Тошкент шаҳрида Чилонзор туманидаги майдонда ўнлаб дарахтлар кесиб ташланди. Табиат ресурслари вазирлиги пойтахт бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Ушбу ҳолат бўйича академик B.Воҳидов номидаги республика хирургия амалий-илмий маркази томонидан қуриган дарахтларни кесишга рухсатнома олиш бўйича мурожаат келиб тушган.
Шунга асосан қуриган дарахтларни кесиш бўйича хулоса берилган. Бироқ хулосадан ташқари, дарахтларни санитар буталаш жараёнида ўсишдан тўхтайдиган даражада шикаст етказилгани аниқланиб, хўжалик ишлари бўйича маъсул бўлган Х.А.Воисовга нисбатан маъмурий жарима қўлланилган.
Изоҳ (0)