Ўзбекистон ҳудудига Қозоғистондан ноқонуний кириб келган қиз олти ойдан буён қидирилмоқда. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати “Дарё”га маълум қилди.
Унга кўра, Қозоғистон фуқароси, Ақтау қаласи 12А-кичик тумани 14-уйда яшовчи 1999 йилда туғилган Нодирабегим Нугманова Аманжул қизи 2022 йил 17 ноябрь куни Қозоғистондан Ўзбекистонга ноқонуний кириб келган. Унга нисбатан Тошкент вилояти ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 223-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган.
Ушбу шахс ҳақида бирор маълумотга эга фуқаролардан бошқарма ишонч телефонларига қўнғироқ қилиш сўралган.
Изоҳ (0)