Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12212.07
    • RUB 127.16
    • EUR 12992.42
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +24°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Шоу-бизнес

    35 йилдан бери фильмларда роль ўйнаса-да, ветеринар бўлишни орзу қилган актриса — Жулия Робертс ҳақида сиз билмаган 20 та факт

    30 май, 19:35 9737

    Жулия Робертс ўзининг ажойиб карьерасидан анча олдин кўп йиллик қийинчиликлар ва тўсиқларни енгиб ўтишига тўғри келган. Аммо у таслим бўлмади — ҳозирда унинг ўнлаб ажойиб роллари бор. Жулияни нафақат оддий томошабинлар яхши кўришади ва унга қойил қолишади, балки актрисани беш марта дунёдаги энг гўзал аёл деб тан олган People журнали ҳам уни эътироф этади.

    Фото: AdMe
    • Жулия кичик шаҳарча — Смирнада, собиқ актёр ва драматург оиласида туғилган. Унинг ота-онаси болалар актёрлик мактабини бошқарган. Бўлажак юлдуз акаси Эрик ва синглиси Лиза билан бирга ўсган.
    • Жулия 4 ёшга тўлганида онаси ажрашиш учун ариза беради ва тез орада бошқа одамга турмушга чиқади. Шу тариқа Робертснинг ўгай синглиси дунёга келади. Бу никоҳ Жулиянинг онасига бахт келтирмайди: янги турмуш ўртоғи оилани таъминлай олмагани устига жуда қаттиққўл одам эди. Ўгай отаси билан муносабатлари ёмонлиги етмагандай, ўз отаси касалликдан вафот этади.
    • “Соҳибжамол” юлдузи болалигида саҳнани орзу қилмаган, балки ветеринар бўлишни хоҳлаган. Бироқ кейинроқ интервьюда у бу касбни ўрганиш унга жуда қийин бўлиб туюлганини тан олади.
      Фото: AdMe
    • Кемпбелл ўрта мактабини тугатгандан сўнг Жулия штат университетига ўқишга киради, лекин уни тугатмай, ота-онасининг изидан боришга ва актриса бўлишга қарор қилади. Кўп ўтмай у Нью-Йоркка кетади ва моделлик агентлиги билан шартнома имзолаш билан бирга актёрлик курсларига ёзилади.
    • Айтиш керакки, унинг акаси, актёр Эрик Робертс Жулиянинг карьерасида муҳим рол ўйнаган. Айнан у Жулиянинг Голливудга қадам қўйишига ёрдам берган. Эрик у пайтда кўплаб фильмларда рол ўйнарди. Кино агентини синглиси билан шартнома имзолашга кўндирган ҳам акаси бўлади.
    • Кўп ўтмай, Робертсга бир нечта эпизодларга таклиф тушади ва акаси билан биргаликда кичик роль ўйнайди. Унинг энг диққатга сазовор иши юлдузли карьерасининг бошланиши бўлган “Мистик пицца” фильмидаги официант қиз роли эди. Фильм чиққандан сўнг, нуфузли танқидчилардан бири Робертсни “шиддатли энергияга эга соҳибжамол” деб атайди.
    Фото: AdMe
    • Афсуски, кейинчалик Жулия ва Эрикнинг муносабатлари бузилади, акасининг гиёҳвандлиги туфайли кўп йиллар гаплашишмайди ҳам. Жулия бундай турмуш тарзини хоҳламайди: акасининг қилиқларига ортиқ чидай олмасди.
    • Эрик ва унинг севгилиси ўртасидаги болага васийлик қилиш учун кураш пайтида Жулия акасининг ёнини олмагани муносабатларини янада ёмонлаштиради.
