• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳайратланарли даражада чиройли Ўзбекистон: қулупнайга кон Қайқи (фото ва видео)

    Наманган вилоятининг Учқўрғон туманидаги Қайқи қишлоғи қулупнайлари билан донг таратган. Қишлоқнинг бундан бўлак ажойиб жиҳатлари ҳам бисёр. Бу ҳақда “Дарё” мухбири Азизбек Абдувалиев ҳикоя қилади.

    Шеваси ширин қишлоқ

    Қайқи нафақат Учқўрғон тумани, балки Наманган вилоятидаги энг катта қишлоқлардан бири. Бу ердаги 11 та маҳаллада 30 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Қишлоқ тарихи камида минг йиллик ўтмишга бориб тақалиши, унинг Учқўрғондан ҳам қадимий эканлиги айтилади.

    Тарих фани ўқитувчиси Лолахон Жалилованинг айтишича, қишлоқ номи келиб чиқишининг турли тахминлари мавжуд. Бирига кўра, олдинлари бу ерга Норин дарёсидан қайиқ ёрдамида ўтишган, шу боис “қайиқда бориладиган жой” деб номланган. Яна бир манбага кўра эса, дарёнинг ушбу ҳудудга келганида қайрилган жойи бўлган ва бу қишлоқ учун атама бўлиб қолган.

    Лолахон Жалилова. 
    Фото: “Дарё”

    География фани ўқитувчиси Нурмуҳаммад Нишоновнинг таъкидлашича, қишлоқ замини ниҳоятда унумдор, бўз тупроқлардан иборат. Шу учун дала, боғ-роғлар кўп, ҳосилдорлик юқори, деҳқонлари миришкор.

    “Қайқининг шеваси ҳам ўзига хос, Ўзбекистоннинг ҳеч ерида учрамайди. Келаветти, кетаветти, бораветти деб ажойиб ширин калом билан гапиришади. Фарғона ва қўшни Қирғизистонда ҳам Қайқи деган қишлоқлар бор деб эшитганмиз, лекин уларда бундай шева йўқ”, — дейди Нурмуҳаммад Нишонов.

    Нурмуҳаммад Нишонов.
    Фото: “Дарё”

    Юзни тиниқлаштирувчи таом

    Қайқиликлар нўхатшўракни севиб тановул қилишади ва бу таом қишлоқнинг ўзига хос брендига айланиб улгурган. Уни тайёрлаш жараёни жуда оддий, ортиқча вақт ва маблағ талаб этмайди. Дастлаб нўхат сувда яхшилаб қайнатиб, пишириб олинади. Сўнг нўхат устига пўстдумба ва тухум солинади. Бунга қази-қарта ёки қийма кабоб қўшилади. Тайёр бўлган таом бодринг-помидор, пиёз  ва булғор қалампири билан безатилади. Қарабсизки, ҳеч қанча муддат ўтмай калорияли ва тўйимли таом дастурхонга тортилади.

    Ошпаз Абдулҳай Эгамбердиевнинг айтишича, нўхатшўракни фойдали тарафлари кўп, хусусан, юзни тиниқлаштиради. Бу таомни тотиб кўриш учун бошқа туманлар, ҳатто қўшни Андижондан ҳам шинавандалар келишаётган экан.

    Абдулҳай Эгамбердиев.
    Фото: “Дарё”

    “Қулупнайнинг ўзи ширин, меҳнати оғир”

    Қайқини довруғини достон қилган, шубҳасиз, қулупнай бўлади. Айтишларича, қишлоқ аҳолисининг 90 фоизи қулупнай етиштириш билан шуғулланади.

    “Қишлоғимиз тупроғи ва об-ҳавоси қулупнай етиштириш учун жуда мос келади. Шу сабаб меваларимизнинг таъми ўзгача, тотли. Қайқи қулупнайини қидириб водий, воҳа, Тошкент, Хоразм ва Қорақалпоғистондан ҳам харидорлар келади. Қўшни давлатлар— Қозоғистон, Қирғизистонга олиб чиқиб кетишади. Олдинлари фақат зингазингана, чарли, изабелла каби уч-тўрт навни экардик холос. Ҳозир осиё, клер, мурано, габриэла, сенсация каби янги навлар кириб келди. Лекин ҳаммасининг меҳнати бир хил деярли — августда экасиз, ўғит, дори берасиз, баҳорда плёнка тортасиз, кейин ҳосил йиғиштиришга киришасиз”, — дейди фермер Фатҳиддин Асқаров.

    Фатҳиддин Асқаров.
    Фото: “Дарё”

    Фермер хўжалиги ишчиси Мадина Дадамирзаеванинг айтишича, қулупнайнинг ўзи ширин, аммо меҳнати оғир.

    Мадина Дадамирзаева.
    Фото: “Дарё”

    “Ишни баҳордан бошлаймиз — чопиғи, териши бор. Терганда ҳам авайлаб ҳаракат қилишингиз керак, йўқса, эзилиб қолади. Соатбай ишлаймиз, соатига 10 минг сўмдан беришади. Бир кунда ўртача 100-110 минг сўм топиш мумкин. Асосан аёллар, эркаклар деярли йўқ. Ишимизни яхши кўрамиз, эрталаб то ишимиз бошлангунча қулупнайларни соғинишга улгурамиз”, — дейди Мадина.

