Ўзбекистон халқ шоири Ойдин Ҳожиева 14 май куни 81 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ёзувчилар уюшмаси хабар қилди.
Ойдин Ҳожиева 1942 йилда Навоий вилояти Қизилтепа туманидаги Бўстон қишлоғида туғилган. 1966 йилда Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)нинг филология факультетини тамомлаган. У 1965—1976 йилларда “Шарқ юлдузи” журналида адабий ходим, бўлим мудири, 1976—1985 йилларда “Саодат” журналида бўлим мудири, 1985—1995 йилларда “Гулхан”, 1995 йилдан эса “Саодат” журнали муҳаррири лавозимида ишлаган. У 20 дан ортиқ шеърий тўпламларнинг муаллифидир.
У таржимон сифатида Шандор Петефи, А.Мскевич, Ованес Туманян, Файз Аҳмад Файз, Эди Огнесвет, Римма Казакова, Фариза Унгарсинова, Ойжамол Омарова, Гулрухсор, Ибройим Юсупов, Марямхон Абулқосимова ва бошқа кўплаб жаҳон ва қардош халқлар адабиёти вакилларининг достон, баллада ва туркум шеърларини ўзбекчага ўгирган.
Ойдин Ҳожиева 1992 йилда “Ўзбекистон халқ шоири” фахрий унвони, 1975 йилда Ёшлар Иттифоқи мукофоти совриндори, 1999 йилда эса Ўзбекистон халқ таълими аълочиси, “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланган.
Изоҳ (0)