Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12212.07
    • RUB 127.16
    • EUR 12992.42
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +23°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Маҳаллий

    Абитуриентнинг югургани НИУгача, оғзи қийшиқ бўлса ҳам НИУ талабаси гапирсин: Навоийдаги ушбу рекламалар масъуллар ғашига тегди

    31 май, 19:02 8355

    Навоий вилоятининг Навоий шаҳри ҳамда Кармана туманидаги кўчаларда жойлашган реклама баннерларида ўзбек халқ мақолларидан устамонлик билан фойдаланиб, реклама берувчи манфаатига хизмат қилувчи рекламалар пайдо бўлди. Нодавлат ОТМ ҳақидаги бу рекламада “Абитуриентнинг югургани НИУгача, оғзи қийшиқ бўлса ҳам, НИУ талабаси гапирсин”, деган сўзларни ўқишингиз мумкин. Реклама берувчилар ва реклама тайёрловчиларга юборилган хатлардан маълум бўлишича, кўпчилик эътиборини тортган бу реклама “катта”лар ғашига тегган.

    Фото: Скриншот

    Бу ҳақда “Дарё” журналисти билан суҳбатлашган Навоий шаҳридаги нодавлат олий таълим муассасаси масъули Улуғбек Сафаров маълум қилди.

    Фото: Скриншот

    Суҳбатдошнинг айтишича, унинг ўзи ҳам вақтида реклама баннерларидаги рекламалар чиқишини назорат қилувчи ташкилотда ишлагани боис рекламада нима мумкин ва нима мумкин эмаслигини яхши билади.

    “Шахсан ўзим шу соҳа нонини еганман. Вақтида Навоий вилоятидаги барча рекламаларнинг тўғрилиги-ю, уларнинг оммага катта баннерлар орқали тарқатилишини назорат қилувчи, шунга масъул лавозимда ишлаганман. Шу сабаб рекламада нима мумкин ва нима мумкин эмас, деган саволларга аниқ жавоб бера оламан. 2022 йилнинг сентябрь ойида иш бошлаган нодавлат университетимизни реклама қилишда ўзбек халқ мақолларидан унумли фойдаланиб, реклама кўрувчиларни ўзимизга қаратишга уриндик. Бизнинг Абитуриентнинг югургани НИУгача, оғзи қийшиқ бўлса ҳам, НИУ талабаси гапирсин, деган гапларимизда бировни камситиш ёки кимнингдир манфаатига зид сўзлар йўқ. Буни хушламаган масъулларга рекламадаги хатоликни кўрсатинг, хато бўлса, тан олиб, бу рекламани олиб ташлайлик, деяпмиз”, — дейди хусусий ОТМ масъули Улуғбек Сафаров.

    Маълум бўлишича, Навоий шаҳри ва Кармана туманидаги кўчаларда жамоатчилик эътиборига ҳавола қилинган реклама баннерларида хусусий университет реклама қилиниб, “Абитуриентнинг югургани НИУгача”, “Оғзи қийшиқ бўлса ҳам, НИУ талабаси гапирсин”, деган гаплар қўлланган. Бу эса Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Навоий вилоят бошқармаси раҳбари Н.Исаев ва А.Азимовларни ташвишга солган. Уларнинг наздида бу рекламада хатоликлар бор. Лекин айнан қандай хатолик, деган саволга ўзлари ҳам жавоб беришолмади.

    “Бизга қўмитадан рекламалар қандай бўлиши керак? Рекламада қандай сўзларни қўллаб бўлмайди, нима мумкин-у, нима мумкин эмаслиги баён қилинган умумий хат келган. Биз шу хатдан келиб чиққан ҳолда бу рекламани жамоатчиликка олиб чиққан ‘Тасвирий ойина’ ижодий уюшмасининг вилоят бўлимига хат чиқариб, бу рекламаларда хатолик йўқми, деган мазмунда сўров бердик. Бу рекламаларни олиб ташланг, деган талаб қўйилмаган”, — дейди бошқарманинг мазкур ҳолат билан шуғулланган масъули Аҳрор Азимов.

    Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармасининг “Тасвирий ойина” ижодий уюшмасининг вилоят бўлимига юборган хатида шундай жумлалар бор: “Ижтимоий тармоқларда тарқалган ‘Оғзи қийшиқ бўлса ҳам, НИУ талабаси гапирсин, абитуриентнинг югургани НИУгача’ қабилидаги рекламалар омманинг эътирозига сабаб бўлмоқда. Реклама тўғрисидаги қонуннинг 16-моддасига мувофиқ, рекламада — жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқейига қараб, бошқа ҳолатларга кўра камситиш ёки ўзга шахсларнинг товарларини бадном қилиш; миллий ва оилавий анъаналарга, шунингдек ахлоқ ва маънавиятнинг умум қабул қилинган нормаларига зид бўлган шакллар, иборалар ва образлардан фойдаланиш тақиқланади. Сиздан реклама тўғрисидаги қонунчилик талабларига сўзсиз риоя қилиш, рекламанинг давлат тилида бўлишини таъминлаш, шунингдек, рекламада миллий ва оилавий анъаналарга, ахлоқ ва маънавиятнинг умум қабул қилинган нормаларига зид келувчи шакл, ибора ва образлардан фойдаланмаслик, рекламадан фойдаланувчиларга зарар етказмайдиган шакллар ва воситалардан фойдаланган ҳолда фаолият юритилишида амалий ёрдам беришингизни сўраймиз”.

    Масъулнинг билдиришича, Навоий вилояти ҳокимининг давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси Қобил Остонов Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармасига чиқиб, кўчада бемаза рекламалар кўпайиб кетганини айтиб, нега бу ҳолат тартибга олинмаётгани билан қизиққан.

    “Дарё” журналисти мазкур рекламаларга эътироз билдирган ҳоким маслаҳатчиси Қобил Остонов билан телефон орқали мулоқот қилди. 

    “Мен хусусий университет фаолиятига қарши эмасман. Фақат бу рекламаларда бошқа университет талабаларини камситишни кўряпман. Масалан, оғзи қийшиқ бўлса ҳам, НИУ талабаси гапирсин, деганда бу университет талабасини бошқа университет талабасидан устун кўриш бор. Ёки абитуриентнинг югургани НИУгача, деган гапни ўқиганлар абитуриент бузоқ бўлдими, бузоққа ўхшатилдими, дейди-да. Рекламада ўзбек халқ мақоллари ҳам бузиб қўлланмоқда. Шу сабаб бу ҳолатга эътироз билдириб, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Навоий вилоят бошқармасига телефон қилиб, бунга эътибор беришларини сўрадим”, — дейди Қобил Остонов.

    “Вилоят ҳокимининг тил бўйича маслаҳатчиси, бошқарма ходимлари бизнинг рекламаларимизни маънавиятга зид дейишган. Лекин айнан қайси қисми маънавиятга зидлиги ҳақидаги саволга аниқ жавоб беришмаяпти. Реклама тўғрисидаги қонуннинг 16-моддаси талаблари бузилган дейишди. Айнан қайси қисми бузилган, кўрсатинг дедик. Кўрсатишолмади. Унда судга беринг, судда бизни айбланг, биз ўзимизни ҳимоя қилайлик дедик”, — дейди “катталар” эътирозига тушунмаётган хусусий ОТМ масъули Улуғбек Сафаров.  

    Улуғбек Сафаровнинг қўшимча қилишича, Навоий инновациялар универерситети ўқув сифатини яхшилаш, билимли ўқувчиларни ўзларига жалб қилиш мақсадида ҳеч қайси рекламаларга ўхшаш бўлмаган реклама баннерлари ташкил қилиш устида бош қотирмоқда.

    Университетнинг жамоатчиликка олиб чиққан рекламаларида шунингдек, “Гап деса қоп-қоп, ўқишни эса НИУдан топ”, “Талаба зар, НИУ заргар”, “Етти ўлчаб, НИУда ўқи”, деган гаплардан ҳам фойдаланилган.

