• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Лукашенконинг қандай касаллиги бор? Ундан кейин ҳокимиятга ким келиши мумкин?

    Москвадаги Қизил майдондаги параддан кейин Беларусь президенти Александр Лукашенконинг соғлиғи ёмонлашгани кенг муҳокама қилинди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода беларуслик сиёсатчи номаълум аскар қабрига гул қўйиш учун 300 метр ҳам юра олмагани кўрсатилди.

    Бундан ташқари, у Москвага келган давлат раҳбарлари билан бўлган тушликда қатнашмади ва дарҳол Минскка қайтиб кетди.

    Фокус нашри Беларуснинг ўтиш давридаги Вазирлар маҳкамаси раҳбари ўринбосари ва собиқ маданият вазири Павел Латушка, сиёсий таҳлилчи Игор Тишкевич билан воқеалар ривожининг мумкин бўлган сценарийлари ҳақида суҳбатлашди.

    Лукашенконинг вориси: Кочанова, Вольфович ёки Головченко?

    Павел Латушканинг таъкидлашича, Лукашенко ўз ихтиёри билан лавозимидан кетишини кутишнинг ҳожати йўқ, у ҳатто соғлиғи туфайли ҳам бундай қарор қабул қилмайди.

    “Лукашенко ҳаётининг сўнгги кунигача энг қимматли нарса — ҳокимиятни ушлаб турадиган шахс. У ҳеч қачон тахтдан воз кечмайди. Шунинг учун биз фақат унинг ўлими тақдиридаги сценарийни кўриб чиқишимиз мумкин”, — дейди Беларусь демократик кучлари вакили.

    Фото: Павел Латушка

    Беларусь Конституциясига кўра, президентнинг соғлиғи туфайли ҳокимиятдан четлатилиши ҳақиқатан ҳам мумкин, аммо Лукашенко бунга йўл қўймайди.

    “Россия Украинага қарши тажовузни давом эттираётгани ва Украина қуролли кучларининг қарши ҳужуми ҳали бошланмагани ҳақида гапирадиган бўлсак, Москва Беларусни ҳозиргидай назорат остида ушлаб туриш учун барча имкониятларни ишга солади”, — деб тушунтирди Латушка.

    Ўтиш даври Вазирлар маҳкамаси вакили Лукашенко атрофида тўпланган гуруҳ сиёсий элита ҳам, яхши ташкил этилган тузилма ҳам эмаслигини айтди.

    Бироқ бу одамлар, албатта, ҳокимиятни ўз қўлларида ушлаб туришни хоҳлайди, акс ҳолда улар ўз халқи ва Украина халқига қарши содир этилган жиноятлар учун жавоб бериши кераклигини тушунади.

    Фото: Игар Тишкевич

    Лукашенко вафот этган тақдирда унинг ўрнига икки киши —  Беларусь Республикаси Миллий мажлиси кенгаши раиси Наталя Кочанова ва Беларусь Республикаси Хавфсизлик кенгаши давлат котиби Александр Вольфович даъвогарлик қилмоқда.

    “Нима учун мен айнан бу икки киши ҳақида гапиряпман? Чунки улар Хавфсизлик кенгаши таркибига киради. Кенгаш Беларусда жиддий вазият юз берган тақдирда, яъни Лукашенко вафот этганидан кейин бошқарув органига айланади”, — деб тушунтиради Латушка.

    Тишкевич Лукашенко вафот этган тақдирда Наталя Кочанова ёки Беларусь бош вазири Роман Головченко кейинги сайловга қадар унинг вазифаларини бажариши мумкинлигини қайд этади.

    “Бу ерда гап фамилияда эмас, балки кучлар конфигурациясида – бу қарор қабул қилинган вақтда қайси таъсир гуруҳи кучлироқ бўлиши ҳақида”, — дея изоҳ беради у.

    Наталя Кочанова

    Фото: Википедиа

    2016 йилдан 2019 йилгача Беларусь президенти администрациясини бошқарган. 2019 йилдан бери Беларусь Республикаси Миллий ассамблеяси кенгаши раиси, бу лавозимдаги биринчи аёл.

    “У россияпараст қарашдаги одам, у Россия федерал нажлиси федерация кенгаши раиси Валентина Матвиенконинг ҳомийлигида”, — дея тушунтиради Латушка.

    У Кочанова Москвага расмий ташрифлар билан боргани, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашгани ва Матвиенко унга беларус арбобининг ўзи тасвирланган портрет совға қилганини эслатди.

    Александр Вольфович

    Фото: “Беларусь сегодня”

    Беларусь генерал-лейтенанти, 2021 йил 26 январдан бери Беларусь Хавфсизлик кенгашининг давлат котиби.

    Вольфович Москва олий қўшма қўмондонлик билим юртини ва Россия Бош штабининг ҳарбий академиясини тамомлаган.

    "Александр Вольфович Кремль таъсирининг агенти, биринчи навбатда, Беларусдаги куч блокини бошқаришга қодир. Кескин вазиятда Беларусь хавфсизлик кучлари ҳарбий одамга ишонишга тайёр бўлади”, — дейди демократик кучлар вакили.

    Латушканинг ишончи комилки, Вольфович фигураси Лукашенконинг вориси сифатида Кремлни қониқтира олади. Гарчи Москва илтимосига кўра, беларуслик генерал ўтиш даврида мамлакатни бошқарадиган Кочановани қўллаб-қувватлаши мумкин. Шу билан бирга, Вольфович де-факто Беларусдаги вазиятни назорат қилади.

