Бухоро вилоятига 100 та автобус ва микроавтобус олиб келинади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, айни пайтда вилоятда 265 та йўловчи ташиш йўналишларида 2188 та транспорт воситалари йўловчиларга хизмат кўрсатиб келмоқда.
Ҳозирда вилоят аҳолисининг жамоат транспортидан фойдаланиш даражаси 19 фоизни ташкил этиб, аҳолига кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш, йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш, шаҳар жамоат транспорти тизимини такомиллаштириш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.
Жорий йилда вилоятга 100 та автобус ва микроавтобус олиб келиниши режалаштирилган. Айни дамда транспорт воситаларининг дастлабки 30 донасини олиб келиш бўйича тегишли шартномалар тузилган.
Хусусан, Шофиркон туманида фаолият кўрсатувчи “Оқ йўл плюс” МЧЖ томонидан Хитойда ишлаб чиқарилган King Long микроавтобусларидан 6 таси олиб келинди, яна 9 таси олиб келиниши режалаштирилган. Янги микроавтобуслар Шофиркон—Бухоро йўналишидаги қатновларга бириктирилган.
Изоҳ (0)