    • Айтганча, бу бола ҳозирда муваффақиятли актриса — Эмма Робертс эди. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, қизнинг тақдирида холаси катта роль ўйнади. Бир вақтлар Жулия Голливудга актёр акаси туфайли кириб келганди, кейинчалик у акасининг қизига юлдуз бўлишига ёрдам беради. Болалигиданоқ Эмма кўп вақтини холаси билан суратга олиш майдончаларида ўтказади ва бу тажриба қизчада актриса бўлиш истагини уйғотади.
      Фото: AdMe
    • Томошабинлар Жулияни “Соҳибжамол” фильми чиққандан кейин севиб қолишди, аммо бундан олдин у худди шу номдаги песага асосланган “Пўлат магнолиялар” фильмида ҳам рол ўйнаган. Режиссёрлар бу рол учун Лаура Дерн ва Вайнона Райдерни мўлжаллашган, аммо кастинг директори Жулияни синаб кўришларини сўраган. Кейинчалик песа муаллифи “хонага кирганида унинг табассуми атрофдаги ҳамма нарсани ёритиб юборганини” яхши эслайди.
    • Фильм экранларга чиққандан сўнг Робертс “Оскар” ва “Олтин глобус” мукофотига “Иккинчи пландаги энг яхши аёл роли” номинациясида номзод бўлади.
    • Кейинги муваффақият унинг афсонавий “Соҳибжамол” фильмидаги роли эди.
    Фото: AdMe
    • Вивиан роли туфайли Жулия “Оскар” ва “Олтин глобус”га иккинчи марта номзод бўлади. Картина, шунингдек, романтик комедия учун сотилган чипталар сони бўйича рекорд қўяди, Робертснинг фильмда кийган қизил либоси эса кинодаги энг машҳур либослардан бирига айланади.
    • Бунинг ортидан кинода унчалик машҳур бўлмаган бир қатор роллари пайдо бўлади, бунинг ортидан актриса 2 йил танаффус олишига тўғри келади. Тўғри, бу танаффус актрисанинг карьерасига ўз таъсирини ўтказмай қолмайди: унинг кейинги фильмларининг баъзилари томошабин ва танқидчилар томонидан яхши қабул қилинмади, “Мери Райли” фильми эса бутунлай муваффақиятсизликка учрайди.
    • Вазиятни Робертснинг “Дўстимнинг тўйи” фильми ва “Ўгай она” драмасидаги роллари ушлаб турди. Бироқ томошабинлар ҳали ҳам Жулия ва Ричард Гир дуэтини кўришни орзу қилган “Соҳибжамол”ни яхши кўрарди. Кўп ўтмай мухлислар истаганидек, улар жуфтлик ролини ўйнаган “Қочоқ келин” фильми намойиш этилади.
    • Шахсий ҳаётига келсак, Робертснинг ишқий романлари ҳақида кўп миш-мишлар тарқалган. Масалан, у актёрлар Жейсон Патрик, Лиам Нисон, Дилан МакДермотт, Метю Перри ва Кифер Сазерленд билан муносабатда бўлган. У ҳатто Кифер Сазерленд билан унаштирилган, лекин ёшлар тўйдан 3 кун олдин ажралишади. Кўп ўтмай Жулия кантри қўшиқчиси Лайл Ловеттага турмушга чиқади, аммо 2 йилдан кейин улар ҳам ажралишади.
      Фото: AdMe
    • Ва ниҳоят Робертс “Мексикалик” фильмининг суратга олиш жараёнида танишган оператор Даниэль Модер билан оилавий бахтини топади. Тўй ранчода бўлиб ўтади. Ҳозирда эр-хотиннинг 3 нафар фарзанди бор: 2 эгизак – ўғил ва қиз, яна бир ўғил.
    • Робертснинг янги ёрқин ғалабаси Стивен Содерберг фильмидаги Эрин Брокович роли бўлди. Ёлғиз она ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси образи актриса учун ажойиб муваффақият бўлди ва ниҳоят унга орзу қилинган “Оскар”ни олиб келди.
