Ўзбекистон, Қорақалпоғистон ва Бошқирдистон халқ артисти Женисбек Буркитович Пиязов Татаристон республикаси раиси Рустам Минниханов томонидан Татаристон республикаси халқ артисти унвони билан тақдирланди. Бу ҳақда хонанда Instagram саифасида маълум қилди.
![](/static/2023/Sevara/photo_2023-05-19_18-41-48.jpg)
“Татаристон республикаси раиси Рустам Минниханов ва Татаристон республикаси маданият вазири Ирода Ҳафизяновна Аюповага миннатдорчилик билдираман. Мени қўллаб-қувватлаган ҳаммага раҳмат”, — деб ёзади хонанда.
![](/static/2023/Sevara/photo_2023-05-19_18-41-50.jpg)
Изоҳ (0)