Тошкент шаҳар Олмазор туманида рашк сабаб инспекторни пичоқлаб ўлдирган эркакка нисбатан ҳукм ўқилди. Бу ҳақда “Миллар”да хабар берилди.
Унга кўра, ҳолат 2022 йил ноябрь ойида содир бўлган. Судланувчи рашк сабабли инспекторни ўлдирган. У пичоқни жабрланувчининг сон қисмига ва кўкрак соҳасига тиқиб олган. Судланувчининг шаърий никоҳидаги аёл ўша куни инспекторнинг машинасида бўлган. Ортидан эса эри кузатиб келиб, ушбу қотилликни содир этган. Аёл бу воқеада ҳеч қандай айби йўқлигини айтмоқда.
Шунингдек, судланувчи ҳам воқеа ҳақида айтиб бериб, жабрдийда эканини таъкидлади.
“Lacetti аёлимнинг маҳалласига кириб кетди. Аёлим уйдан чиқиб, унинг машинасига ўтирди ва кетишди. Мен ортидан бордим. Машинадан туш, дедим у болага. Бир-биримизни куракда турмайдиган гаплар билан ҳақоратладик. Кўтариб бўлмади, қўлимдаги пичоғим билан сон қисмига битта тиқдим. Бақир-чақир бўлди. Пичоқни олиб кетдим. Интернетда ҳозир менга нисбатан ёлғон хабарлар бўляпти. Иккинчи пичоқни мен урмадим. Қарс икки қўлдан чиқади. У кўзини қисибди, бу ипини узибди. Мен бу ерда ҳақиқий жабрдийдаман”, — дейди у.
Суд ҳукми билан у 14 йил олти ой озодликдан маҳрум этилди.
Изоҳ (0)