    • Айтганча, Жулия суратга олиш учун 20 миллион доллар олган биринчи актриса ҳисобланади. Кейинги иши — “Мона Лиза табассуми” фильмида актриса бундан ҳам каттароқ даромад олади. Бир мунча вақт у Голливуддаги энг кўп маош оладиган актрисага айланади.
      Фото: AdMe
    • Жулия Робертс Жорж Клуни билан кўп йиллардан бери дўст. Улар “Оушеннинг 11 дўсти” фильмини суратга олиш пайтида дўстлашишади. Гап шундаки, ўша пайтда актриса эгизакларига ҳомиладор бўлган ва Клуни унга ҳар томонлама ғамхўрлик қилган. Актрисанинг сўзларига кўра, бу жуда таъсирли эди.
    • Эгизаклар — қизи ва ўғли туғилиши Жулия ва унинг акаси Эрик ўртасидаги музни эритиб юборади. Акаси тоға бўлганини билгач, дарров туғуруқхонадаги синглисининг олдига югуради. Ўшандан кейин уларнинг муносабатлари илиқлашади, ҳозирда ҳам улар кўпинча оилавий таътилларни биргаликда ўтказишади.
    • Клунидан ташқари, Жулия Опра Уинфри билан ҳам яқин дўст. Робертс худди шу номдаги асар асосида суратга олинган “Ҳаётдан завқлан” фильмидаги роли учун ундан миннатдор. Гап шундаки, бу Опранинг энг севимли китоби бўлган ва у Жулияга асар асосида фильм суратга олиш ғоясини берган.
      Фото: AdMe
    • Қизиғи шундаки, ушбу фильм суратга олинаётганда Жулия 4 килога семиради — барчаси Рим ошхонасининг мазали таомлари туфайли эди. Робертс, шунингдек, фильм ижодкорларидан оиласини ҳам Балига кўчириб келиш шартини қўяди.
    • Актриса ҳаётидаги энг қийин даврлардан бири 2014 ва 2015 йиллар бўлади: бу вақтда у 2 та катта йўқотишни бошдан кечиради. Аввалига унинг ўгай синглиси оламдан ўтади, кўп ўтмай узоқ давом этган хасталикдан сўнг онаси ҳам вафот этади.
      Фото: AdMe
    • Актрисага бундай оғир стрессни енгишига иши ёрдам беради. Сўнгги пайтларда актриса жиддий фильмларда суратга тушишни афзал кўриб, оилавий муаммоларни бошдан кечираётган мураккаб қаҳрамонларни танламоқда. “Мўжиза” ва “Бенни қайтариш” фильмлари шулар жумласидан.
    • 2022 йилнинг кузида эса актрисанинг мухлисларига ҳақиқий совға бўлди: улар Жулия ва Жорж Клуни дуэтини яна экранларда кўришди. Дўстлар биргаликда “Жаннатга чипта” фильмида суратга тушишди.
      Фото: AdMe
    • Фильмлардаги фаолиятидан ташқари, Жулия кўп йиллар давомида яхши ният элчиси бўлган. 1995 йилда у муҳтож болаларга ёрдам бериш дастурини ишлаб чиқишда ёрдам бериш учун Гаитига боради. Бундан ташқари, ўз фаолияти давомида Жулия кўплаб экологик ташаббусларни, хусусан, “Тоза ҳаво” ташаббусини қўллаб-қувватлади. Бундан ташқари, у аёллар имкониятларини кенгайтиришга қаратилган Change Bell кампаниясида иштирок этган.
    • Ҳозирда юлдуз 55 ёшда, катта фарзандлари тез орада коллежга боради, актрисанинг ўзи эса ижодий режаларга тўла. Ва у ҳали ҳам ажойиб кўринишда. Қандай қилиб бундай формада бўлиши ҳақидаги барча саволларга Жулия шунчаки омадли эканлигини айтади: “Бу 97 фоиз генетика. Гўзаллик сирлари ёки шунга ўхшаш нарсаларга ишонманг, ҳамма гап — яхши генетикада”.
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Мавзуга доир