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин Украина қарши ҳужумини тўхтатиш учун Шойгуга муҳлат берди — ISW

    Бугун, 20:50

    Ўзбекистондаги ҳар бир маҳаллада жамоатчилик назоратини амалга оширувчи гуруҳ ташкил этилади

    Бугун, 20:35

    Дунё бўйлаб вабога чалиниш ҳолатлари кўпаймоқда — ЖССТ

    Бугун, 20:25

    Ўзини диний уламо сифатида кўрсатиб, радикал ғояларни тарқатиб келаётган Ўзбекистон фуқароси қидирувга берилди

    Бугун, 20:15

    Ханчжоу—2022. Асадхўжа Мўйдинхўжаев КХДР вакили устидан ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди

    Бугун, 20:03

    “Қўйлиқ Катта Бозори”да яна бир автомашиналар ютуқли ўйини бошланди

    Бугун, 18:00
    Reklama

    Елена Зеленская эрининг иккинчи муддатга қайта сайланиш имкониятини баҳолади

    Бугун, 20:01

    “Ўзбекистон темир йўллари”нинг носоҳавий активлари сотилади

    Бугун, 19:56

    “Гарри Поттер”даги Гермиона — актриса Эмма Уотсон Оксфордга ўқишга кирди

    Бугун, 19:52

    “Само” корхонасининг фармацевтик фаолияти бўйича текширув ишлари олиб борилмоқда

    Бугун, 19:36

    “Ўзбекистон темир йўллари” холдингга айлантирилади

    Бугун, 19:15

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистондаги боғча ва мактаб болаларига берилган йод ишлаб чиқарувчиси халқаро қидирувда экани айтилмоқда

    18:00 / 25.09.2023

    Рекорд ўрнатган аёллар, оқ товуқлар сўйиладиган маросим, 213 йиллигини нишонлаётган давлат — ҳафта суратлари

    22:00 / 24.09.2023

    “Биринчи рақамли давлат душмани”: Атлантика узра ёлғиз парвоз, ўлган ўғил учун тўлов ва нацистлар қарамоғига тушган афсонавий учувчи — Чарльз Линдберг тарихи

    22:00 / 23.09.2023

    “Касалланган болаларнинг 143 нафари тузалган”. Вазир ўринбосари Намангандаги заҳарланган болалар сонига аниқлик киритди

    15:00 / 23.09.2023

    МОЛИЯ

    Иқтисодиёт

    Ўзбекистон октябр ойидан Россиядан газ импорт қилишга тайёр — Энергетика вазирлиги

    16:00 / 25.09.2023

    “Олтин васвасаси”: Нима учун Марказий Осиё давлатлари олтинга пул тикмоқда?

    17:00 / 22.09.2023

    Олтинга инвестиция киритиш ишончлими?

    20:00 / 21.09.2023

    Ўзбекистон уран қазиб олиш бўйича дунёда 5-ўринда. Асосий кўрсаткичлар

    16:00 / 15.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    Instagram: Луиза Расулова Истанбулдан уй олди, Юлдуз Усмонованинг мум ҳайкали очилди, Райҳоннинг “Ҳумо арена”даги концерти қолдирилди

    22:00 / 24.09.2023

    Ўзбекистонда 25 сентябрь куни қандай об-ҳаво бўлади?

    10:00 / 24.09.2023

    Зеленскийнинг қўриқчиси Нью-Йоркда муштлашди — ОАВ (видео)

    23:00 / 24.09.2023

    “Путин атрофидагилар босиб олинган ҳудудлардан қўшинларни олиб чиқишни ўйламоқда” — сиёсатчи

    19:00 / 24.09.2023

    Тошкентда поезд устида селфи қилмоқчи бўлган 18 ёшли йигитни ток урди

    09:00 / 24.09.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    Нимани қидирамиз?