• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Университетимизда профессорларга қўйилган талаб — камида докторантурани тамомлаган бўлиши керак”. Берлинда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талаба билан суҳбат

    Бугунги кунда мингга яқин ўзбекистонлик талабалар, аспирантлар ва докторантлар Германиянинг турли университетлари ва тадқиқот марказларида таҳсил олишади. Таълим дастурлари билан биргаликда, ўз саъй-ҳаракатлари билан Германияда таҳсил олаётган ёшлар ҳам етарлича.

    “Дарё” Берлин шаҳридаги IU International University of Applied Sciences университети талабаси Абдуҳалил Тўхташев билан суҳбатлашди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    “Болалигим бошқа болалар каби ўтган, катта фарқ қилмайди. Андижон вилояти, Хўжаобод туманида туғилганман. Шу тумандаги мактабгача таълим муассасасига борганман, бошланғич таълимни ҳам ўша ерда олганман. Андижон шаҳридаги академик лицейда таҳсил олганман. Икки хил лицейда ўқиганман, чунки биринчи кирган академик лицейим вақт ўтиши билан ҳарбий академик лицейга айланиб кетган. Менда қизиқиш бошқа йўналишга бўлгани учун бошқа жойга кўчиришга мажбур бўлганман.

    Мактабда ўқиб юрган пайтимда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида ўқишни орзу қилиб юрганман, лекин топшириб кўрмаганман. Чунки қизиқишларим кескин ўзгариб кетган. Хорижий олий таълим муассасаларида сифатли таълим олиш орзуси пайдо бўлган”, – дея сўз бошлайди Абдуҳалил Тўхташев.

    “АҚШ ва Англияга нисбатан Германияда яшаш харажатлари нисбатан арзонроқ”

    Германия мактабдан орзу қилиб, тушларимга кириб юрган давлат эмас. Менда бошқа вариантлар ҳам бор эди. Ўзбекистондаги Вестминстер университети, Америкадаги 2 та университет, Англиядаги 2 та ОТМ ва Германиядаги айнан шу олий таълим маскани. 

    Германияни танлашимдан мақсад – элчихонага кирган пайтимда, виза офицери билан суҳбатда Германия – бу Европанинг энг кучли иқтисодга эга мамлакати эканлигини айтганман. Табиийки, энг кучли иқтисодиёт яхши бизнеслар асосида шаклланади. Шу сабабли ҳам мен бизнес йўналишига қизиққаним учун бизнес ҳақиқатан ривожланган мамлакатда ўқишни хоҳлаганман. Бу биринчи энг асосий сабаб. 

    Иккинчи сабаби – Германияга келяпман, немис тилини билмайман, бир қўшимча тилни мукаммал ўрганиш имкониятига эга бўламан. Ҳозир немис тилида бемалол суҳбатлаша оламан.

    Учинчи сабаби қолган икки давлат – АҚШ ва Англияга нисбатан Германияда яшаш харажатлари нисбатан арзонроқ. Агар мен талаба бўлиб, ишламасдан, бор эътиборимни фақат ўқишга қаратадиган бўлсам, харажатларимга унчалик ҳам кўп пул кетмайди ва ота-онамга унчалик оғирлигим тушмайди деб ҳисоблаганман. Шу учта асосий сабаб туфайли Германия танловида тўхталганман.

    Германияда IU International University of Applied Sciences университетида ўқидим. Бу маркетинг йўналишига ихтисослашган олий ўқув юрти саналади. Ҳозирги пайтда мен internship (амалиёт) семестрида ўқияпман ва бир вақтнинг ўзида бакалавр диплом ишимни ҳам ёзяпман. 

    “Асосий тавсия – тилни ўрганиш керак, биринчи немис, кейин инглиз тили”

    Германияда ўқишга нима сабабдан қизиқиш камроқ эканлигига келсак, ҳозирги кунда бу қизиқишни камроқ ҳам демайман, лекин кўпчиликнинг журъати етмаслиги мумкин. Бизнинг ўзимизга ҳам Гарвард университетига кириш ўша пайтлар эришиб бўлмас мақсадлар сифатида кўринган, ҳаттоки биз ҳужжат топшириб кўришга ҳам журъат этмаганмиз. Ўйлайманки, онг остидаги журъатсизлик туфайли Германияга ўқишга топшириб кўришмайди. Бу ерга келадиганларга асосий тавсия – тилни ўрганиш керак, биринчи немис, кейин инглиз тили. Ундан кейин қолган факторлар рол ўйнайди. Асосийси – тилни билиш.

    “Getir” фирмаси туркларники ҳисобланади, ҳозирги кунга келиб Европанинг 10 та давлати, АҚШ, жумладан, Туркиянинг ўзида оммалашган бизнесга айланди. Туркияда аллақачон стартаплик даражасидан ўтган бу бизнес, лекин Европада ҳамон стартап босқичида. Ушбу фирманинг маркетинг хизматида амалиёт ўтайман. Мен асосан уларнинг онлайн платформаларидаги креатив графикаларга масъул шахсман.

    Instagram’да блог юритаман, лекин ҳозирги кунга келиб, форматни бир оз ўзгартирдим. Нафақат Германия ҳаёти, балки турли миллатлар ва уларнинг маданияти, хорижда таълим олиш кабиларга тўхталаман, масштабни кенгайтирдим. Эҳтиёж мавжуд, буни ўзимда ҳис этиб кўрдим. Талаб борлигини кўриб, бу ишни бошлаш керак деб ҳисобладим. YouTube’да канал очиб, у ерга контент юклашни бошлаганман. Биласиз, YouTube контенти бу бир-икки соат эмас, балки 1-2 кунлаб вақтни оладиган иш. Шу туфайли буни қисқароқ қилиб, Instagram’га кўчиришга қарор қилдим. 

