• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Туркия президент сайловлари арафасида. Мамлакатни ким бошқаради? Сиёсатшунос Сайфиддин Жўраев билан суҳбат

    2023 йил 14 май куни Туркияда президент сайловлари бўлиб ўтади. Нафақат минтақада, балки дунёда ҳам ўзига хос ўринга эга бўлган мамлакатдаги бу муҳим сиёсий жараён бугунги кунда жаҳон ОАВларининг диққат марказида турибди. Сайловолди жараёнида кузатилган ҳар хил интригалар, ўзаро айбловлар, ташқи кучларнинг аралашуви халқаро ҳамжамиятнинг қизиқишига “мой” сепяпти. 

    Фото: “Дарё”

    Ўзбекистон манфаатлари нуқтаи назаридан олиб қараганда ҳам ушбу давлатдаги Президент сайловлари катта аҳамиятга эга. Негаки Туркия бизнинг иқтисодий, сиёсий ва маданий соҳалардаги муҳим ҳамкоримиз ҳисобланади. Ўзаро товар айирбошлаш кўрсаткичлари бўйича Туркия доим етакчи ўринларни эгаллаб келган. 

    Сайлов натижалари Ўзбекистон учун қандай аҳамиятга эга бўлади? Туркия олдингидек фаол ташқи сиёсатни амалга оширадими ёки эътиборни кўпроқ ички муаммолар ечимига қаратадими? Номзодларнинг имкониятлари қандай баҳоланмоқда? Шу каби саволларга жавоб топиш учун  “Дарё.уз” студиясига Тошкент Давлат Шарқшунослик университети профессори Сайфиддин Жўраевни таклиф қилдик.

    — Туркия сайловга мураккаб бир вазиятда етиб келди. 6 февраль куни рўй берган зилзилаларда 50 мингдан зиёд одам ҳалок бўлди. Иқтисодий вазият ҳам бундан яхши эмас. Ўтган йили инфляция 78 фоиздан ошиб кетди, энергия ресурслари 150 фоиздан кўпроқ, озиқ-овқатлар эса салкам икки баравар қимматлашди. Гарчи ҳозир вазият бир оз ўнгланган бўлса-да, буларнинг бари сайловларда амалдаги президентнинг имкониятларини сезиларли тушириб юборади, деган фикрга қандай қарайсиз? 

    — Сиз санаб ўтган мураккабликларга, шунингдек, дунёдаги геосиёсий ўзгаришларни ҳам қўшиш мумкин. Дунёда рўй бераётган жараёнларнинг Туркияга таъсири ва бундай шароитда Туркия ўзини қандай тутиши кераклиги масаласи кун тартибида турибди. Шу жиҳатдан олиб қараганда, турк сайловчилари Эрдўғоннинг сиёсатини қўллаб-қувватлаяпти. Чунки уларнинг наздида Туркиянинг жаҳонда ўз ўрни бўлиши лозим, сабаби у Шарқ ва Ғарбни туташтирувчи мамлакат. Иккинчи жиҳати – ички муаммолар. Биласизми, илгари Туркия сиёсатида идеология биринчи ўринда турар эди. 

    Партиялар асосан ғоявий-мафкуравий жиҳатдан одамларни кўпроқ жалб этиш ҳақида ўйлаган. Бугунги кунда эса бу масала иккинчи ўринга ўтди, биринчи планга одамларнинг турмуш тарзи, бугунги куни, уларни қийнаётган муаммолар чиқди ва ҳокимиятга келадиган кучлар бизнинг муаммоларимизни қай тарзда ҳал этиши мумкин деган саволлар пайдо бўлди. Сайловларда иштирок этаётган сиёсатчилар мана шу икки омилга алоҳида эътибор қаратишмоқда. 

    Умуман олганда эса Туркия чуқур анъаналар ва давлатчилик тарихига эга бўлган давлат. Шу сабабли, юқорида айтиб ўтилган қийинчиликларга қарамасдан, сайловлар анъанавий тарзда ташкил этиляпти. Зилзила фожиаси, турмуш даражасининг пасайиши ва бошқа омиллар сайловларнинг ташкилий тарафига таъсир қилмади, ҳатто Эрдўғон сайловларни бир ой олдинга сурди. Демак бу Турк давлатчилигида муҳим омил ҳисобланган аҳолининг –қийинчиликлар фонида бўлса-да, – маданияти билан боғлиқ. Номзодлар ҳам шунга жавобан аҳолига фойдали бўладиган масалаларни ўз дастурларида эълон қилишди.

    Ўзбекистоннинг Туркия билан ташқи савдо айланмаси биринчи чоракда салкам 850 мллион долларни ташкил этган. Бу ТОП 10 талик давлатлар орасида 4-ўрин дегани. Экспорт борасида-ку Туркия жуда юқори – 2-ўринда. Борди-ю мухолифат вакили ғалаба қозонгудек бўлса, бу иқтисодий кўрсаткичларимизга қандай таъсир ўтказади? 

