• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Карьера

    “Ўғил бўлиб туғилиши керак бўлган қиз”. Қандай қилиб Жоан Роулинг тарихдаги энг бой ёзувчига айланди?

    Гарри Поттер ва Жоан Роулингнинг туғилган куни бир кунда — 31 июль. Бу ёзувчи ва унинг қаҳрамонини бирлаштирадиган ягона нарса эмас. Уларнинг иккаласи ҳам онасидан эрта айрилган, оиласида ўзларини бегонадек ҳис қилган ва дементорлар билан бевосита таниш бўлган. Машҳур ҳикоя қандай туғилгани ва Жоан Роулинг китоблари дунёни кўриши учун нималарни бошдан кечиргани билан танишинг.

    Фото: Getty Images

    Ўғил бўлиб туғилиши керак бўлган қиз

    Жоан Роулинг 1965 йил 31 июлда Бристолда туғилган. Унинг отаси Питер авиация муҳандиси, онаси Энн эса кимёгар эди. Ота-она ўғил фарзанд кутишган, қизи дунёга келганида эса бироз хафа бўлишади. Болалигида қизчага доим кўк рангдаги кийимлар кийдиришган, сочини калта қилиб кестиришган ва исмининг эркакча версияси — Жо деб аташган.

    Интервьюларининг бирида Роулинг болалиги ҳаётидаги энг даҳшатли давр бўлганини айтади. Онаси оғир касал эди. Отаси билан муносабатлари яхши эмасди. Жоан ҳақиқатдан қочиб, китобларга яширинарди. У “сепкилли ва катта кўзойнакли” ҳақиқий китоб қурти эканлигини эслайди.

    “Мен ёшлигимдан ёзувчи бўлишни орзу қилардим. Кейинчалик китоблар ёзилишини, ердан ўз-ўзидан ўсиб чиқмаслигини англадим”.

    Жо ўзининг биринчи эртагини 6 ёшида ўйлаб топади. Бу Қуён исмли қуён ҳақида ҳикоя эди. Интервьюда Роулинг: “Бирорта ҳам одам муаллифлик ҳуқуқини сотиб олиб, фильм суратга олмаганига ҳайронман, мен бу китобдан жуда фахрланардим”, деб ҳазиллашади.

    Миллион долларлик ғоянинг пайдо бўлиши

    Жо ёзишда давом этади. Аммо яхши асар ғояси ҳа деганда келавермасди. Бир куни поездда кетаётганида унинг хаёлига кичкина сеҳргар ҳақидаги ҳикоя келади. Сеҳргар эканлигини билмаган бола сеҳргарлик мактабига боради. Унда тўртта факультет, ғайриоддий фанлар, афсунгар ўқитувчилар дарс беради. Жоан ўйлайверади, хаёлига ажойиб воқеалар келаверади. Фикрларини ёзиш учун ёнида қалами ҳам йўқ эди, лекин бу Роулингни тўхтата олмасди.

    Опра Уинфри билан суҳбатда Жоан ҳеч қачон болалар учун ёзишни режалаштирмаганини айтади. У болалар дунёсини ҳақиқатан ҳам тушунмасди, мураккаб гапларни ва мураккаб мавзуларни яхши кўрарди. Аммо Гарри Поттер ҳақидаги ҳикоя унинг хаёлига келганида, у дарҳол тушунди — айнан мана шу, унга керак асар!

    Китоб қаҳрамонлари 1990 йилда туғилган, бироқ биринчи қисмни ёзиш учун олти йил вақт кетади. Интервьюда ёзувчи ўз қаҳрамонларини яхши билишини, шунинг учун у сюжет га эътибор қаратишга қарор қилганини айтади. Унинг фикрича, мантиқий ўйланган сюжет жуда муҳим — биринчи китобини ёзиш пайтида бутун бошли воқеалар кўз олдидан ўтади.

    Ҳақиқатан ҳам мавжуд бўлган дементорлар

    Худди шу 1990 йилда, ўн йиллик оғир касалликдан сўнг Жоаннинг онаси вафот этади. Бу вақтда ёзувчи аллақачон китоби устида ишлаётган эди. Аммо у онасига ўз ғоясини айтишга улгурмайди, кейинчалик бундан пушаймон бўлади.

    Унинг бошига тушган қайғудан қутулиш учун Роулинг Португалияга ишлашга кетади. У ерда у тележурналист Жорж Аратиш билан танишади. Улар турмуш қуришади ва қизи Жессика дунёга келади. Аммо бу турмуш ҳавас қиларли даражада бўлмайди. Роулинг оиладаги зўравонликдан жабр кўргани айтилади. Аммо Жоаннинг ўзи бу ҳақда гапиришни ёқтирмайди. Опра Уинфри билан суҳбатда ёзувчи биринчи турмуши ва ажралиши унга ҳамма нарсага бардош беришини ўргатганини айтади.

    Роулинг Шотландиядаги синглисининг олдига боради. Ёзувчи ёлғиз, пулсиз, кичкина боласи ва қўлида Гарри Поттернинг учта боби бор эди. Қандай қилиб бўлмасин, китобни пуллаш учун уни охиригача ёзишга қарор қилади. Қизини ёнида ухлатиб қўйиб, Жо кафеда ҳам ишлайди.

    Бу даврда Роулинг клиник депрессияни бошдан кечиради. У ҳар доим депрессив ташвишга мойил бўлганини эслайди — 25 ёшдан 28 ёшгача бўлган давр унинг ҳаётидаги энг қоронғи давр эди.

