• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    “Бундай мағлубиятга учраш жуда оғриқли”. Анчелотти ва Гвардиола ўйиндан кейин нималар деди?

    Европа Чемпионлар Лигаси ярим финалидан ўрин олган “Манчестер Сити”—“Реал Мадрид” учрашувидан (4:0) кейин икки жамоа мураббийи ўз фикрларини билдирди.

    Фото: Getty Images

    “Реал Мадрид” мураббийи Карло Анчелотти рақиб ғалабага лойиқлиги, бундай мағлубиятга учраш оғриқли экани ва ўйиндан кейин Пеп Гвардиолани табриклагани ҳақида гапирди.

    “Рақиб яхшироқ ўйнади ва ғалаба қозонишга лойиқ эди. Улар ўйин бошида бизга жиддий босим ўтказди ва бу иш берди. Ҳужумларни бошлашда қийналдик, улар эса ҳисобда олдинга чиқиб олди. Бундан кейин ўйинга қайтиб олишга қийналдик. Иккинчи таймда ҳам ҳаракат қилдик, лекин ўхшамади.

    Ҳозир ўйинга баҳо беришдан маъно йўқ. Бундай мағлубиятга учраш оғриқли. Жуда ҳам оғриқли, лекин бундай ҳолатлар ҳам юз беради.

    Чемпионлар Лигаси ярим финалига чиқасиз, кучли рақибга дуч келасиз, ўйинда мағлуб бўласиз ва финалсиз қоласиз. Ҳечқиси йўқ, бундан хулоса чиқариш ва кейинги мусобақада яхшироқ иштирок этиш керак.

    Ўйиндан кейин Гвардиолани табрикладим. Чунки унинг жамоаси яхши ўйнади. Ўтган мавсумда уларни мағлуб этгандик, бу мавсумда эса унинг навбати келди. Футбол шундай тузилган — баъзида мағлубиятга ҳам учрайсиз”, — деди Карло Анчелотти.

    Фото: Getty Images

    “Манчестер Сити” мураббийи Пеп Гвардиола бундай устунликни кутмагани, бир йил олдинги ўйин ва требл қилиш имконияти ҳақида фикр билдирди.

    “Бу қадар устунлик қилишимизни кутмагандим. Бир йил олдинги оғриқли ҳиссиёт билан ўйнадик. Жуда шиддатли ва интенсив ҳаракат қилдик. Аввалги ўйинда инсайд ўйинчини орқароққа жойлаштиргандим, бу ўйинда эса юқорироқ қўйдим. Кўпроқ бўш зоналар топа олдик ва мослашувчан ҳаракат қилдик. Биз жуда яхши ўйнадик.

    Кроос айтганидек, бир йил аввалги ўйинда олтита ёки еттита гол урганимизда, кейинги воқеалар бўлмасди. Лекин “Бернабеу” бу — “Бернабеу”. Уйда биз ҳам ўз кучимизни ҳис қиламиз, бу ерда “Арсенал”, “Реал” ва “Бавария”ни енгдик. Ўтган йилда Куртуа нималар қилгани ҳақида ўйладим. “Олтин тўп” Бенземага берилди, лекин Куртуа ҳам бу совринга ҳақли эди.

    Орадан бир йил ўтиб Чемпионлар Лигаси финалига чиқдик. Агар таслим бўлмасанг, футбол ва ҳаёт доим имкон беради.

    Треблга яқинмиз ва футболчилар ҳам бу ҳақда ўйлаши мумкин. Треблдан учта ғалаба узоқдамиз. Ҳар бир турнирда биттадан ўйинни ютишимиз керак. Бунга қодирмиз. АПЛда яна бир ўйинда ғалаба қозонишимиз керак, кейин эса Англия Кубогида қўшниларимиз (“Манчестер Юнайтед”) билан ўйин кутиб турибди. Чемпионлар Лигаси финалида эса италян клубига қарши майдонга тушамиз. Чемпионлар Лигаси финалида ўйнаш қанчалик ёқимли эканини сўз билан таърифлаб бўлмайди. Бундан завқ олмоқчимиз”, — деди Пеп Гвардиола.

    18.05.2023, 16:23   Изоҳ (0)   8897
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Париж—2024 Олимпиадасининг аёллар футболи бўйича Осиё минтақаси 2-саралаш босқичига қуръа ташланди

    18.05.2023, 12:11

    Гвардиолада юбилей ғалаба, “Реал” сўнгги 14 йилдаги энг йирик мағлубиятни қабул қилиб олди. “Манчестер Сити” — “Реал” учрашуви рақамларда

    18.05.2023, 11:25

    Мбаппе, Ферстаппен, Ҳоланд. Энг кўп даромадга эга 25 ёшгача бўлган спортчилар

    18.05.2023, 10:25

    ЕЧЛ. “Манчестер Сити” жавоб ўйинида “Реал”ни тор-мор этди ва финалга йўл олди

    18.05.2023, 01:54

    Порье — Гетжи 2. UFC июль ойида Фергюсон, Блаҳович ва бошқа машҳур жангчилар иштирокида мусобақа ўтказади

    17.05.2023, 20:23

    Суперлиганинг 11-тур бошланиш вақти ва уларда иштирок этадиган ҳакамлар эълон қилинди    

    17.05.2023, 17:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.