• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Япониядек жамиятнинг ҳам ‘минус’лари бор” — тўрт йил Японияда яшаган ўзбекистонлик ўқитувчи хулосалари

    Дунёнинг энг ривожланган давлатларидан бири Япония жамиятида ҳам баъзи масалаларда эскича қарашлар сақланиб қолган. Мамлакатда тўрт йил яшаган, ҳозирда Буюк Британиянинг Шарқий Англия университети ўқитувчиси Шерзод Мўминов Телеграмъдаги каналида бу ҳақдаги фикрларини ёзди.

    Фото: Токио / Traveltimes.ru

    “Минус”ларнинг энг каттаси — ёпиқ фикрлилик

    Япониядек жамиятнинг ҳам камчиликлари бор. Ҳатто етти ўлчаб, бир кесадиган, ҳар ишда тартиб ва мувозанатни хуш кўрадиган япон жамияти ҳам ҳамма масалаларда дунёда етакчи эмас. Бугун ана шулар ҳақида қисқача, менинг субъектив нуқтаи назаримдан гаплашамиз.

    Бошидан айтай, Японияга эътирозим кўп эмас. Тўрт йил умримни у ерда ўтказганман — жуда жиғибийронимни чиқарадиган нарса бўлмаса, аҳамият бермайман. Чунки “плюс”лар “минус”ларни ошиғи билан босиб кетади.

    Минусларнинг энг каттаси ва эътирозларимнинг асоси — япон жамиятида ҳануз ҳукм сурадиган ёпиқ фикрлиликдир. Яъни “ўзимиз билганимизча, ўзимиз учун”, қабилида фикрлаш, эгилмаслик. Бу асрлар давомида орол мамлакатда яшаш маҳсули — “орол менталитети”. Мен “севмайдиган” жиҳатлар, асосан, шу менталитетдан келиб чиқади. Японияда бир муддат яшасангиз, буларнинг камида биттасига дуч келасиз. Бошида тушунмайсиз. Қаршилик қилиб кўрасиз. Балки жаҳл ҳам қиларсиз. Охир-оқибат ҳаммаси бефойда эканини тушуниб етасиз.

    Бундай ёпиқ фикрлаш, орол менталитети, японларнинг таъбири билан айтганда “қаттиқбошликка” мисоллар кўп. Ҳаммасини ёзиб бўлмайди. Шунинг учун бу ерда эскилик сарқитлари сақланиб қолган уч соҳа ҳақида ёзаман.

    Фото: Twitter

    Банклар

    Турист бўлиб эмас, яшаш ё ишлашга борсангиз, банк ҳисоби очишингиз керак бўлади. Аммо бу сиз ўйлаганчалик осон эмас. Кўп банклар ҳалигача чет элликларга 6 ойгача ҳисоб очмайди. Пулингизни ёстиқ тагида сақлаб юраверардингиз-у, муаммо бор: ойлик ё стипендия банкка ўтказилади. 2010 йили Япониядан кетиб, 2013 йилда қайтиб борганимда, қабул қилувчи томон биринчи тўловни — уч ойлик стипендия ва бошқа тўловлар учун 800 минг ена (8 минг АҚШ доллари атрофида) нақд берган.

    Фото: Twitter

    Ҳисоб очиш учун йирик бир банкка борганман, 1 соат айланиб-ўргулгандан кейин, “инкан”, яъни шахсий муҳрингиз борми, дейишган. “Йўқ эди, ўзбекман,” десам, “қандай қилиб инкансиз яшайсизлар Ўзбекистонда,” деган.

    Бундай вазиятларда Почта банки сизга оро киради. Улар одатда муаммосиз ҳисоб очиб беради (аммо пул ўтказиш ё қабул қилиш учун барибир 6 ой кутасиз).

