• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Икки “титан” ўртасида унутилмас трилогия. Артуро Гатти ва Микки Уорд қарама-қаршилиги ҳақида (видео)

    Афсонавий жангчилар Артуро Гатти ва Микки Уорд бокс тарихидаги унутилмас трилогиялардан бирида иштирок этган. Улар ўртасидаги баҳсларнинг биринчиси кўплаб экспертлар томонидан “Аср жанги” дея эътироф этилган. Қуйида ушбу жанглар ҳақида сўз боради.

    Бошқа спорт турларидан фарқли ўлароқ, бокс мухлислари бир шаҳар ёки туман учун маълум жамоа ёки боксчига мухлислик қилмайди. Мухлислар асосан боксчиларнинг рингда кўрсатадиган санъати, маҳорат ва агрессиясига қараб қўллаб-қувватлайди. Айнан шунинг учун Артуро Гатти каби боксчилар бутун дунёда севимли ҳисобланади.

    Артуро Гатти шунчаки рингдаги энг жасур жангчи эмасди. Тўғри, у асосан ҳаяжонли, қизиқарли ва мухлисларга ёқувчи жанглари билан машҳур эди. Шу билан бирга, у жуда истеъдодли боксчи бўлган. Бу Гаттининг Микки Уордга қарши трилогиясида аниқ кўринган. Артурога фақатгина жасурлиги, қатъияти ва чидамлилиги учун эмас, балки ҳалоллиги ва мағлубиятни тўғри қабул қила олиши учун ҳам бутун дунёдан мухлислик қилишган.

    Гатти Италияда туғилган ва ўсмирлик даврини Канаданинг Монреаль шаҳрида ўтказган. У жуда кучли зарбаси сабабли “момақалдироқ” лақабини олган. Артуро Нью-Йорк шаҳрида ва ўзининг севимли Ню-Жерси штатида ҳам жуда тез машҳурликка эришди. У 1995 йилда супер енгил вазн тоифасида IBF чемпионига айланган. Икки вазн тоифасида ғолиб бўлганига қарамай, Гаттининг фаолияти чемпионлик камарлари ёки жаҳон чемпионлиги билан эмас, балки 4 марта қўлга киритган “Ring Magazine” журнали соврини билан белгиланган.

    Фото: Getty Images

    “Ирландиялик” лақабли Микки Уорд камтарин дунёқарашга эга кучли жангчи эди. Боксчи АҚШнинг Массачусец штати Лоуэлл шаҳрида туғилган. Жангчи 1985 йилда профессионал боксчига айланган, унгача эса уч карра “Янги Англия олтин қўлқоплари” чемпионига айланган. У профессионал боксчи сифатидаги илк йилида 14 та жангда ғалаба қозонган ва бирор марта ҳам мағлуб бўлмаган. Уорд 1990 йилда қаторасига тўрт жангда мағлуб бўлди ва танаффус олишга қарор қилди. Орадан бир неча йил ўтиб, унинг ўгай акаси ва мураббийи Дики Эклунд боксчини спортга қайтишга кўндирди.

    Уорд боксга қайтганидан кейин ҳам муваффақият қозонишда давом этди. У чемпионат жангларида ғалаба қозонди ва 2000 йилда ярим ўрта вазнда WBU чемпионига айланди. Эммануэл Бертонга қарши 10 раундлик баҳс The Ring журнали томонидан “Йил жанги” деб топилди.

    Микки Уорд фаолияти давомида 13 марта мағлубиятга учраганига қарамай, бирор марта ҳам нокаутга учрамаган. Шу сабабли мухлислар ҳурмат қиладиган спортчига айланган. 18 йиллик фаолияти давомида Микки улкан промоутерлик компаниялари билан ҳамкорлик қилмаган. У билан бирга ишлаган ва ёрдам берган одамлар бўлган, лекин у ҳеч қачон катта пул кўрмаган.

    Фото: Getty Images

    2002 йилнинг 18 май санасида Микки Уорд ва Артуро Гатти биринчи марта рингда тўқнаш келди ва бу унутилмас трилогиянинг бошланиши эди. Икки жангчи ўртасидаги ўн раунддан иборат баҳс шунчалик буюкки, кўплаб экспертлар уни “аср жанги” деб атайди. Тўққизинчи раунд жуда ҳам қизиқарли бўлди ва шарҳловчи Эмануэл Стюард буни “Аср раунди” деб атади. Микки ҳакамлар қарорига кўра ғалаба қозонди. Баҳс натижадан кўра жангнинг ўзи каттароқ аҳамиятга эга эканини кўрсатувчи белги бўлди ва реваншга бўлган талабни ошириб юборди.

