Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида буйрагини сотиш учун шаҳарга келган 42 ёшли ўзбекистонлик аёл бедарак йўқолди. Бу ҳақда 78.ru маълум қилди.
Маълум қилинишича, аёл шаҳарга 8 март куни келган. 24 мартдан бошлаб у алоқага чиқишни тўхтатган. Аёлнинг опаси синглисидан ҳавотирда эканини билдирган. У ҳам Санкт-Петербургга келган, бироқ ҳозирча бедарак йўқолган аёлнинг излари топилмаган.
Таъкидланишича, аёл Ўзбекистонда қарзлари борлиги сабабли буйрагини сотишга қарор қилган. У қайси клиникада бу амалиётни ўтказмоқчи бўлгани номаълум. Ўзбекистонда аёлнинг эри ва беш нафар фарзанди қолган.
Изоҳ (0)