    Мобил алоқа компаниялари

    Фото: Twitter

    Японияга четдан телефон олиб бора кўрманг. Чунки унга SIM-карта олгунча телефонни денгизга улоқтиришгача борасиз. Четда чиққан телефон Японияда ҳам бўлиши мумкин, аммо япон алоқа компаниялари сизга SIM-карта бермайди. Чунки телефонни улардан олмагансиз. Яна ўша 2013 йилга қайтамиз. Бир йилдан ортиқроқ туришим керак бўлгани учун, контрактга SIM-карта олмоқчи бўлганман. Ўша пайт телефоним “Нексус” эди, алоқа компания офисида, сотувда ҳудди ўшандай “Нексус” турганди. Лекин менга “телефонинг Англияники деб” SIM-карта беришни хоҳлашмаган. “Мана, ўзларингда шу модел турибдику”, деб жиғибийроним чиққанида, “сенинг моделингда Япония стандарти белгиси йўқ экан” деган. Мени дискриминация қиляпсизлар, деганман. 2 соат бошини қотирганимдан кейин, “жавобгарлик ўз бўйнимда”, деган қоғозга қўл қўйдириб, SIM-карта берган.

    Ижарага уй олиш

    Фото: Twitter

    Техника тараққиёти деярли XXII асрга етган Японияда уй ижарага олиш кўпинча, ҳануз ХХ аср қоидаларига кўра амалга оширилади. Мен у ерга биринчи борганимга бу йил 15 йил бўлади. Ўшандан бери қоидалар сал юмшагандек. Аммо риэлтор орқали ижарага уй олиш ҳануз жуда қийин. Биринчидан, катта шаҳарларда яхши уйлар (Японияда бу поезд бекатига яқин жой дегани) жуда қиммат бўлади. Иккинчидан, яхши жой топсангиз, уйга киргунча каттагина тўлов қилиш керак бўлади. Риэлтор ва маҳаллага қараб, қўшимча тўловлар ҳам бўлиши мумкин.

    Тўловлар: 1) Риэлтор пули. Уйни интернетда топсангиз ҳам сайт эгаси бўлган риэлтор компания тўлов олади; 2) Камида бир ойлик ижарага тенг депозит. Қайтарилиши мумкин; 3) Эскилик сарқити бўлмиш “калит пули,” яъни уй эгасига миннатдорлик тўлови. 1-2 ойлик ижарага тенг. Қайтарилмайди.

    10.05.2023, 11:00   Изоҳ (1)   13685
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. 1386634760@telegram.org / 10.05.2023, 14:41

      Haa shovvozlar)

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарёда эри билан яшаб келган аёлни “самосуд” қилган хотинга жиноят иши қўзғатилди

    10.05.2023, 10:50

    Ўзбекистонда 11 май куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

    10.05.2023, 10:40

    Саудия Арабистони Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида гул етиштиришни йўлга қўяди

    10.05.2023, 09:42

    Қашқадарёдаги хонадонда юз берган ёнғинда бир киши ҳалок бўлди

    10.05.2023, 09:32

    Умра зиёрати маълум муддатга тўхтатилди — Ўзбекистон Умра зиёратлари Ассоциацияси

    10.05.2023, 09:21

    Қашқадарёда кўзи ожиз болани машина уриб юборгани айтилмоқда

    10.05.2023, 09:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади



    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси



    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг уч мулозими ишдан олинди

    Ўзбекистон | 25 июл, 23:40

    “Манчестер Сити” собиқ футболчисини ортга қайтаради — Романо

    Спорт | 25 июл, 22:50

    Давлат олийгоҳлари учун квоталар тасдиқланди

    Ўзбекистон | 25 июл, 22:39

    “Америкаликларнинг 53 фоизи Эпштейн иши Трамп туфайли эълон қилинмаяпти деб ҳисоблайди” — сўровнома

    Дунё | 25 июл, 22:15

    “Канада Фаластин давлатининг БМТда тан олинишига интилмоқда” — Марк Карни

    Дунё | 25 июл, 21:53

    ESPN. Дунёнинг энг яхши бокcчилари рейтинги янгиланди

    Спорт | 25 июл, 21:45

    Бразилия АҚШни президентга қарши тўнтариш тайёрлашда гумон қилмоқда

    Дунё | 25 июл, 21:27

    Москвада 50 ёшли ногиронни ўлдирган ўзбекистонлик мигрантга жиноят иши қўзғатилди 

    Дунё | 25 июл, 20:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.