Тошкент шаҳар Чилонзор туманида 20 ёшли йигит бошқарувидаги Spark ағдарилиб кетди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, ҳолат 13 май куни соат 05:00 ларда Чилонзор тумани Тошкент халқа айланма йўли кўчасида содир бўлган. 2003 йилда туғилган А.С. бошқарувида бўлган Spark'ни бошқариб кетаётиб, рул бошқарувини йўқотиб ағдарилиб кетган.
ЙТҲ натижасида ҳайдовчи А.С., 2000 йилда туғилган йўловчи Д.А., ҳамда 1975 йилда туғилган йўловчи Д.Х. тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)