Шимолий Атлантика альянси юзага келиши мумкин бўлган конфликтга тайёр бўлиши ва мудофаани мустаҳкамлаш учун кўпроқ чоралар кўриши керак. Бу ҳақда НАТО ҳарбий қўмитаси раҳбари, адмирал Роб Bauer маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Шимолий Атлантика альянси ҳарбий хизматлари Россия ҳаракатларини кузатмоқда.
“Хатога йўл қўйманг: Россия Украинадаги ҳаракатлари билан тўхтамайди... унинг амбициялари ўз чегараларидан анча узоқда... биз буни Абхазия ва Жанубий Осетия, шунингдек, Приднестрда ҳам кўрдик. Россия борган сари қоидаларга асосланган халқаро тартиб асосларини қўзғатмоқда. Афсуски, улар НАТОни жамоавий мудофаанинг янги даврига олиб борди”, — деди у.
Адмиралнинг сўзларига кўра, НАТО Совуқ уруш давридан бери жиддий мустаҳкамланишга эришган, бироқ бу иш ҳали якунланмаган.
“Биз ҳар қандай лаҳзада конфликт юзага келиши эҳтимолига тайёр бўлишимиз керак. НАТО кўп йиллар давомида ушбу янги даврга тайёргарлик кўрмоқда. НАТО ҳарбий бўлимлари Россиянинг тобора агрессив хатти-ҳаракатларини кузатмоқда. Биз биргаликда Совуқ урушдан бери жамоавий мудофаанинг энг катта мустаҳкамланишини амалга оширдик.
Аммо бу иш ҳали тугамаган. Ўтган йили дунё жуда кўп ўзгарди. Аммо НАТО қўлидан келадиган, яхши уддалайдиган нарсани бажаради: бирлашиш, мослашиш ва ҳимоя. 3,2 миллион ҳарбий кийимдаги эркак ва аёлларимизнинг қатъияти ва фидойилиги ўзгармасдир”, — дея хулоса қилди адмирал Bauer.
Изоҳ (0)