайди. Тўсатдан ҳеч ким кутмаган воқеа содир бўлади — қирол укасидан валиаҳдлик унвонини олиб, тўнғич ўғлига беради. Бу унинг ўлимидан икки ҳафта олдин юз берган.

    Фото: Getty Images

    Бироқ тор доираларда Ҳусайннинг тўсатдан қабул қилинган бу қарори у қадар шок бўлмагани ҳақида миш-мишлар тарқалади. Сўнгги пайтларда қиролнинг укаси билан муносабатлари яхши бўлмаган, Абдулла эса ҳарбий доираларда, унинг рафиқаси эса ижтимоий (ва халқаро) жамият орасида жуда машҳур эди. Ҳатто Раниянинг ўзи ҳам Опра Уинфрига берган интервьюсида эри шундай бўлишини билганини тан олади: “У хонага кириб, Рания, мен тез орада валиаҳд шаҳзода бўламан, деганди. Бу ақл бовар қилмас воқеа эди”, — деган.

    Абдулла отасининг вафотидан сўнг дарҳол давлат раҳбари деб эълон қилинади ва ўша йилнинг июнь ойида унга тож кийдирилади. Ўз навбатида у гўзал хотинини қиролича деб эълон қилади. Рания ўшанда 28 ёшда эди.

    Абдулла II нинг тож кийиш маросими, 1999 йил 9 июнь
    Фото: Getty Images

    Уларнинг тахтга кўтарилиши бутун дунёни ҳаяжонга солади, Иорданиянинг янги қироличаси эса ҳаммани ўзига мафтун қилади. Жаҳон оммавий ахборот воситалари Ранияни Жаклин Кеннеди, Грэйс Keлли, Уэлс маликаси билан солиштиришни бошлайди. Бироқ Иорданиянинг ўзида ҳамма ҳам Фаластин қироличасидан мамнун эмасди. Time журнали ёзганидек, 2002 йилда футбол ўйинларидан бирида консерватив фикрдаги мухлислар қиролга қарата: “У билан ажраш!” деб бақиришади.

    “Мени иорданиялик деб қабул қилмайдиганлар доим бор, — дея жавоб қайтаради Рания. — шу қаторда тўлақонли фаластинлик эмас деб ўйлайдиганлар ҳам етарлича”.
    Иордания қирол ва қироличасининг Буюк Британияга ташрифи, 1999 йил
    Фото: Getty Images

    Дунёни ўзгартира олган иттифоқ

    Айтишларича, икки инсон ўртасидаги севги бутун дунёга тарқалиб, уни яхши томонга ўзгартириш учун етарлича кучли бўлганда чўққига чиқади. Рания ва Абдулла қарийб 20 йилдан бери бир-бирини қўллаб ҳукмронлик қилмоқда. Бу вақт ичида улар оммавий ахборот воситаларида кўплаб шов-шувларга сабаб бўлган, шунга қарамай, уларнинг иттифоқини ҳеч ким ва ҳеч нарса буза олмаган.

    Иордания қироли ва қироличаси АҚШда, 2017 йил 30 ноябрь
    Фото: Getty Images

    Шуни тушуниш керакки, Европадан фарқли ўлароқ, Иорданияда монарх ижро этувчи ҳокимиятга эга ва мамлакат сиёсати ва иқтисодиётига таъсир қилиши мумкин. Қироличада бундай имтиёз йўқ, лекин аслида айнан Ранияни тўлақонли биринчи хоним деб ҳисоблаш мумкин.

    Фото: Getty Images

    Рания ҳақиқатан ҳам сиёсий кучга эга эмас, лекин у бошқа нарсага эга — ташаббуслар кучи ва эрига мисли кўрилмаган таъсири. Бундан ташқари, у европалик ҳамкасбларидан фарқли ўлароқ, сиёсат ҳақидаги ўз қарашларини эркин гапира олади. Шу нуқтаи назардан, у ҳақиқатан ҳам монархнинг хотинига эмас, кўпроқ президентнинг рафиқасига ўхшайди — у интервью беради, ижтимоий тармоқларни бошқаради ва ижтимоий дастурларда чиқиш қилади.

