Америка Қўшма Штатлари мигрантларнинг катта оқимига тайёргарлик кўрмоқда. Гап шундаки, 11 май, АҚШ вақти билан тунги 23:59 да Мексика чегарасини ноқонуний кесиб ўтган мигрантларни коронавирус пандемиясига қарши кураш доирасида мамлакатдан депортация қилиш тўғрисидаги қонун амал қилишдан тўхтади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден мамлакат жанубий чегараси мажбурий депортация бўйича қоида муддати тугаганидан кейин хаотик вазиятга тушиб қолишини айтганди.
Давлат раҳбарининг прогнози расмийларнинг чегара инқирозининг потенциал кучайиши билан курашиш қобилиятига нисбатан шубҳаларни кучайтирди ва вазиятнинг мураккаблигини АҚШ Ички хавфсизлик департаменти тан олди.
“Биз яқин кунларда ва ҳафталарда дуч келишимиз мумкин бўлган қийинчиликларни яхши тушунамиз, бу муаммоларни ҳал қилиш осон бўлмайди”, — деди АҚШ ички хавфсизлик вазири Алехандро Майоркас.
Изоҳ (0)