• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қашқадарёда хитойликлар қураётган осма дор йўли салкам 2 км бўлиши, кўприк қурилишига 15 млн доллар сарфланиши маълум қилинди

    Қашқадарё вилоятининг туристик зонаси ҳисобланган Китоб туманида хитойлик мутахассислар қураётган осма дор йўл салкам 2 километрга етиши, кўприк қурилишига тахминан 15 миллион доллар сафрланиши маълум бўлди. Бу ҳақда “Дарё”га вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Аҳрор Содиқов хабар берди.

    Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

    Таъкидланишича, 2023 йилнинг 17 май куни Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимов Хитой Халқ Республикасининг China CAMC Engineering Co., LTD компанияси Бош директори билан онлайн мулоқот ўтказган.

    Аҳрор Содиқовга кўра, учрашувда Китоб туманининг “Қайнар” туризм маҳалласида Хитой тажрибаси асосида йилига 200 минг маҳаллий ва хорижий сайёҳларга хизмат кўрсатадиган замонавий туристик комплекс қурилишига келишиб олинган.

    “Туристик комплексга туташ ҳудудда соатига 800 нафар йўловчига хизмат кўрсатадиган, узунлиги 1,9 километр ва дастлабки ҳисоб-китобларга кўра қиймати 15 миллион доллар бўлган замонавий осма дор йўли қуришга келишилди. Ҳозирда хитойлик мутахассислар томонидан ҳар иккала лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари ишлаб чиқилди, осма дор йўли қуриш лойиҳаси 2024 йилнинг иккинчи чорагига қадар тўлиқ якунланади”, — дейди Аҳрор Содиқов.

    Қўшимча қилинишича, шунингдек, вилоятда хитойлик ҳамкорлар ёрдамида 20 га яқин умумий ҳажми 500 мвт дан ортиқ бўлган қуёш фото-электр станциялари, мини ГЭСлар ва шамол электр станциялари қурилади.

    “‘Яшил шаҳар’ концепцияси доирасида Қарши шаҳрига дастлабки босқичда 50 та электробус етказиб бериш, Хитойнинг сув тежовчи технологиялар ишлаб чиқариш бўйича етакчи компанияларининг маҳсулотларини вилоятга етказиб бериш ва иккинчи босқичда йил якунига қадар, Қарши шаҳридаги эркин иқтисодий зонада уларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга келишиб олинди”, — дейди масъул.

    Тадбирда вилоят ҳокимлиги ва Хитой компанияси ўртасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича 10 мвт ҳажмдаги қуёш панеллари ва инверторларини етказиб беришга мўлжалланган икки томонлама битим имзоланган.

    “Вилоят ҳокими ва мазкур компания Бош директори бошчилигидаги вакиллар билан 2022 йил 10 ноябрь ва жорий йилнинг 16 январь куни ҳам видеоконференсалоқа форматида учрашувлар ўтказилган эди. Шундан сўнг, компания томонидан 5 мвт ҳажмдаги қуёш панеллари ва инверторларини етказиб берилди. Жорий йилнинг 12–13 март ва 6–7 апрель кунлари хитойлик мутахассислар томонидан Китоб ва Шаҳрисабз туманларида туристик комплекс ва осма дор йўли қуриш жойлари аниқланганди”, — дейди Аҳрор Содиқов.

    18.05.2023, 11:50   Изоҳ (0)   7763
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда Тожикистон ва Қирғизистондан келтирилган гиёҳванд моддаларни сотиш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди (видео)

    18.05.2023, 11:20

    “Хитой компанияси билан Ширин энергетика коллежида яшил энергетика бўйича курс ташкиллаштирмоқчимиз” — Ширин шаҳри ҳокими

    18.05.2023, 11:00

    “Қатор компаниялар билан биргаликда агрологистика бўйича 500 млн долларлик келишувлар имзоланди” — Сирдарё вилояти ҳокими

    18.05.2023, 10:52

    Ўзбекистонда 19 май куни ҳарорат 30 даражагача кўтарилади

    18.05.2023, 10:20

    Ўзбекистонда кучли зилзилалар ҳақида эрта огоҳлантириш миллий тизими ишга туширилади

    18.05.2023, 10:10

    Ўзбекистонда сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди

    18.05.2023, 09:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40

    Туркия биринчи хоними Мелания Трампга Ғазодаги вазият борасида мактуб йўллади

    Дунё | 23 август, 18:25

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02

    Буюк Британияда орқасида елканга ўхшаш органи бор янги динозавр тури кашф этилди

    Дунё | 23 август, 17:55

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.