Америкалик тадбиркор ва Luminar Technologies асосчиси Остин Расселл Forbes акцияларининг назорат пакети эгасига айланди. Битим қиймати қарийб 800 миллион долларга баҳоланган. Расселлнинг баёнотидан The Wall Street Journal ва Reuters иқтибос келтирди.
Остин Расселл Forbes журналининг 82 фоиз улуши, жумладан, Forbes оиласига тегишли бўлган улушни сотиб олишга рози бўлди. Илгари журналга эгалик қилган Гонконгдаги Whale Media Investments фирмаси миноритар акциядор бўлиб қолади.
Расселлнинг баёнотида таъкидланишича, у нашрнинг таҳририят сиёсатида иштирок этиш ёки янгиликлар ёритилишига таъсир қилиш ниятида эмас. Тадбиркор эътиборини компаниянинг ўсиши ва хайрия ишларини таъминлашга қаратмоқчи.
Бундан ташқари, Остин Расселл Forbes журналига медиа, технология ва сунъий интеллект соҳасидаги америкалик мутахассисларни жалб қилмоқчи.
Изоҳ (0)