Мактабгача таълим ташкилотларининг олий маълумотли педагог ходимларининг маоши оширилади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.
2023 йил 1 майдан бошлаб умумий ўрта таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш бўйича белгиланган тартиб мактабгача таълим ташкилотлари ва ихтисослаштирилган таълим муассасалари учун ҳам татбиқ этилади.
2024 йил 1 январдан бошлаб марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизмати ходимларининг базавий тариф ставка миқдорлари 1,5 бараварга оширилади. 1 июндан бошлаб давлат мактабгача таълим ташкилотларининг олий маълумотли педагог ходимларининг базавий тариф ставкалари умумий ўрта таълим муассасаларининг тегишли педагог ходимлари базавий тариф ставкаларининг амалдаги миқдорларига тенглаштирилади.
Изоҳ (0)