    Америкалик хонанда ва актриса Селена Гомеснинг Лос-Анжелесдаги 2 млн долларлик ҳашаматли уйига саёҳат (фото)

    30 май, 11:40

    Бахтли тасодифлар: Юлдузли жуфтликлар қаерда ва қандай танишган?

    30 май, 13:40

    Миллиардерлар нонуштаси: сайёрадаги энг бой одамлар эрталаб нима ейди?

    30 май, 09:30

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    InfinBANKъдан фоизсиз кредит: эртакми ё ҳақиқат?

    Бугун, 12:00
    Reklama

    Ўз ҳудудингизда қолинг: шаҳарнинг кўплаб қулайликлари битта комплексга қандай жойлашди

    Бугун, 10:41
    Reklama

    Уилл Смит 55 ёшни қарши олди: Голливуд юлдузи иштирокидаги энг яхши фильмлар 

    Бугун, 11:44

    FAO Ўзбекистонда чигирткага қарши курашиш учун 8 та Toyota Ҳилух топширди

    Бугун, 11:30

    Тошкентда илк “гармошка”ли электробус қатнай бошлайди

    Бугун, 11:13

    “Толибон” Хитойнинг Huawei компанияси билан видеокамералар ўрнатиш юзасидан ҳамкорлик қилмоқчи

    Бугун, 10:58

    “Араб оламининг Дианаси”: Саудия Арабистони аёллари ҳақидаги стереотипларни ўзгартириб юборган малика Амира ат-Тавил ҳақида

    Бугун, 10:53

    “Ўзгидромет” 27 сентябрда қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

    Бугун, 10:51

    Чилонзорда 29 туп кўп йиллик дарахт кесиб ташлангани бўйича янги маълумотлар эълон қилинди

    Бугун, 10:25

    АҚШ Путинни Сан-Францискодаги саммитга таклиф қилмади

    Бугун, 10:18

    Ўзбекистонда 2022 йилда қанча вояга етмаган шахс судлангани очиқланди

    Бугун, 10:14

    Тавсия этамиз

    Гуноҳларни ювиш маросими, сувга оқизилган фаровонлик худоси, қидирувдаги диктатор — 25 сентябрь суратлари

    22:00 / 25.09.2023

    Ўзбекистондаги боғча ва мактаб болаларига берилган йод ишлаб чиқарувчиси халқаро қидирувда экани айтилмоқда

    18:00 / 25.09.2023

    Рекорд ўрнатган аёллар, оқ товуқлар сўйиладиган маросим, 213 йиллигини нишонлаётган давлат — ҳафта суратлари

    22:00 / 24.09.2023

    “Биринчи рақамли давлат душмани”: Атлантика узра ёлғиз парвоз, ўлган ўғил учун тўлов ва нацистлар қарамоғига тушган афсонавий учувчи — Чарльз Линдберг тарихи

    22:00 / 23.09.2023

    МОЛИЯ

    Иқтисодиёт

    Ўзбекистон октябр ойидан Россиядан газ импорт қилишга тайёр — Энергетика вазирлиги

    16:00 / 25.09.2023

    “Олтин васвасаси”: Нима учун Марказий Осиё давлатлари олтинга пул тикмоқда?

    17:00 / 22.09.2023

    Олтинга инвестиция киритиш ишончлими?

    20:00 / 21.09.2023

    Ўзбекистон уран қазиб олиш бўйича дунёда 5-ўринда. Асосий кўрсаткичлар

    16:00 / 15.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    Ўзбекистондаги боғча ва мактаб болаларига берилган йод ишлаб чиқарувчиси халқаро қидирувда экани айтилмоқда

    18:00 / 25.09.2023

    Россия дўст ва нейтрал давлатлар рўйхатини эълон қилди. Унда Ўзбекистон ҳам бор

    16:00 / 25.09.2023

    “Мен бойлик учун турк йигитига турмушга чиқмаганман” — “Опа-сингиллар” сериалидаги Шаҳноза бугунги ҳаёти ва ижодни нега тарк этгани ҳақида (видео)

    21:00 / 25.09.2023

    Мактаб синфхонасида доскани уриб туширган ўқувчи воқеасига аниқлик киритилди

    15:00 / 25.09.2023

    Путин Украина қарши ҳужумини тўхтатиш учун Шойгуга муҳлат берди — ISW

    20:00 / 25.09.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    Нимани қидирамиз?