    Фото: Getty Images

    Унинг асосий мақсади — болалар ва аёллар ҳуқуқлари ҳамда гендер тенглиги, хайрия, шунингдек, Яқин Шарқдаги ҳаёт атрофида айланиб юрган барча афсона ва стереотипларни йўқ қилиш. Унинг эри ҳукмронлигининг биринчи ойлариданоқ ўзини дунёвий лидер, баъзан ғарбпараст сифатида кўрсатди. Улар айтганидек, асосан шу туфайли Иордания 2010 йилларнинг бошида Яқин Шарқда бошланган катаклизмалардан камроқ таъсирланган. Рания эрининг имижи устида фаол ишлайди: у кўп саёҳат қилади, Европа ва АҚШдаги ижтимоий тадбирларда ва турли форумларда қатнашади.

    Қиролича Рания эри ва катта ўғли билан
    Фото: Getty Images

    2005 йилда Уэлс шаҳзодаси Чарльз ва Камилла Паркер-Боулзнинг тўйи маълум бўлгач, қиролича Рания бу иттифоқни чин дилдан қўллаб-қувватлаганлардан бири эди. Афсуски, у тўйга кела олмади — у пайтда кичик ўғли шаҳзода Ҳошим чақалоқ эди.

    “Мен улар учун жуда хурсандман, — деган у Ҳелло нашрига берган интервьюсида. — Сизлардаги оммавий ахборот воситалари унга нисбатан шафқатсиз, аммо улар биргаликда ажойиб жамоа бўлишади”.
    Фото: Getty Images

    Бу шунчаки қуруқ гап эмасди. Жамоавий бирлик Рания ва Абдуллоҳ никоҳида айниқса қадрланадиган нарсадир. Уларнинг фаолият соҳалари деярли кесишмайди, лекин айни пайтда бир-бирини мукаммал равишда тўлдиради. Эҳтимол, шу нарса уларни подшоҳ ва малика унвонларига лойиқ ҳукмдор қилгандир.

    03.06.2023, 13:55   Изоҳ (0)   15232
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Мишель Обама ҳозирда нималар билан банд ва нима учун уни малика Дианага қиёслашади?

    29.05.2023, 09:43

    Қатар шайхини бўйсундирган аёл: қандай қилиб исёнчининг қизи Шарқнинг “қалблар маликаси” ва мода тимсолига айланди?

    15.05.2023, 19:50

    Тахт ворислари: бутун дунёдаги қироллик оилаларининг меросхўрлари қандай кўринишга эга?

    10.05.2023, 18:53

    “Ўғил бўлиб туғилиши керак бўлган қиз”. Қандай қилиб Жоан Роулинг тарихдаги энг бой ёзувчига айланди?

    02.05.2023, 21:20

    Сайёрадаги энг бой аёл ким ва у қандай қилиб бунчалик бойиб кетган?

    01.05.2023, 22:00

    Шахмат ўргатиши мумкин бўлган 7 та ҳаётий сабоқ 

    28.04.2023, 18:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 8 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 8 май, 23:20

    Сирдарё, Наманган ва Андижон вилоятларида қарийб 88 кг гиёҳвандлик моддаларни олаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 8 май, 23:04

    Апрелда республика бўйлаб 23 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 8 май, 22:20

    Ўзбекистонда 2024 йилда фойдаланишга топширилган уйлар сони очиқланди 

    Ўзбекистон | 8 май, 22:05

    Россия ва Хитой бошқа мамлакатларни Шимолий Кореяга нисбатан босим ўтказишдан воз кечишга ундамоқда

    Дунё | 8 май, 21:45

    Сурхондарёда 53 туп Зарафшон арчаси ноқонуний кесиб ташланди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:30

    Россия ва АҚШ Европага газ етказиб беришни тиклаш йўлларини муҳокама қилмоқда — Reuters 

    Дунё | 8 май, 21:15

    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

    Реклама | 8 май, 21:00

    Тошкентда содир бўлган ЙТҲдан сўнг Onix ҳайдовчиси воқеа жойидан кетиб қолди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:00

    Исроил Ғазо аҳолисини кўчириш учун “Гидеон аравалари” махсус операциясини тайёрламоқда

    Дунё | 8 май, 20:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.