    Қулупнайнинг улгуржи бозори

    Қайқида улгуржи қулупнай бозори ҳам бор. Бу ерда сотувчиларнинг қўли-қўлига тегмайди, харидорлар эса ҳатто пойтахтдан ҳам келади. Улардан бир қисми қулупнайларни уйда тановул қилиш, меҳмондорчилик ёки мураббо тайёрлаш учун, яна бошқаси эса кейинчалик бозорга олиб чиқиш учун харид қилади.

    Маҳаллий хўжалик дўконларида ҳам энг харидоргир маҳсулот қулупнай солинадиган пластмасса идишлар ҳисобланади. Ҳисоб-китобларга кўра, мавсумда эртадан кечгача тинмайдиган бозорда бир кунда ўртача 5 тонна қулупнай сотилади.

    Қайқининг кўркам бинолари 

    Қайқида нафақат қишлоқ ёки туман, балки Наманган вилоятидаги энг кўркам ибодатгоҳлардан бири бўлган “Саттибой халфа” жоме масжиди жойлашган. Масжид ўтган йили Наврўз байрами арафасида қуриб, фойдаланишга топширилди.

    “Шу номдаги масжид асли қарийб 100 йиллик тарихга эга. Бироқ эскириб қолганлиги, ичкарида эканлиги ва бор-йўғи 400 нафар намозхонни сиғдира олиши ноқулайликлар туғдираётган эди. Қишлоқ аҳли саъй-ҳаракати ва мутасаддилар розилиги билан йўл бўйида янги масжид қурилишига киришилди. Ҳашар йўли билан икки йил ичида барпо этилди. Кимдир маблағи, кимдир хом ашё ва материаллари, яна кимдир меҳнати билан ҳисса қўшди. Натижада 4 минг кишини сиғдира оладиган ва барча қулайликларга эга масжид бунёд бўлди. Кўркам бино сифатида ҳам қишлоқ ҳуснига ҳусн қўшди, намозхонлар сафи кенгайди”, — дейди “Саттибой халфа” жоме масжиди имом-хатиби Абдулҳай Ўринов.

    Қишлоқдаги яна бир кўркам бино эшитиш ва гапиришида нуқсони бор ўқувчилар учун мўлжалланган 46-сонли махсус мактаб-интернат ҳисобланади. 1956 йилда қурилган ушбу муассаса яқинда мукаммал қайта таъмирланиб, 300 ўринли ўқув биноси, замонавий спортзал, янги стадион, 250 ўринли ошхона ва ётоқхонага эга бўлди. 

    “Замин” фонди кўмагида мактабнинг барча ўқувчилари ташхисдан ўтказилиб, эшитишни протезлаш амалиёти бажарилди. Шунингдек, мактаб замонавий ассистив ускуналар билан таъминланди, информатика синфи жиҳозланди, робототехника тўпламлари етказилди. Фонд Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева билан самимий мулоқот эса ўқувчилар учун унутилмас таассурот бўлиб қолди.

    31.05.2023, 20:20   Изоҳ (0)   15283
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Эчкиларни машинага қиёсласак, оддийлари Tico, меники — Malibu эчки”. Бухоролик чорвадор 20 минг долларлик жониворлари ҳақида

    31.05.2023, 20:05

    Ўзбекистонда ноқонуний алкогол ва тамаки маҳсулотлари сотилаётгани ҳақида хабар берган фуқаролар рағбатлантирилиши маълум қилинди

    31.05.2023, 19:30

    Тошкент метросида икки йигит нотаниш қизга шилқимлик қилиб, ҳолатни видеога олди

    31.05.2023, 19:20

    Абитуриентнинг югургани НИУгача, оғзи қийшиқ бўлса ҳам НИУ талабаси гапирсин: Навоийдаги ушбу рекламалар масъуллар ғашига тегди 

    31.05.2023, 19:02

    “Миллий тикланиш” партияси Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлади

    31.05.2023, 18:41

    Фарғонада 23 ёшли банк ходими қарийб 50 кишининг нафақа пулини ўзлаштиргани аниқланди

    31.05.2023, 18:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Манчестер Сити” Винисиус Жуниор билан музокара бошлади

    Спорт | 12 август, 15:50

    Ўзбекистонда диний экстремистик мазмундаги материалларни тарқатган уч нафар қиз жазоланди

    Ўзбекистон | 12 август, 15:47

    Тошкент аэропортида икки қизни Ҳиндистонга фоҳишаликка жўнатаётганлар ушланди

    Ўзбекистон | 12 август, 15:40

    “Нижний Новгородда ҳарбий ҳолат эълон қилинмаган” Тошкентдаги университет талабаларининг видеочиқишига муносабат билдирилди

    Ўзбекистон | 12 август, 15:32

    Мадонна Рим папасига Ғазога боришни даъват қилди

    Дунё | 12 август, 15:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.