“Тошкент иссиқлик электр маркази” таъмирлаш ишлари сабаб ускуналарининг ишлашини 2 кунга тўхтатди. Бу ҳақда Veolia Energy Tashkent компанияси хабар берди.
“Тошкент ИЭМ” Veolia Energy Tashkent учун иссиқ сув кўринишидаги иссиқлик энергиясини етказиб берувчи иккита компаниядан биридир.
“Тошкент ИЭМ” ускунасининг тўлиқ тўхташи муносабати билан қуйидаги манзилларга иссиқ сув етказиб берилмайди.
Таъкидланишича, бу “Ўзсувтаъминот” АЖ томонидан совуқ сув қувурларида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари билан боғлиқ.
Ускуналарнинг тўхташи 22 май куни соат 09:00 дан 23 май соат 20:00 гача давом этади.
“Ўзсувтаъминот”га кўра, Тошкент шаҳрида истеъмолчиларнинг ичимлик ва оқова сувдан дебитор қарздорлиги 248 миллиард 972 миллион сўмни ташкил этмоқда. Республика миқёсида ичимлик ва оқова сув таъминотида истеъмолчиларнинг дебитор қарздорлиги апрель ойи ҳолатига кўра 1 триллион 36 миллирад сўмга етган. Куни кеча Испания компанияси Самарқанд вилоятида қиймати 100 млн доллар бўлган оқава сув тозалаш иншоотини қуриши маълум бўлганди.
Изоҳ (0)