    Ярим йилдан сўнг улар яна рингда тўқнаш келди. Жангчилар бу сафар миллион долларлик гонорар учун жанг қилиши керак эди. Иккинчи баҳс аввалгиси каби бўлмади. Чунки учинчи раундда Уорднинг қулоқ пардаси тешилди ва жанг бир томонлама ўтиб, Гаттининг ғалабаси билан тугади. Қарама-қаршиликни якунлаш учун учинчи жанг ўтказилиши маълум бўлди.

    Учинчи ҳал қилувчи баҳс яна “Йил жанги” номига даъвогарлик қилди. Унда Артуро Гатти ҳакамларнинг якдил қарорига кўра ғалаба қозонди ва трилогияни ўз фойдасига ҳал қилди.

    Бироқ Гатти ва Уорд ўртасидаги қарама-қаршилик ринг чегараларидан анча узоққа чиқиб кетди. Уорд трилогиядан умумий ҳисобда 3 миллион доллар ишлади ва учинчи жангдан кейин фаолиятини якунлади. Унинг ҳаёти ҳақида 2010 йилда “Жангчи” номли фильм ишланган ва “Оскар” мукофотини қўлга киритган.

    Фото: Getty Images

    Биринчи учрашувидан кейинги 13 ой ичида Гатти ва Уорд нотанишдан рақибга, кейинроқ эса дўстларга айланди. Артуро фаолиятини 2007 йилгача давом эттирди. Карьерасининг сўнгида унга дўсти ва собиқ рақиби бўлган Микки Уорд мураббийлик қилди.

    2009 йилнинг 11 июль санасида Гатти Бразилиядаги меҳмонхоналарнинг бирида ўлик ҳолда топилди. Тергов ўз жонига қасд қилиш деган хулосага келди, бироқ унинг оиласи ва дўстлари қотиллик деб ҳисоблади. Гатти вафотидан кейин 2013 йилда Халқаро бокс шон-шуҳрат залига киритилди.

    2013 йилнинг октябрь ойида HBO компанияси “Афсонавий оқшомлар: Гатти—Уорд ҳақида ҳикоя” номли ҳужжатли фильм ишлади. Режиссёр Марк Уолберг томонидан суратга олинган ҳужжатли фильм Артуро Гатти ва Микки Уорд ўртасидаги трилогияга назар ташлайди ва икки жангчи ўртасидаги муносабатларни акс эттиради.

    18.05.2023, 22:31   Изоҳ (0)   5407
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ишончим комил, уни ўлдиришган». Афсонавий боксчи Артуро Гаттининг жумбоқли ўлими ҳақида

    10.02.2022, 15:01

    Афсонавий боксчи Артуро Гаттини хотирлаб: «Чақмоқ» фаолиятидаги асосий 5 жанг

    15.04.2022, 23:51

    Пеп Гвардиола мураббий сифатида “Реал”ни 13 марта мағлуб этди 

    18.05.2023, 19:55

    АПЛда мавсумнинг энг яхши мураббийи бўлиш учун даъвогарлар маълум бўлди

    18.05.2023, 16:55

    “Бундай мағлубиятга учраш жуда оғриқли”. Анчелотти ва Гвардиола ўйиндан кейин нималар деди?

    18.05.2023, 16:23

    Париж—2024 Олимпиадасининг аёллар футболи бўйича Осиё минтақаси 2-саралаш босқичига қуръа ташланди

    18.05.2023, 12:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00

    Илк бор ота бўлган эркаклар миясидаги ўзгаришлар олимларни ҳайратга солди

    Лайфстайл | 23 август, 13:50

    “Тоттенҳэм” “Манчестер Сити” футболчиси учун 70 млн евро таклиф қилмоқчи

    Спорт | 23 август, 13:42

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    Дунё | 23 август, 13:22

    Юзига ажин тушишидан қўрқиб, 40 йил табассум қилмай яшаган аёл ҳозир қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 23 август, 12:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.