Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Франция элчиси Орелия Бушез хоним билан учрашув ўтказди.
Мулоқот аввалида мамлакатлар ўртасида тиббиёт йўналишидаги ҳамкорлик алоқалари йилдан йилга мустаҳкамланиб бораётгани алоҳида қайд этилди.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Франция соғлиқни сақлаш тизими бошқарувида алоҳида ўрин тутувчи “AP-HP” — давлат тиббиёт муассасалари ассоциацияси ўртасида тиббий суғурта, педиатрия, акушерлик-гинекология, гематология ва онкология каби йўналишларда ўзаро ҳамкорлик алоқалари кенгайиб бормоқда.
Учрашувда ушбу соҳалар билан бир қаторда мамлакатимизда тез тиббий ёрдам хизматини янада ривожлантириш, бу йўналишда мутахассислар тайёрлаш, тиббий таълим сифатини ошириш бўйича ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Шунингдек, келгусида Ўзбекистон—Франция тиббиёт форумини ўтказиш бўйича ҳам ўзаро фикр алмашилди.
Изоҳ (0)