• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятидаги коррупциявий хавф-хатарлар баҳоланди

    Ўзбекистонда давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятидаги коррупциявий хавф-хатарлар баҳолашдан ўтказилди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабар берди.

    Фото: Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

    Қайд этилишича, 2023 йилда коррупциявий хавф-хатарларни баҳолашдан ўтказиш учун 62 та давлат ташкилотининг рўйхати шакллантирилган ва уларга “E-anticor.uz” электрон платформасидан фойдаланиш имконияти яратилган. Коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш ишлари давлат ташкилотларининг коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари томонидан ташкиллаштирилиб, баҳолаш натижаси юзасидан маълумотлар электрон платформага киритилган.

    10 апрель ҳолатига коррупциявий хавф-хатарларни баҳолашдан ўтказиш юзасидан электрон платформага юборилган маълумотлар асосида 39 та вазирлик ва идора учун (ҳар бир функция бўйича аниқланган коррупциявий хавф-хатарларнинг тавсифи ва даражаси, уларни бартараф этиш бўйича чораларни ўз ичига олувчи) коррупциявий хавф-хатарлар хариталари тўлиқ шакллантирилган.

    Мазкур вазирлик ва идораларнинг фаолиятига доир умумий 1701 та функция коррупциявий хавф-хатарларни баҳолашдан ўтказилиб, коррупциявий хавф-хатарлар даражаси 177 та функцияда “юқори”, 475 та функцияда “ўрта”, 1049 та функцияда “паст” баҳоланган.

    “Баҳолаш натижалари таҳлил қилинганда айрим давлат ташкилотлари томонидан барча функциялар тўлиқ баҳолашдан ўтказилмагани, функцияларни баҳолашда ташкилотнинг аксарият функциялари асоссиз паст баҳолангани, шунингдек, ташкилот раҳбарияти томонидан мазкур амалиётга етарлича эътибор қаратилмагани маълум бўлди”, — дейилади хабарда.

    Хусусан, Адлия вазирлигида 208 та функциялардан 24 та (11,5 фоиз), Қишлоқ хўжалик вазирлигида 107 та функциялардан 51 та (47,6 фоиз), Оила ва хотин-қизлар қўмитасида 60 та функциялардан 12 та (20 фоиз), Кадастр агентлигида 116 та функциялардан 12 та (10,3 фоиз) ҳамда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигида 88 та функциялардан 10 таси (11,3 фоиз)гина баҳолашдан ўтказилган.

    Транспорт вазирлигида платформага киритилган 72 та функциядан 66 та, Статистика агентлигида 55 та функциялардан 51 та, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигида 118 та функциялардан 115 та ва “Ўзбекистон темир йўллариъ” АЖда 42 та функциялардан 40 таси паст баҳоланган.

    Шунингдек, маҳаллий ҳокимликларда амалга ошириладиган функцияларнинг ягона рўйхати шакллантирилмасдан электрон платформага маълумотларни киритишда ҳокимликлар томонидан турлича ёндашилган. Жумладан, Сирдарё вилояти ҳокимлиги томонидан 155 та, Хоразм вилояти ҳокимлиги томонидан 198 та, Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан 35 та ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан эса 13 та функция баҳолашдан ўтказилган.

    Таъкидланишича, 23 та вазирлик ва идоралар фаолиятида коррупциявий хавф-хатарларни баҳолашдан ўтказиш натижаси юзасидан маълумотлар электрон платформага киритилмаган ва шу сабабли улар учун коррупциявий хавф-хатарлар хариталари шакллантирилмаган.

    Кенг жамоатчилик “E-anticor.uz”  платформаси орқали давлат органларининг баҳолашдан ўтказилган функциялари ва уларнинг коррупциявий хавф-хатарларга мойиллик даражаси юзасидан фикр-мулоҳаза ва таклифларини онлайн режимда юбориш имконига эга. Бу борадаги таклиф ва мулоҳазалар асосида қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш, инсон омилини қисқартириш ва тегишли тартиб-таомиллар ва функцияларни рақамлаштириш, шаффофликни таъминлаш, жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш орқали коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш чоралари кўрилади.

    Коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш ишларини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш чораларини кўрмаган давлат ташкилотлари раҳбарларининг коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш ва бартараф этиш бўйича ахборотлари Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши йиғилишларида эшитилади ва муҳокама қилинади. Коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш натижалари Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгашига юборилган.

    Январь охирларида Transparency International халқаро нодавлат ташкилоти томонидан Коррупцияни қабул қилиш индекси 2022 йил натижалари эълон қилинганди. 180 та давлат орасида Ўзбекистон 31 балл билан 126-ўринни эгаллади. Мамлакат балларини 3 тага ошириб, ўрнини 14 поғонага яхшилашга (2021 йилда 140 ўрин) муваффақ бўлган.

    12.05.2023, 13:01   Изоҳ (0)   8159
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Ўзбекистонда 52 та қонунчилик ҳужжатида коррупциявий омил аниқланди” — Адлия вазирлиги

    21.04.2023, 09:50

    Ўзбекистонликлар Антикоррупция агентлигига кўпроқ қайси соҳалардан норози бўлиб мурожаат қилаётгани маълум бўлди

    05.05.2023, 17:24

    Ўзбекистонда йил бошидан бери мобил телефонлар нархи қанчага қимматлашгани маълум бўлди

    12.05.2023, 12:40

    “Ўзгидромет” 13 майда қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди

    12.05.2023, 12:20

    Ўзбекистонда дам олиш кунидан бошлаб ҳаво ҳарорати пасаяди

    12.05.2023, 12:02

    Халқ демократик партиясидан президентликка номзод маъқулланди

    12.05.2023, 11:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда чивинлар ташийдиган юқумли касалликка чалиниш ортди

    Дунё | 4 август, 02:25

    Ҳиндистонда камида 14 киши автомобилда каналга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 3 август, 23:35

    Афғонистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари 20 млн долларлик меморандум имзолади

    Ўзбекистон | 3 август, 23:27

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.