Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги мактаблар ёнида янги намунадаги йўл ётиқ чизиқлари чизилмоқда. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, айни пайтда бошланғич синф ўқувчиларига чорраҳалар ва автомобиллар гавжум жойларда йўлдан ўтиш қоидалари ўргатилмоқда. Бунда ўқувчиларнинг ҳаракатланиш мезони 4 босқич асосида амалга оширилмоқда.
ЙҲХБ хабарига кўра, ўқувчилар:
- ўтиш жойига яқинлашиб, болалар янги белгида тўхтаб, чапга, кейин эса ўнгга қарайди;
- тартибга солинмаган чорраҳадан эса транспорт воситалари тўлиқ тўхтаганига ишонч ҳосил қилгандан кейин йўлни кесиб ўтади;
- қўлларини юқорига кўтариб, машиналар тўхтаганига ишонч ҳосил қилиб, шундан сўнг йўлдан ўтади;
- йўлдан ўтиб бўлгач, машиналарга ўгирилиб, ҳайдовчиларга миннатдорлик билдиради.
“Ўқувчиларга йўл ҳаракати қоидалари ва хавфсиз ҳаракатланиш асосларини ўргатиш борасидаги бундай ишлар ёш авлодни йўл ҳаракатининг маданиятли иштирокчиси этиб тарбиялаш, болалар ҳаётини сақлаб қолиш, улар иштирокидаги бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишга хизмат қилади”, — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)