Зироат Мирзиёева Нукусдаги Ибройим Юсупов номидаги ижод мактабида очилган Zamin Creative ижод студиясига ташриф буюрди. Бу ҳақда Zamin Foundation хабар берди.
Маълум қилинишича, янги студиянинг таваллуд кунига бағишлаб Тошкентдаги Zamin Creative иштирокчилари ўзига хос ижодий “совға”ларини тайёрлаб борган. “Яқинда бу ерда сайёр маҳорат сабоқлари ўтказилган эди. Улардан илҳомланиб, болалар ўзларининг илк ишларини намойиш этдилар”, — дейилади хабарда.
Нукусдаги ижод студияси учта соҳа: медиа, дизайн ва театр санъатини қамраб олади. Бу жой одамлар инклюзив муҳитда, профессионал педагоглар раҳбарлигида ўз ижодий салоҳиятини кашф этишлари мумкин бўлган ноёб маскандир.
Изоҳ (0)