• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда Тожикистон ва Қирғизистондан келтирилган гиёҳванд моддаларни сотиш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди (видео)

    Давлат хавфсизлик хизмати республиканинг турли вилоятларида гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланиб келган шахслар фаолиятига чек қўйди.

    Кадр: Telegram

    Хусусан, ДХХнинг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда 1970 йилда Сурхондарё вилоятининг Денов туманида туғилган, муқаддам гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жинояти учун судланган, ҳозирда Когон туманидаги фермер хўжалигида қоровул бўлиб ишловчи фуқаро ушланган ва ундан келгусида сотиш мақсадида сақлаб келинаётган 581 грамм опий моддаси процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

    Шунингдек, тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида Бухоро шаҳрида яшовчи, 62 ёшли фуқаро ушбу наркосавдогардан муқаддам 158 грамм опий моддасини сотиб олгани аниқланиб, ундан ҳам ашёвий далиллар тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

    Таъкидланишича, мазкур гиёҳвандлик воситалари мамлакатга Тожикистондан контрабанда йўли билан олиб келинган.

    Сирдарё вилоятида кузатилган ҳолатда эса Сурхондарё—Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган Cobalt русумли автомашина ДХХ, ички ишлар ва божхона органлари ходимлари томонидан “Сирдарё” ЙПХ масканида тўхтатилиб текширилган. Текширув давомида унда йўловчи сифатида кетаётган Денов туманида яшовчи 26 ёшли фуқаро ёнида 286 грамм гашиш моддаси борлиги аниқланган ва ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган. Аниқланишича, мазкур гиёҳвандлик воситалари Тожикистондан олиб келинган.

    Бундан ташқари, Фарғона шаҳрида яшовчи 25 ёшли фуқаро бошқарувидаги Malibu русумли автомашина “Қува—Фарғона” йўналишида ҳаракатланаётган вақтида тўхтатилганда, у ходимларнинг қонуний талабларига бўйсунмасдан, воқеа жойидан қочишга уринган.

    Бироқ тезкор гуруҳ томонидан кўрилган чоралар натижасида автомашина тўхтатилиб, унинг ҳайдовчиси ва салонида бўлган икки фуқаро ушланган ҳамда улар томонидан йўл четига улоқтириб юборилган 905 грамм гашиш моддаси процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

    Сўнгра Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида яшовчи, 29 ёшли фуқаро бошқарувидаги Matiz русумли автомашина Марғилон шаҳрида тўхтатилиб текширилганда, унда йўловчи сифатида кетаётган Наманган шаҳрида яшовчи, 34 ёшли фуқарога тегишли 925 грамм гашиш моддаси борлиги маълум бўлган ва ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

    Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу наркотик моддаларни Тожикистондан буюртма қилиб, Қирғизистон орқали олиб келтирган Бешариқ туманида яшовчи 40 ёшли шахс ҳам ушланган.

    Бошқа ҳолатда эса Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи 34 ёшли фуқаро Қирғизистондан контрабанда йўли билан келтирилган 957 грамм гашиш моддасини олиб, йўловчи машинада Қува тумани ҳудудида ҳаракатланаётган вақтида қўлга олинган.

    Наманган—Қўқон йўналишида ҳаракатланаётган, Қўқон шаҳрида истиқомат қилувчи 27 ёшли фуқаро бошқарувидаги Lacetti русумли автотранспорт воситаси Қўқон шаҳри ҳудудида тўхтатилиб кўздан кечирилганда, автомашина салонида 833 грамм гашиш моддаси борлиги маълум бўлган ва процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

    Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Гиёҳванд моддалар савдоси

    Март ойи ўрталарида ДХХ Чегара қўшинлари ва Наманган вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирларида катта миқдордаги наркотик моддаларнинг ўзбек—қирғиз давлат чегарасидан ноқонуний ўтказилган ҳолати аниқланганди.

    Шунингдек, Навоий вилоятида наркотик моддалар савдоси билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ қўлга олингани, Тошкентда гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланган талабалар ушлангани, шунингдек, Самарқанддаги тунги клубда 10 минг АҚШ доллари эвазига гиёҳванд модда сотишга уринганлар қўлга тушгани тўғрисида хабар берилганди.

    18.05.2023, 11:20   Изоҳ (0)   6321
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сурхондарёда чегарадан ўтказилаётган анор шарбатлари таркибида 100 килодан ортиқ гиёҳванд модда аниқланди

    05.05.2023, 11:20

    Наманганда 1 килодан ортиқ гиёҳвандлик моддасини сотишга уринган 29 яшар йигит қўлга олинди (видео)

    12.05.2023, 19:45

    “Хитой компанияси билан Ширин энергетика коллежида яшил энергетика бўйича курс ташкиллаштирмоқчимиз” — Ширин шаҳри ҳокими

    18.05.2023, 11:00

    “Қатор компаниялар билан биргаликда агрологистика бўйича 500 млн долларлик келишувлар имзоланди” — Сирдарё вилояти ҳокими

    18.05.2023, 10:52

    Ўзбекистонда 19 май куни ҳарорат 30 даражагача кўтарилади

    18.05.2023, 10:20

    Ўзбекистонда кучли зилзилалар ҳақида эрта огоҳлантириш миллий тизими ишга туширилади

    18.05.2023, 10:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дизайнерлар қўлида бор нарсалардан яратган: машҳур филмлардаги афсонавий костюмлар

    Кино | 16 август, 15:30

    OpenAI ChatGPT иловасидан қанча даромад олгани маълум қилинди

    Дунё | 16 август, 15:11

    Австралиялик олимлар маҳаллий қушларнинг айрим турлари жинсини ўзгартириши мумкинлигини аниқлади

    Дунё | 16 август, 14:59

    Тақиқланган диний материаллар тарқатган жиззахлик 19 ёшли йигитга суд ҳукми ўқилди

    Ўзбекистон | 16 август, 14:45

    Ўзбекистон терма жамоасини 71 ёшли туркиялик мураббий бошқариши мумкин

    Спорт | 16 август, 14:35

    Зеленский 18 август куни Вашингтонда Трамп билан учрашади

    Дунё | 16 август, 14:31
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.