    Роман Головченко

    Фото: Sputnik

    2020 йил июнь ойида Беларусь бош вазири этиб тайинланган. Бунгача у Беларуснинг Бирлашган Араб Амирликларидаги элчиси бўлган.

    Ўтган йилнинг кузида Меdia IQ онлайн лойиҳаси Головченкони Беларусь телевидениесида чиқишлар сони бўйича етакчи деб тан олди. Масалан, октябрь ойида унга 512 сюжет дан 22 тасида сўз берилди. Худди шу ойда у Россия, Арманистон ва Қозоғистонга ташриф буюришга муваффақ бўлди.

    Николай Лукашенко Беларусь раҳбари лавозимида: шундай бўлиши мумкинми?

    Фото: Getty Images

    2020 йилда Украина оммавий ахборот воситалари Александр Лукашенконинг ўша пайтда 16 ёшга тўлмаган кенжа ўғли Николайга бағишланган бир қатор материаллар ва видеоларни нашр этди. Журналистлар беларуслик сиёсатчи уни ўзининг вориси сифатида тайёрлаётганини тахмин қилди.

    Лукашенконинг касаллиги муносабати билан ижтимоий тармоқларда яна унинг ўғлини Кремль қўғирчоғига айлантирмоқчими ёки йўқми, деган гаплар бошланди. Бироқ мутахассислар бу масалани жиддий муҳокама қилмаяпти.

    “Бундай тахминларни айтадиган ҳар бир кишига Лукашенко томонидан қабул қилинган Конституцияни ўқиб чиқишни таклиф қиламан. Коля Беларусь президентлигига номзод бўлиши учун унинг ўзи 90 йил яшаши керак. Бу сценарий шунчаки аҳамиятли эмас”, — деди Латушка.

    Путин Лукашенкони заҳарлаган бўлиши мумкинми?

    Фото: tut.by

    Ҳарбий-ҳуқуқий тадқиқотлар маркази раҳбари Александр Мусиенко ўз рукнида Россия махсус хизматлари Лукашенкони заҳарлаган бўлиши мумкинлигини ёзади.

    Павел Латушка бир кун келиб бундай сценарий ҳақиқатга айланиши, аммо ҳозир эмаслигини айтди. У ҳозир Кремль бутунлай Москва назоратида бўлган Лукашенконинг ўлимидан манфаатдор эмаслигини илгари сурди.

    Бундан ташқари, беларуслик сиёсатчи ўз овқатининг сифати устидан тўлиқ назоратни ташкил этган. Ҳар куни камида битта эпидемиолог хавфсизлик назорати остида озиқ-овқат етказиб беришни кузатади. Бундан ташқари, у пишириш ва татиб кўришда ҳам иштирок этади.

    Лукашенко нима билан касалланган?

    Бугунги кунда Лукашенко билан ҳақиқатда содир бўлаётган воқеаларнинг турли хил версиялари илгари сурилмоқда. Бошқа нарсалар қаторида, мутахассислар грипп билан бирга COVID-19 ни келтириб ўтади. Бироқ бу ҳолатда ўз соғлиғидан жуда қўрққан Путин беларуслик ҳамкасбини ўзига яқинлаштирмасди.

    Агар Москвадаги Қизил майдонда Россия президентининг ўзи эмас, балки Путиннинг қиёфадоши бўлганини тахмин қилсак, шамоллаш ёки грипп вариантини кўриб чиқиш мумкин. Ёки Кремль раҳбари унинг олдига постсовет республикалари раҳбарлари келганини кўрсатиш учун таваккал қилишга қарор қилган.

    Фото: “ТАСС”

    Қандай бўлмасин, Лукашенко параддан бир неча кун олдин ўзини ёмон ҳис қилди. ОАВ унинг ёмон кўриниши ҳақида 5 май куни ёзган. Минскда махсус хизматларни тақдирлаш чоғида у хириллаган овозда гапирган ва оғир-оғир нафас олган, деди журналистлар.

    Бундан ташқари, Лукашенко узоқ вақтдан бери оёқлари ва умуртқа поғонасида муаммоларга дуч келган.

    “Бизнинг маълумотларимизга кўра, бу жарроҳлик аралашувини талаб қилади. Аммо Беларусда бундай операцияларни амалга ошириш қийин, шунчаки малакали мутахассислар қолмаган. Ғарбда ёки Хитойда бирон бир жойда операция қилиш керак, аммо бу умумий наркозни англатади. Лукашенко қўрқади, чунки ундан уйғонмаслик мумкин”, — дея изоҳ беради Латушка.

    12.05.2023, 23:25   Изоҳ (0)   23593
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Лукашенко Москвадаги парадда қўли боғланган ҳолда қатнашди. Журналистлар унинг соғлиғида муаммолар борлигини айтмоқда (фото) 

    09.05.2023, 20:30

    Лукашенко 9 май парадида заҳарланган бўлиши мумкин — The Mirror 

    11.05.2023, 18:30

    Twitter’га янги бош директор тайинланди

    12.05.2023, 22:20

    “Уят!”: Эрдўғон рақибининг Россияга қарши баёнотини қоралади

    12.05.2023, 20:55

    Пригожин рус ҳарбийлари Бахмутдан қочганини айтиб, Россияни “глобал фожиа”дан огоҳлантирди 

    12.05.2023, 20:13

    Олимлар Ер харитаси ўзгаришини прогноз қилди

    12.05.2023, 19:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.