Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев АҚШдан товон пули талаб қилди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.
Медведевга кўра, товон пули Россияга Артемовск (Бахмут), Мариупол ва бошқа бир қатор жойлар вайрон қилингани учун берилиши керак. Журналист суҳбат чоғида Медведевга АҚШ “Шимолий оқим” газ қувури портлатилгани учун Россияга етказилган зарарни қоплаши керакми, деган савол берилган.
“Нафақат бу зарар, балки маблағларни қайтарсин ёки ҳеч бўлмаганда Артемовск (Бахмут), Мариупол ва уларнинг ёрдами ва кўмагида вайрон бўлган бир қатор бошқа жойларни тиклаш учун маблағ ажратсин”, — деб жавоб берди Медведев.
Шунингдек, Россия собиқ президенти АҚШнинг Украинадаги конфликтдан мақсади нималигини айтди
“Россияни йўқ қилиш. Ҳеч бўлмаганда, чеклаш, ушлаб туриш. Улар Хитойга нисбатан ҳам шундай қилишмоқда. Лекин якуний мақсад Россияни мамлакат сифатида йўқ қилишдан иборат”, — деди у
Изоҳ (0)