• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Карьера

    Қатар шайхини бўйсундирган аёл: қандай қилиб исёнчининг қизи Шарқнинг “қалблар маликаси” ва мода тимсолига айланди?

    Шайха Моза Шарқ аёллари ҳақидаги барча стереотипларга қарши тура олди. Marie Claire нашри у қандай қилиб эридан устун бўлганини, мода тимсолига айлангани ва бутун дунё бўйлаб 10 миллион болани сақлаб қолгани ҳақида ҳикоя қилади.

    Фото: Getty Images

    Сўнгги йигирма йилликда Қатар энг либерал араб давлатларидан бирига айланди. Бу ўзгаришлар, айниқса, қатарлик аёлларнинг мавқейига таъсир кўрсатди – энди улар овоз бериш, машина ҳайдаш ва қўшни мусулмон давлатларига қараганда эркинроқ кийиниш ҳуқуқига эга бўлди. Таълим олишга рухсат берилгани туфайли ҳукуматда юқори лавозимларни эгаллаган эркаклар билан рақобатлаша оладилар. Бугунги кунда ҳатто Қатар Вазирлар Маҳкамасида ҳам аёллар бор. Мамлакатнинг бу ажойиб ўзгариши ортида эса нафақат эркак ҳукмдор, балки унинг ажойиб рафиқаси шайха Моза ҳам турибди.

    “У (аёллар учун) дунё эшикларини очди, — дейди яқинда Қатар университетини халқаро сиёсат йўналиши бўйича тамомлаган 22 ёшли Марям ал-Дафа. — Қатар 20 йил олдин бутунлай бошқача эди. Илгари эркаклар ўқийдиган университетга ҳужжат топширган аёл ҳақида ёмон фикрда бўлишган. Бу норма эмас эди. Энди одамлар қатарлик аёлларни аянчли ожиза эмас, балки етакчи сифатида кўришади. Қатарлик аёллар ўзларини кўрсата олмоқда ва жамият ўзгара бошлади”, — дея қўшимча қилади у.

    Шайха Моза бутун араб дунёсида модернизация ва тенглик учун курашувчи куч саналади. Шунинг учун 2007 йилда Forbes журнали уни дунёдаги энг нуфузли 100 нафар аёл рўйхатига киритди. У буни қандай амалга ошира олди?

    Фото: Getty Images

    Сургундаги болалик

    Моза бинту Носир 1959 йил 8 августда Қатар шимолидаги қирғоқ бўйида жойлашган Ал-Хор шаҳрида туғилган. Унинг отаси муваффақиятли бизнесмен ва сиёсатчи бўлиб, мавжуд тузумга очиқчасига қаршилик кўрсатиб, мамлакатнинг барча аҳолиси ўртасида бойликни адолатли тақсимлашга чақиради. Тез орада бундай мухолиф гаплари учун қамашади. Аммо қамоқ ҳам уни бу йўлдан қайтаролмайди. Аксинча, қамоқда ўтирганида олий маълумотга эга бўлади. 1964 йилда озодликка чиққандан кейин у оиласини Кувайтга кўчиришга қарор қилади.

    Қизининг шахсини шакллантиришда айнан ота муҳим рол ўйнади: у Мозага нафақат мусулмон урф-одатларини ҳурмат қилишни, балки ҳар доим ўзининг энг яхши бўлишга интилишни ўргатди; доимо ривожланиб, дунёга кенг нигоҳ билан боқди. “Мен таълимнинг кучига ишонадиган оилада туғилганман, — дейди Моза. – Отам фарзандлари илмли инсон бўлиб улғайишини хоҳларди. У ҳатто инглиз тилини ўрганишимиз учун бизни Буюк Британияга ҳам юборган”. Болалигида Моза шифокор бўлишни орзу қилган, аммо кейин ижтимоий ва сиёсий фанларга қизиқиб қолади.

    Бўлажак турмуш ўртоғи билан учрашув

    Фото: Getty Images

    Чет элдаги мактабни тугатгач, Моза олий маълумот олиш учун ватанига қайтишга қарор қилади. Қатардаги талаба қизларга бўлган муносабатни ҳисобга олганда, бу хавфли қарор эди. Аммо отасига муносиб қиз бўлган Моза қийинчиликлардан қўрқмайди. 1977 йилда у Қатар институтининг сиёсатшунослик йўналишига ўқишга кирди. Ва кўп ўтмай, унинг келажакдаги ҳаётини белгилаб берадиган учрашув юз берди.