    — Сайловларда қандай натижа қайд этилишидан қатъи назар, бу турк халқининг қарори бўлади. Иккинчидан, Туркия учун Ўзбекистон ва умуман, Марказий Осиё жуда муҳим стратегик аҳамиятга эга. Кейинги 5 йилда савдо-сотиқ, иқтисодий кўрсаткичлар кескин юқорилади, олий даражада мунтазам мулоқот йўлга қўйилган. Бу тенденция бундан кейин ҳам ривожланиб боради. Бу Туркиянинг ички талабидан келиб чиқяпти. Шу боис давлат раҳбарининг ўзгариши Ўзбекистон билан алоқаларнинг ёмонлашувига олиб келмайди. Айрим жиҳатлар ўзгариши мумкин бўлса-да, бунда ҳам бизнинг ютқазадиган жойимиз йўқ. Борди-ю оппозиция ҳокимият тепасига келган тақдирда, Туркияда инсон ҳуқуқлари масаласи каби мавзулар биринчи ўринга чиқиши мумкин, лекин биз бу борада ўзимизнинг мустақил йўналишимизни олиб боряпмиз ва натижаларга ҳам эришяпмиз. 

    Мисол учун, мажбурий меҳнат муаммосининг ечим топганини қайд этиш мумкин. Бу катта ютуқ. Савдо-сотиқ масаласида ҳам Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатлари турклар учун ўта муҳим аҳамиятга эга. Чунки бизнинг минтақа орқали Жануби-шарқий Осиёга транспорт коридорларини ривожлантиришдан Туркиянинг ўзи манфаатдор. Демак, етакчининг ўзгариши бу сиёсатни ўзгартира олмайди. Эрдўғоннинг ўзи қоладиган бўлса, бу яна қўшимча имкониятлар дегани. Чунки давлат раҳбарлари ўртасида дўстона муносабатлар мавжуд, шу пайтгача ўрнатилган алоқалар эса янада чуқурлашади. 

    — Туркиянинг ўзига хослиги — Шарқ ва Ғарб чорраҳасида жойлашгани. Биз Туркия потенсиалидан Европа бозорларига чиқиш учун етарли даражада фойдалана оляпмизми?

    — Туркия омилидан фойдаланиш борасида ҳали салоҳият жуда катта. Туркия фойдали қазилмалар нуқтаи назаридан имкониятлари кам, лекин ҳам Қора денгиз, ҳам Ўрта Ер денгизлари орқали жаҳон бозорига чиқиш имкониятлари катта. Биз бундан транспорт коридорлари сифатида фойдаланишимиз мумкин. Президентимиз ташаббуси билан бу таклифлар Туркий давлатлар ташкилотида ҳам илгари суриляпти. 

    Биргаликда амалга ошириш мумкин бўлган имкониятлар ҳали тўлиқ ишга солингани йўқ. Ундан ташқари, ҳозир дунёда энергетик инқироз юз беряпти. Бу масалада Европа давлатлари Хитой билан қуруқлик орқали алоқа ўрнатишга эҳтиёж сезяпти, Туркия энергетик хаб ташкил этяпти. Бунга Ўзбекистон ҳам қўшилади, Кавказ ва Марказий Осиё орқали Хитойга ўтилади. Ушбу йўналишда ҳам имкониятларимиз жуда катта. Бу хабнинг бир нуқтаси Туркияда бўладиган бўлса, ўртаси Марказий Осиёда ва бошқа нуқтаси Хитойда жойлашади. 
     
    — Агар сизда имконият бўлганда, сайловда кимга овоз берган бўлар эдингиз?

    — Мен, аввало, Туркия учун, шахс нуқтаи назаридан эса Эрдўғонга овоз берган бўлар эдим.

    Суҳбатнинг тўлиқ версияси билан YouTube каналимиз орқали танишишингиз мумкин.

    14.05.2023, 01:05   Изоҳ (0)   8533
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент вилоятида эркак хотинидан ўч олиш учун фарзандини қийноққа солди

    13.05.2023, 22:47

    Наманганда вилоят ҳудудига ноқонуний олиб кирилган қарийб 200 млн сўмлик тамаки маҳсулотлари ёқиб юборилди

    13.05.2023, 22:02

    Шавкат Мирзиёев бокс бўйича жаҳон чемпионати финалига ташриф буюрди

    13.05.2023, 20:52

    170 минг долларни қиморда ютқазган банкир иши: Бош прокурор Қаршида шу ҳақдаги шикоятни ўрганди

    13.05.2023, 20:42

    Сурхондарёда икки минг йиллик тарихга эга қабр ва буюмлар топилди

    13.05.2023, 20:23

    “Ички ишлардан ноҳақ ҳайдалганини айтиб, ишга тиклашимизни сўраб келаётганлар жуда кўп” — Пўлат Бобожонов

    13.05.2023, 19:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50

    Ў тган 32 йил: Собиқ Совет давлатларида аҳоли жон бошига даромад қандай ўзгарди?

    Ўзбекистон | 23 август, 19:39

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.