Андижон вилояти Асака туманида 20 ёшли қиз машинадан танасини чиқариб ҳаракатлангани акс этган видео тарқалди. Вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.
Унга кўра, ҳолат 18 май куни соат 23:50 лар атрофида, Асака туман ҳудудида содир бўлган. 1998 йилда туғилган фуқаро Ш.О. ўзининг Gentra’сида танишининг туғилган кунидан уйга қайтиб келаётган вақтида, ўзи билан бирга келаётган 2003 йилда туғилган фуқаро М.В. машинанинг салон қисмидан тана қисмларини чиқариб ҳаракатланган. Ҳолат бошқа бир фуқаро томонидан видео тасвирга олиниб, ижтимоий тармоқларга жойланган.
Мазкур ҳолат юзасидан, вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан қоидабузарларга нисбатан тегишли тартибда қонуний чора кўрилиб, бошқарма бошлиғининг 1-ўринбосари иштирокида профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди.
Изоҳ (0)