    Ақлли ва чиройли талаба Қатар валиаҳд шаҳзодаси Ҳамад ибн Халифа ат-Тани эътиборини тортди. Бироқ оталари ашаддий душман бўлганини ҳисобга олсак, унинг муҳаббатини қозониш осон эмас эди. Аммо вақт ўтиши билан Моза Ҳамаднинг ҳукмрон шайхдан тубдан фарқ қилишини, янада илғор қарашларга эга эканлигини ва эскирган режимни модернизация қилишни хоҳлашини тушунди. Умумий манфаатлар уларни бирлаштирди. Валиаҳд шаҳзода мухолифатчининг қизига турмуш қуришни таклиф қилганида, у рад эта олмади.

    Шаҳзоданинг ҳаммага ўхшамаган рафиқаси

    Шайх Ҳамад ибн Халифа ат-Тани ва шайха Моза, 2010 йил
    Фото: Getty Images

    Қатар қироллик оиласининг аъзоси бўлганида, Моза атиги 16 ёшда эди. Кейинги йилларда у сарой одобининг барча нозик жиҳатларини ўрганди, еттита меросхўрни дунёга келтирди, ҳатто Ҳамаднинг яна иккита хотини — кундошлари билан дўстлашди. Афтидан, Моза бутун умрини турмуш ўртоғи соясида ўтказишга ўрганган мусулмон аёллардан бирига айланган эди. Лекин бундай эмаслиги тез орада аён бўлди. Мозанинг етакчилик фазилатлари ва ақли унга доим четда қолишига имкон бермасди. Шунинг учун у саройдаги мавқейини мустаҳкамлаб, соядан ташқарига чиқа бошлади.

    Дастлаб Моза ўқишни давом эттирди. У Қатар институтида бакалавр даражасини олди, шундан сўнг Ҳамад ибн Халифа университетида давлат сиёсати бўйича магистрлик мутахассислигини муваффақиятли ўзлаштирди (кейинчалик у Техас университети, Карнеги Меллон университети, Лондон Империал коллежи ва Жоржтаун университетининг фахрий доктори унвонига сазовор бўлди). Ўшанда валиаҳд шаҳзода Мозани бошқа хотинларидан ажралиб туришини пайқади: унинг донолиги, жасорати ва меҳнатсеварлигига қойил қолди. Бундан ташқари, Ҳамад араб оилалари учун жуда ғайриоддий бўлса-да, унинг фикрини тинглашни бошлади. Кўплаб тарихчилар ва журналистлар Моза 1995 йилда Қатарда содир бўлган воқеаларда муҳим рол ўйнаган деб ҳисоблашади.

    Янги биринчи хонимнинг дебюти

    Фото: Getty Images

    1990 йилларнинг ўрталарига келиб, Шайх Халифа ибн Ҳамад ас-Сонийнинг жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланиши сусайди. Унинг ўғли асосий давлат институтларини модернизация қилиш орқали мамлакатни гуллаб-яшнатиш учун вазиятдан фойдаланиб қолмоқчи бўлди. 1995 йилнинг ёзида шайх Швейцарияга таътилга кетганида, Ҳамад ибн Халифа ат-Тани ўзини Қатар ҳукмдори деб эълон қилди. Бу давлат тарихида янги саҳифа очган “қонсиз тўнтариш” эди. Кейинги йилларда Ҳамад кўплаб иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларни амалга оширди, янги конституцияни тасдиқлади ва табиий газ ишлаб чиқаришни кўпайтириш масаласини ҳал қилди (Қатарни дунёда аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад 90 000 доллардан юқори бўлган давлатга айлантирди).

    Ҳамаднинг давлат раҳбари сифатида қабул қилган илк қарорларидан бири Қатар Таълим, фан ва ижтимоий тараққиёт жамғармаси (Qatar Foundation)ни ташкил этиш эди. Шайха Моза унинг раиси ва мафкуравий илҳомлантирувчиси бўлди. “Бизда бойлик бор, шунинг учун пулимизни билимга асосланган жамият яратиш учун ишлатмаслик катта аҳмоқлик бўлади”, — деди у донолик билан. Унинг сўзларига кўра, эри уни тўлиқ қўллаб-қувватлаган. Шайха Моза табассум билан: “У узоқни кўра биладиган одам, — дейди.  — У ҳар доим таълим билан боғлиқ ташаббусларни маъқуллайди”. 25 йилдан ортиқ вақт давомида шайхнинг рафиқаси ушбу жамғармага раҳбарлик қилиб, жамоат тадбирларида унинг манфаатларини ҳимоя қилиб келади. Унинг Қатардаги фаолияти туфайли дунёга машҳур университетларнинг филиалларини очиш ва мамлакатнинг барча аҳолиси учун таълим олиш имкониятини таъминлаш мумкин бўлди.

