Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 24 майда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 19,94 сўмга тушиб, 11 430,09 сўмни ташкил қилди. Евро 65,01 сўмга пастлаб, 12 322,78 сўм бўлди. Рубль 0,82 сўмга тушиб, 142,59 сўмни ташкил қилди.
Бундан аввал доллар курси уч кунлик кўтарилишдан сўнг кетма-кет икки кун пастлаб, 11 450,03 сўмни ташкил қилганди. Евро ва рубль курси ҳам тушганди.
Изоҳ (0)