• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Самарқандда якшанба куни телефонини кўтармаган Ёшлар агентлиги ходимлари тушунтириш хати ёзди. Алишер Саъдуллаев ҳолатга изоҳ берди

    Ёшлар ишлари агентлигининг Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи Ҳусан Тўхтаев якшанба куни телефон қўнғироғига жавоб бермаган ходимлари — агентликнинг Пахтачи ва Каттақўрғон тумани бўлими бошлиқларидан тушунтириш хати олди. Бу ҳақда жамоатчиликка дастлаб самарқандлик журналист ва блогер Фарҳод Норбўтаев хабар берди. “Дарё” мазкур вазиятни ўрганди.

    Таҳририят журналисти билан суҳбатда бўлган Ёшлар ишлари агентлигининг Пахтачи ҳамда Каттақўрғон тумани бўлими бошлиқлари раҳбарининг дам олиш куни қилган телефон қўнғироғига жавоб бермагани учун тушунтириш хати ёзганини тан олди.

    “Мендан якшанба куни нега телефонингиз ишламади деб сўрашди. Изоҳлаш учун ўз хоҳишим билан тушунтириш хати ёзиб бердим”, — деди “Дарё” журналистининг бу ҳақдаги саволларига жавоб берган агентликнинг Каттақўрғон тумани бўлими раҳбари Лазизбек Абдуқаҳҳоров.

    Тушунтириш хати ёзган иккинчи масъул — агентликнинг Пахтачи тумани бўлими раҳбари Элёрбек Санақулов эса ундан тушунтириш хати сўраган масъулдан ҳуқуқини талаб қилганини, “шугина сабаб учун тушунтириш хати ёзишим шартми”, деб савол берганини билдирмоқда.

    “Бир неча ойдан бери якшанба кунига шахсий ишларимни режа қилиб қўйгандим. Шу сабаб дам олиш куни тоғли ҳудудда бўлганим боис, телефоним ишламай қолди. ‘Шугина сабаб учун ҳам тушунтириш хати ёзишим шартми’, деб сўрадим. Отделкадр ‘раҳбар талаб қиляпти, ёзинг’, дегач ёзиб бердим”, — дейди Элёрбек Санақулов.

    Элёрбек Санақуловнинг қўшимча қилишича, бошқарма бошлиғи якшанба куни Пахтачи туманига таъзияга борган бўлган.

    Ҳолат ҳақида жамоатчиликка ошкор қилган журналист ва блогер Фарҳод Норбўтаев ҳам таъзия масаласида алоҳида тўхталган ва таъзиядан чиққан раҳбарнинг балиқ егиси келганини ёзган.

    “Биттаси айтяпти, жигит таъзиядан қайтаётган бўлган. Тўхта, битта балиқ еяй деган. Пахтачидан одамини излаган топмаган. Сўнг Каттақўрғондан одамини излаган. Уни ҳам тополмаган”, — деб ёзади мазкур воқеа давомини ёзган муаллиф.

    “Мансабдор ходимларини балиқхўрлик учун ҳам йўқлаган бўлиши мумкин. Аммо бу тахмин дейди”, — журналист Фарҳод Норбўтаев “Дарё” журналисти билан бу ҳақда суҳбатлашар экан.

    Ёшлар ишлари агентлигининг Самарқанд вилояти бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Чарос Саидова журналистнинг бу гапини инкор этиб, раҳбари ўша куни уйида бўлганини маълум қилди.

    “Бошқарма бошлиғи ўша куни уйда бўлган. Маълумотларни тўплаётганда шу икки туман билан боғлиқ тезкор маълумот керак бўлиб қолган. Ва шу сабаб агентликнинг икки раҳбарини излаган ва телефон қилган. Тополмагач, душанба куни нега телефони ишламагани сабабини сўраган. Бунга жавобан икки туман масъули тушунтириш хати ёзиб берган. Аммо улардан тушунтириш хати сўралмаган”, — дейди Чарос Саидова.

    Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев “Дарё”нинг бу ҳақдаги сўровига жавоб берар экан, мазкур ҳолатда бошқарма бошлиғи ҳам, туман бўлими раҳбарлари ҳам хато қилганини айтмоқда.

    Алишер Саъдуллаев.
    Фото: “Дарё”

    “Бу ҳолат жамоатчиликни қизиқтириб, тармоқларда кенг муҳокама қилинганини кўриб хурсанд бўлдим. Демак, биз ўз ҳақ-ҳуқуқимизни билиб, уни талаб қилишга ўтяпмиз. Ҳақиқатан ҳам дам олиш кунларида ишлаш, раҳбар талабини бажариш қонунга зид. Бошқарма бошлиғи қонунни бузган, тумандаги раҳбарларимиз ҳам бу ҳолатда ҳуқуқини талаб қилмай хато қилган. Улар ‘якшанба куни менинг дам олиш вақтим, шу сабаб ҳеч қачон тушунтириш хати ёзмайман’, деб жавоб бериши керак эди. Биз ҳар доим, барча ходимларимизга тушунтириб келганмиз. Дам олиш кунлари қонунга кўра, дам олиш, ҳеч кимни безовта қилманг деганмиз. Бундан хулоса чиқарганлари чиқаряпти. Хулоса қилишмаса, огоҳлантиряпмиз, ундаям қонунни бузишда давом этса, кейин чора кўришга мажбурмиз”, — дейди Алишер Саъдуллаев.  

    Агентлик директорининг қўшимча қилишича, агенлик бу ҳолат юзасидан тез орада расмий маълумот ҳам беради.

    23.05.2023, 15:50   Изоҳ (0)   11068
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонга тўрт ойда даволаниш мақсадида қанча одам келгани маълум бўлди

    23.05.2023, 15:11

    Ўзбекистон ва Тожикистон фавқулодда ҳолатларда бир-бирининг аэродромларидан фойдаланиши мумкин бўлади

    23.05.2023, 14:00

    Наманганда DAF юк машинаси бутунлай ёниб кетди

    23.05.2023, 13:12

    Ўзбекистонда январь—апрель ойларида электромобиллар импорти 3,5 баробарга ошди

    23.05.2023, 12:59

    Ўзбекистонда Paynet орқали ҳам нақд пул ечиш мумкин бўлади

    23.05.2023, 12:26

    Ўзбекистонда 25 ёшгача бўлган фуқароларга “загранпаспорт” энди 5 йил муддатга берилмоқда

    23.05.2023, 12:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Минглаб исроилликлар ватанларини тарк этиб, Греция, Кипр ёки Португалияга кўчиб кетмоқда

    Дунё | 6 август, 19:57

    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

    Реклама | 6 август, 19:30

    Андижон вилоятидаги вақтинча сақлаш ҳибсхонаси раҳбари ишдан олинди

    Ўзбекистон | 6 август, 19:46

    Азоб-уқубатли кунга 80 йил: АҚШ япон шаҳарларини нега ва қандай вайрон қилган эди?

    Дунё | 6 август, 19:45

    Қўқонда “парковка” талашиб жанжал кўтарганларга чора кўрилди

    Ўзбекистон | 6 август, 19:30

    Англияда қарға синган қанотини даволаган ветеринарга қайтиб келди

    Дунё | 6 август, 19:17

    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади

    Реклама | 6 август, 18:00

    Дунёдаги чақалоқларнинг 52 фоизи она сути билан озиқланмаслиги маълум қилинди

    Ўзбекистон | 6 август, 18:57

    Ёз бизни “алдайди”: ёзги депрессия ҳақида эшитганмисиз?

    Маслаҳатлар | 6 август, 18:45

    Трамп 2028 йилги сайловларда ўзининг эҳтимолий ворисини эълон қилди

    Дунё | 6 август, 18:36
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.