Тошкент вилоятида 20 майдан бошлаб 360 градусда қоидабузарликларни аниқловчи махсус қурилма ишга туширилади.
Республика ҳудудида ЙТҲларнинг олдини олиш, қоидабузарликларга чек қўйиш ва ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ЙПХ ходимларига бириктирилган хизмат автомобилларига ўрнатилган 360 даражада қоидабузарликларни аниқловчи махсус қурилма бугундан бошлаб Тошкент вилояти автомобиль йўлларида ишга туширилади.
Қурилма тўхтаб турганда ва ҳаракат давомида ҳам бир қанча қоидабузарликларни аниқлайди:
- ўзи билан бир йўналишда ва қарама-қарши йўналишдаги транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан тўхташ ва тўхтаб туриш;
- ҳаракатланиш тезлигини меъёрдан ошириш;
- светофорнинг тақиқловчи чироғига амал қилмаслик (тўхташ чизиғини босиш);
- йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига чиқиш;
- йўлнинг қатнов қисмидаги чизиқлар билан белгилаб қўйилган талабларга риоя этмаслик;
- йўналишли транспортлар ҳаракати учун мўлжалланган тасмаларга ўтиб ҳаракатланиш ёки тўхташ тартиби ва ушбу тасмада белгиланган талабларни бузиш;
- давлат рақам белгиси орқали автомобиль қидирувда ёки йўқлигини аниқлайди.
ЙҲХХ барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишни сўраган.
Изоҳ (0)