    “Қалблар қироличаси”

    Шайха Моза Шарқдаги ҳарбий можаролардан жабрланган қизлар билан суҳбатлашмоқда, 2012 йил
    Фото: Getty Images

    2003 йилда Шайха Мозанинг хизматлари халқаро майдонда юқори баҳоланди ва у UNESCO’нинг асосий ва олий таълим бўйича махсус элчиси лавозимига таклиф қилинди. Моза мамнуният билан рози бўлди, чунки у нафақат ўз мамлакатига, балки бошқа халқларга ҳам фойда келтирмоқчи эди. Шайха Моза, шунингдек, EАА (Education Above All) жамғармасига асос солган бўлиб, ҳозиргача 10 миллион нафар ночор ёшларнинг оёққа туришига ёрдам берган.

    Жамғарма иши доирасида Қатар шайхининг турмуш ўртоғи Учинчи дунёнинг кўплаб мамлакатларига ташриф буюрди. “Яқинда мен Бангладеш, Ғазо сектори ва Кениядаги таълим лойиҳалари билан танишдим, — дейди у. — Доимий равишда тошқинлар содир бўладиган ва аҳолиси жуда ёмон шароитда яшайдиган Бангладешда “сузувчи мактаблар” жорий этилди. Улар болаларни тўплайдиган автобус ва таълим берадиган синфнинг иккиламчи мақсадига хизмат қилади. Бу инновацион ва илҳомлантирувчи ечим. Мен танишган болалар ўрганишдан жуда хурсанд бўлишди. Ахир уларнинг ота-оналари бундай имкониятга эга эмас эдилар.

    Шайха Моза суриялик қочқинлар лагеридаги болалар билан, 2014 йил
    Фото: Getty Images

    Ғазо секторида ўқув материаллари етишмаслиги, доимий ўққа тутилиш, ота-оналар ҳар гал мактабга борганларида фарзандлари ҳақида қайғураётган блокададаги ҳаётнинг мураккаблигини ўз кўзим билан кўрганман. Бу болалар жуда қийин даврни бошдан кечиришмоқда, лекин улар ўқиш учун мавжуд бўлган барча имкониятлардан фойдаланадилар. Кенияда эса қочқинлар лагерига ташриф буюрдим, у ерда 6 ёшдан 20 ёшгача бўлган 168 нафар бола деярли пол ва деворсиз синфда таълим олмоқда”.

    Бу каби болалар ва уларнинг ота-оналари учун шайха Моза зулмат оламида ёруғлик нурига айланди. Ахир бу ажойиб аёл уларга ҳатто орзу қилишга журъат этолмаган имкониятларни берди. Шарқнинг “Қалблар маликаси” болакай билан бўлган суҳбатни эслаб, шундай дейди. “У менга ўзининг “сеҳрли” карточкаларини кўрсатди ва агар дунёда бирор нарсани ўзгартира олганида, барча одамларни меҳрибонроқ қилишини айтди”, деб эслайди у. “У каби болалар жуда шикастланган. Улар одамларга бўлган ишончни йўқотган. Бу бола ҳеч қачон меҳрибонлик кўрмаган, шунинг учун меҳр унга “сеҳрли” нарсадек туюлади”.

    Бежирим услуб

    Шайха Моза ва қиролича Елизавета, 2010 йил                                                                       
    Фото: Getty Images

    Аста-секин шайха Моза Шарқнинг энг нуфузли жамоат арбобларидан бирига айланди ва кўплаб нуфузли мукофотларга сазовор бўлди (жумладан, Британия империяси қўмондон хоними ордени). У эрига халқаро зиёфатларда ҳамроҳлик қилган, ҳатто бир ўзи чет эл сафарларига ҳам борган (Қатар қироллик оиласидаги аёллар ҳеч қачон бундай қилмаган). Бироқ шайха Мозанинг айтишича, у ҳеч қачон урф-одатларни бузиш мақсад қилмаган. “Буларнинг барчаси табиий равишда содир бўлди — бу (қабул қилинган меъёрларни) бузиш учун эмас эди, — деб тушунтиради у. — Шунчаки эрим менга, менинг ишимга ва ижобий ўзгаришлар олиб боришимга ишонади. У менда муносиб шерикни кўради”.