    Кўчирганимдан кейин қисқа фурсат ичида видеолар тарқала бошлади, обуначилар кескин кўпайиб кетди. Мақсад – биздан кичкина ёшларга хорижда ўқиш имконсиз нарса эмаслигини, бунга ҳамманинг салоҳияти етиши мумкинлигини, фақат ҳаракат қилиб кўриш лозимлигини тушунтириш.

    Мен ўқийдиган университет – хусусий. Аввалроқ айтиб ўтганимдек, Германияда ўқиш олий мақсадим бўлмагани учун немис тилини ўрганмаганман. Агар немис тилини ўрганганимда, давлат университетларида ўқишим мумкин эди. Хусусий университетнинг бир салбий тарафи – уларнинг контракти қимматроқлиги. Лекин ижобий жиҳати шундаки, бир синфда 15-18 нафар талаба бўлгани учун сиз профессор билан тўғридан тўғри, индивидуал мулоқот қилиш имконига эга бўласиз. Давлат университетларида 200-300 талаба таҳсил олгани учун бу сал чекланган бўлади.

    Бундан ташқари, хусусий университетларда жуда кўп тилларни ўқитиш таклиф этилади. Масалан, биринчи семестрда мен немис тилига қўшиб, француз тилида ҳам ўқиганман. Яна бир ижобий тарафи, хусусий таълим масканларида 6 та семестрда сиз бакалавр даражасини олишингиз ва 2 та семестрнинг ўзида магистр даражасини олишингиз мумкин.

    “Инглиз тили – дунё тили, деган тушунчага боғланиб қолманг”

    Таълим тизимига келсак, бизнинг университетда профессорларга қўйилган талаб – ҳар бир профессор камида докторантурани тамомлаган бўлиши. Магистратурани тугатганлар ҳам дарс бериш имкониятига эга эмас. Бизнес мактабга ихтисослашганимиз туфайли бир вақтнинг ўзида уларда бизнесдан ҳақиқий тажриба бўлиши керак.

    Қайси давлатга борманг, маҳаллий тилни билинг. Инглиз тили – дунё тили, деган тушунчага боғланиб қолманглар. Эндиликда инглиз тили устунлик бермайди. Чунки дунёда жуда кўп инсонлар бу тилда бемалол суҳбат қуради. Сиз устунликка эга бўлиш учун маҳаллий тилда кучли бўлишингиз лозим. 

    Иккинчидан, сизда қандайдир ҳунар бўлса, қўл келади. Ҳунарли киши хор бўлмас. Бу бутун дунёда ишлайдиган факт. Чунки қўлингизда ҳунар бўлса, ишга киришингиз, йўлингизни топиб кетишингиз осонлашади. Агар сизда бирор хобби бўлса, айтайлик, сиз график дизайнер бўлишингиз мумкин ёки бўлмаса, голф ёки футбол ўйнашингиз мумкин. Сиз бу орқали кўпчилик билан дўстлашиб кетасиз. Шундан кейин бу маданиятга мослашишингиз, киришиб кетишингиз осон кечади.

    Инсонларда савол туғилиши мумкин: “Хўп, Германияда ўқиш танловингиз ўзини оқладими?” деган. Бунга хулоса ўрнида жавоб бериб ўтмоқчиман. Германияда ўқиганимдан жуда хурсандман. Бу тўғри танлов бўлган. Чунки бу ерда сифатли таълим олдим. Иккинчидан, ўз йўналишимга тегишли бўлган амалий кўникмаларни оляпман.

    Учинчидан, саёҳат қилиш учун ҳам жуда кўп имкониятлар юзага келди. Биламизки, Шенген визаси орқали жуда кўп Европа давлатларига саёҳат қилса бўлади. 12 та давлатга саёҳат қилдим. Ўйлайманки, ҳам инсон сифатида, ҳам мутахассис сифатида шаклланиш учун буни яратилган имконият сифатида қабул қилса бўлади. Агар кимдир Германияга келмоқчи бўлса ёки хорижда ўз фаолиятини юритмоқчи бўлса, у инсонларга ҳаракат қилиб кўришни маслаҳат бераман. Агар ҳаракат қилиб кўрмасангиз, бу юз фоиз ўхшамади. Агар уриниб кўрсангиз, ўхшаб қолиш эҳтимоли бўлади. Шунчаки қўрқиб, журъатсизлик қилиб ўтиргандан кўра бир ҳаракат қилиб кўриш қиммат турмайди.

    22.05.2023, 22:11   Изоҳ (0)   6351
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон бўйлаб энг тажрибали директорлардан иборат кенгашлар ташкил этилади

    22.05.2023, 21:35

    Ўзбекистон ўтган 4 ойда 3 млрд доллардан ортиқ олтин экспорт қилди

    22.05.2023, 20:55

    Бухорога янги 100 та автобус ва микроавтобус олиб келинади 

    22.05.2023, 20:45

    Ўзбекистон Қозоғистон билан тиббиёт соҳасида ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиради

    22.05.2023, 20:25

    Ўзбекистонда 1-синф ўқувчилари учун информатика ва ахборот технологиялари фани жорий этилади

    22.05.2023, 19:55

    “Имтиҳондан ўтолмай, баҳосиз қолган талабаларга ёрдам бермоқчимиз”. Журналистика факультети масъули талабаларга янги Конституцияни ёдлаш топшириғи берилгани ҳақида...

    22.05.2023, 19:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10

    Уларнинг кўпчилиги орамизда йўқ: “И операцияси” актёрлари йиллар давомида қанчалик ўзгарган?

    Кино | 23 август, 09:00

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.