Ўзбекистонда CubeSat илмий-таълим сунъий йўлдоши ишлаб чиқарилади ва учирилади. Бу ҳақда “Ўзбеккосмос” ахборот хизмати хабар берди.
Тошкент шаҳрида 26–27 апрель кунлари 30 дан ортиқ давлатдан 250 дан зиёд космик корпорация, агентлик ва қўмита вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди.
“Ўзбеккосмос” томонидан ташкил этилган ушбу халқаро конференция доирасида Туркия, АҚШ, Қозоғистон ва БАА билан бир қатор қўшма лойиҳалар бўйича келишувга эришилди. Уларнинг аксарияти соҳа учун янги кадрлар тайёрлашга қаратилган.
Конференция доирасидаги Туркий давлатлар ташкилотига аъзо ва кузатувчи давлатлар космик агентлик ва тегишли идоралари раҳбарларининг 2-йиғилишида ёшлар учун Туркиянинг Измир шаҳрида жойлашган “Space Camp Turkey” оромгоҳида таълим дастурини ташкил қилишга келишилди.
Изоҳ (0)