    Шайх Моза ва шахзода Чарльз, 2010 йил                                                                          
    Фото: Getty Images

    Моза ҳеч қачон ҳижоб киймайди, бунинг ўрнига замонавий ва нафис рўмолларни афзал кўради. Унинг гардеробида Chanel, Hermès, Ralph Russo, Stephane Rolland, Jan Pol Gaultier вa Valentino каби жаҳон брендларининг либослари бор. Шайха Мозанинг тан олишича, у чиройли оёқ кийимларни жуда яхши кўради, улар орасида Christian Louboutin пойабзаллари унинг севимлисига айланган. Бундан ташқари, у стилистлар хизматидан фойдаланмасдан мустақил равишда ўзининг образларини ярата олади. “Шунчаки, менинг нима исташимни тушунадиган одам йўқ”, — деб тушунтиради у жилмайиб.

    Эркакларни бўйсундирган аёл

    Шайх Ҳамад ибн Халифа ат-Тани ва шайха Моза, 2010 йил
    Фото: Getty Images

    Шайха Моза донишманд аёл сифатида ўз келажаги ҳақида олдиндан қайғурган. У эрининг бошқарувида экан, ўзини хавфсиз деб биларди. Аммо кейинги шайх (Ҳамаднинг биринчи хотинидан тўнғич ўғли) тахтга ўтиргандан кейин унинг тақдири қандай бўлади? Моза кўп йиллик меҳнатининг самарасини хавф остига қўйишига йўл қўя олмади. Шунинг учун у эридан келажакдаги ворис номзодини қайта кўриб чиқишни талаб қилди. Моза ўғли Тамим ибн Ҳамад ибн Халифа ат-Тани валиаҳд шаҳзода қилишга шайхни кўндирди. Шайх эса ҳақиқатан ҳам суюкли хотинини рози қилиш учун шундай ақл бовар қилмайдиган қадам ташлади.

    Фото: Getty Images

    2013 йилда ҳукмдор Ҳамад валиаҳд шаҳзода Тамим фойдасига тахтдан воз кечди ва сиёсий майдонни тарк этди. Шунга қарамай, шайха Моза ҳамон ўз мамлакати ва халқаро ҳамжамиятга хизмат қилишда давом этмоқда. Ҳеч шубҳа йўқки, ўғли онасининг фикрини бир пайтлар отаси қулоқ солгани каби қўллаб-қувватлайди.

    15.05.2023, 19:50   Изоҳ (0)   12181
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    1788 та хона, 5 минг кишилик зал ва тилла унитаз: араб шайхларининг ҳашаматли саройлари қандай кўринишга эга? (фото)

    17.05.2022, 11:45

    Ҳашаматли ҳаёт ёки уй қамоғи: араб шайхларининг қизлари қандай яшайди? 

    25.04.2023, 10:39

    Тахт ворислари: бутун дунёдаги қироллик оилаларининг меросхўрлари қандай кўринишга эга?

    10.05.2023, 18:53

    “Ўғил бўлиб туғилиши керак бўлган қиз”. Қандай қилиб Жоан Роулинг тарихдаги энг бой ёзувчига айланди?

    02.05.2023, 21:20

    Сайёрадаги энг бой аёл ким ва у қандай қилиб бунчалик бойиб кетган?

    01.05.2023, 22:00

    Шахмат ўргатиши мумкин бўлган 7 та ҳаётий сабоқ 

    28.04.2023, 18:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Озарбайжон матбуоти “ТАСС”га жавоб тариқасида Калининградни Кёнигсберг деб атади

    Дунё | 2 август, 14:05

    Украина Россиянинг Самара ва Рязань вилоятларидаги нефтни қайта ишлаш заводларига зарба берди

    Дунё | 2 август, 13:54

    “Барселона” Дензил Дюмфрисни сотиб олиш фикридан қайтди

    Спорт | 2 август, 13:30

    Томошабинларни экран қаршисига “михлаб” қўйган энг қизиқарли турк сериаллари

    Кино | 2 август, 13:25

    “Гарри Поттер” актёрларининг тақдири: Хогварцдан кейинги ҳаёт қандай кечмоқда?

    Кино | 2 август, 12:45

    Сенат поликлиникаларда айрим тиббий хизматларни пулли қилишга доир қонунни қайта кўриб чиқиш учун қайтарди

    Ўзбекистон | 2 август, 12:25

    Ашраф Ҳакими 15 йилга қамалиши мумкин

    Спорт | 2 август, 12:09

    K-pop юлдузлари ва корейс актёрларининг энг қиммат автомобиллари

    Шоу-бизнес | 2 август, 11:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.