“Миллий тикланиш” партиясининг навбатдан ташқари VIII съездида Шавкат Мирзиёев номзоди қўллаб-қувватланди.
Хабарга кўра, 31 май куни “Миллий тикланиш” демократик партиясининг навбатдан ташқари VIII съезди бўлиб ўтди. Унда съезд делегатлари президентликка Шавкат Мирзиёев номзодини “Миллий тикланиш” демократик партияси Либерал демократик партияси билан биргаликда қўллаб-қувватлаши бўйича якдил фикрга келган.
Съездда сайловолди кампанияси даврида номзодни қўллаб-қувватлаш борасида бир қатор вазифалар белгилаб олинди.
Изоҳ (0)