    “Депрессия бу — совуқлик ва ҳис-туйғуларнинг умуман бўлмаслиги. Ва бу қачондир тугашига умиднинг йўқлигидир. Буни бошдан кечирмаган одамга тушунтириш қийин”.

    Депрессия ёзувчини дементорларни — инсоннинг барча қувончларини сўриб оладиган зулмат мавжудотларини яратишга илҳомлантиради.

    Эркак тахаллуси остидаги муваффақият

    Китоб тайёр бўлгач, Роулинг қўлёзмани 12 та нашриётга топширади — уларнинг барчасидан рад жавобини олади. Аммо ёзувчи таслим бўлмайди.

    "Мен ўзимга жуда ишонадиган одам эмасман. Аммо сўзсиз ишонадиган ягона нарса бор эди — мен ҳикоялар айтиб бера оламан”.

    Ўн учинчи уриниш Bloomsbury директорининг 8 ёшли қизи Элис Нютон туфайли муваффақиятли бўлади. Қиз қўлёзманинг биринчи бобларини ўқиб чиқади ва давомини ҳам сўрайди. Шундай қилиб, Роулинг биринчи китобни чоп этиш ҳуқуқига ва 1500 фунт авансга эга бўлади.

    Муҳаррир Барри Каннингем ёш сеҳргар ҳикояси ўғил болаларга ҳам, қизларга ҳам ёқади, деган қарорга келади. Аммо у ўғил болалар аёл киши ёзган китобни ўқишига шубҳа қилади. Шунинг учун у Жоанга исмининг бош ҳарфлари билан имзо чекишни таклиф қилади. Иккинчи исми йўқлиги учун у севимли бувисининг исмини олади — Кетелин — Ж.К. Роулинг тахаллуси шундай пайдо бўлади. Бироқ узоқ вақт давомида ўқувчилардан ҳақиқатни яширишнинг иложи бўлмайди. Китоб ниҳоятда машҳур бўлиб кетгача, матбуотда Роулингнинг фотосуратлари пайдо бўлади.

    Жоан ёзишда давом этади. Мухлислар Гарри Поттер ҳақидаги ҳикоянинг давомини интиқлик билан кутишарди. Одамлар китоб олиш учун соатлаб навбатда туришарди. Роулинг бир қанча нуфузли мукофотларга сазовор бўлади ва тарихдаги биринчи миллиардер ёзувчига айланади. Гарри Поттер олами китоблардан ташқарига чиқиб, 2001 йилда биринчи қисмнинг экранлаштирилган вариант чиқади. 2010 йилда эса Гарри Поттер оламига бағишланган кўнгилочар парк очилади.

    Роулинг Опра Уинфрига қашшоқликдан бошлаб молиявий фаровонликнинг барча босқичларини босиб ўтганини айтади. Унинг учун бойлик Шотландиядаги севимли меҳмонхонасига бориб, сокинликда ишлаш имкониятидир. Ва яна иккинчи эр ва учта фарзанди билан оилавий таътилни режалаштираётганда чекловлар йўқлигидир. Ёзувчининг қолган ҳаёти ўзгармаган. Мисол учун, у тез-тез жамоат транспортида саёҳат қилади, чунки машина ҳайдашни билмайди.

    Одамни кучли қиладиган муваффақиятсизликлар

    Ёзувчи мағлубиятдан қўрқмайди: “Ҳамма муваффақият ҳақида гапиради, аммо омадсизлик ҳақида ҳеч ким гапирмайди. Муваффақиятсизликлар ҳам муҳим. Улар бунга чидай олишингизни кўрсатади”.

    Бугунги кунда ҳам Роулинг ёзишда давом этмоқда. У Роберт Гелбрейт тахаллуси билан болалар учун ҳам, катталар учун ҳам китоблар нашр этади

    “Мен доим ёзаман — шунчаки тўхтай олмайман. Бу менинг руҳий саломатлигим учун жуда муҳим”.

    02.05.2023, 21:20   Изоҳ (0)   8553
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сайёрадаги энг бой аёл ким ва у қандай қилиб бунчалик бойиб кетган?

    01.05.2023, 22:00

    Тошкент ва Фарғонада акциз маркасиз тамаки ва алкогол маҳсулотлари савдоси тўхтатиб қолинди

    02.05.2023, 19:35

    Шахмат ўргатиши мумкин бўлган 7 та ҳаётий сабоқ 

    28.04.2023, 18:06

    Миллиардер хонимлар: Forbes-2023 рўйхатидан ўрин олган дунёдаги энг бой аёллар ва уларнинг муваффақият сирлари

    14.04.2023, 14:50

    Нега яҳудийлар жуда бой? Миллиардер бўлиш учун улар амал қиладиган 10 та қоида

    13.04.2023, 09:44

    Нима учун соч тўкилади ва уни қандай тўхтатиш керак? Трихолог жавоб беради 

    04.04.2023, 20:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда Onix ҳайдовчиси 13 ёшли болани уриб юборди

    Ўзбекистон | 5 июн, 00:00

    “Дарё” дайжести: 4 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:35

    “Дўстлик” чегара божхона постида 12,7 минг долларни яширинча олиб чиқаётган йўловчи тўхтатиб қолинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:30

    Жамоат тартибига қарши жиноят содир этганликда айбланаётган шахс БААдан экстрадиция қилинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:10

    Дунёнинг энг гўзал 10 нафар аёл теннисчилари

    Лайфстайл | 4 июн, 22:55

    Инсофсиз рақобат ёхуд кўчирмакаш “Сурхон ошпази”: хорижий компания шикоят билан чиқди

    Ўзбекистон | 4 июн, 22:50

    Самарқандда трансформатор ёниб кетди

    Ўзбекистон | 4 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.