Россияда иш вақтида шахтада бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ўзбекистонлик эркакнинг жасади ватанга қайтарилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, Россиянинг Челябинск шаҳрида иш вақтида бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этган 39 ёши эркакнинг жасади Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан мамлакатга қайтарилди. Марҳумнинг акаси жараён мутлақо бепул бўлганини айтиб, агентликка миннатдорлик билдирди.
“Акам телефон қилиб Аброр оламдан ўтиб қолибди иш жойида шахтада авария бўлибди, деди. Шокка тушиб қолдим. Жасадни олиб келиш учун пулни қаердан топамиз, катта пул керак бўлади, деб ўйланиб қолдим. Миграцияга телефон қилдим. Агентлик ходими ҳаммасини ўзлари қилишини айтди. Хурсанд бўлганимни тасаввур қилолмайсиз”, — дейди у.
Изоҳ (0)