• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қашқадарёда аукциондан салкам 230 млн сўмга уй сотиб олган фуқаро унга эгалик қилолмаяпти. Онлайн савдога қўйилган уй яширинча сотилган бўлиб чиқмоқда

    Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида яшовчи фуқаро “Дарё”га мурожаат қилиб, аукцион савдо орқали салкам 230 миллион сўмга кўп қаватли уйдан хонадон сотиб олганини, аммо қонуний аукцион ғолиби бўлишига қарамасдан уйга эгалик қилолмаётганини айтмоқда.

    “Биз қарздорлик эвазига хатланган ва аукцион савдога қўйилган кўп қаватли уйдаги хонадонни аукцион савдода қатнашиб, 229 миллион 545 минг сўмга сотиб олдик ва пулини ўз вақтида тўладик. Лекин уйни олганимдан сўнг, МИБ ходими уйни эгасидан олиб беролмаслигини, боиси аукцион савдо бўлаётган пайтда уй эгаси бошқа бир инсон билан келишиб, уйни сотиб юборганини айтди. Биз савдо бўлаётган пайтда қандай қилиб, уй эгаси ўзбошимчалик билан уйни сотиб юбориши мумкинлигини, савдо давом этаётганда бундай ҳаракатлар тўхтатилиши кераклигини айтдик. Аммо натижа бўлмаяпти. Аукционнинг қонуний ғолиби бўлсам-да, ҳалигача уйни ололмаяпман”, — дейди бу ҳақда таҳририятга мурожаат қилган Ҳусанжон Шамсиев.

    Мурожаатчи Ўзбекистон президенти томонидан 2017 йил 27 июль куни имзоланган қарорга кўра, аукцион натижалари ҳақидаги баённома олди-сотди кучига эга бўлиб, мол-мулкни тақиқдан ечиш, уни аукцион ғолибига топшириш, шунингдек, ғолиб номига мулкни, мулк ҳуқуқини ва бошқа мулкий ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш учун асос ҳисобланишини айтмоқда.

    “Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги Қарори билан тасдиқланган низомнинг 46-бандига мувофиқ мазкур баённома олди-сотди шартномаси кучига эга бўлиб, мулк ва мулкий ҳуқуқни давлат рўйхатдан ўтказиш учун асос ҳисобланади-ку”, — дейди у.

    Ҳусанжон Шамсиев Қарши шаҳрида мазкур вазият бўйича масъуллар президент ва Вазирлар Маҳкамаси қарорларини тан олмаётганини айтмоқда.

    “Фуқароларнинг қонуний манфаатларига беписанд муомалада бўлишаётгани ачинарли. Айрим давлат ташкилоти ходимларининг ҳукумат қарори ижросига бефарқлик ва лоқайдлик қилиши оқибатида биз каби фуқароларнинг муаммолари кўпаймоқда. Юқори ташкилотларга мурожаат қилишимизга сабаб бўлмоқда”, — дейди мурожаатчи.

    Аниқланишича, Ҳусанжон Шамсиев 2023 йил 24 март куни онлайн “E-auksion” савдода қатнашиб, лот рақами №4713163 бўлган Қарши шаҳар “Рогузар” маҳалласи Ислом Каримов кўчасида жойлашган 497-уйнинг 7-хонадонини сотиб олган.

    “Биздан олдинда турган аукцион ғолиби белгиланган муддатда уй пулларини тўламаганлиги сабабли уйни онлайн аукционда менга таклиф қилишди ва мен пулларни тўлиқ тўладим. Аукцион натижалар тўғрисидаги баённома берилди. Баённомани олиб Қарши шаҳар Мажбурий ижро бюросига борсам, ижро ходими Аббос Ёқубов уйни олиб беролмаслигини айтди. Сабабини сўраганимда уйнинг эгаси аукционда биринчи ғолиб бўлган фуқаро билан ўзаро келишиб уйини сотганини айтди”, — дейди мурожаатчи.

    Фуқаронинг айтишича, аукцион савдо ўтаётган пайтда 2023 йилнинг 19 апрель куни уй эгаси уйини яширинча сотиб юборган.

    “Уй аукцион савдога қўйилганини банк ва МИБ ходимлари билмасдими? Ёки уйни сотишга қўйилган тақиқни кўчадан келган бошқа инсон ечганми? Банк ва МИБ ходимлари аукцион жараёни кетаётганини била туриб, нима учун ноқонуний иш қилди? Давлатимиз раҳбари ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан чиқарилган қарорларни банк ва МИБ тан олмайдими? Ёки қандайдир манфаат турибдими? Президентимизнинг 2019 йил 26 августдаги ПҚ-4427-сонли қарорида ҳам ъаукцион ғолиби айби бўлмаган тақдирда, маъмурий тартиб-таомилларга риоя қилинмаганлиги учун электрон онлайн-аукцион натижалари тўғрисидаги баённомани бекор қилиш ёки ўзгартиришга йўл қўйилмайдиъ, деб белгилаб қўйилган-ку”, — дейди Ҳусанжон Шамсиев.

    “Дарё” воқеалар ривожини кузатишда давом этиб, масъуллардан тайинли жавоб кутади.

    09.05.2023, 21:23   Изоҳ (1)   9219
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. 5079866468@telegram.org / 10.05.2023, 14:24

      Bularni kuchi oddiy fuqarolarga yetadi

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Бизни яқин йилларда энергетик ва экологик инқироз кутмоқда” — иқлимшунос Ўзбекистонни жиддий хавфдан огоҳлантирди

    09.05.2023, 21:15

    Малайзия Қашқадарёда доривор ўсимликларни қайта ишлаш лойиҳасини амалга оширмоқчи

    09.05.2023, 19:50

    Captiva 5 можароси: UzavtoMotors судда яна ютқазди

    09.05.2023, 19:40

    Шавкат Мирзиёев ғалабанинг 78 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этди

    09.05.2023, 17:50

    Колумбия университети билан 4 та йўналишда  ҳамкорлик ўрнатилди

    09.05.2023, 17:25

    Наманганда талаба хотинини ўлдириб, ўзини ҳам пичоқлаган эркакнинг ҳолати ҳақида маълумот берилди

    09.05.2023, 17:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” Месси бошчилигидаги “Интер Майами” дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди

    Спорт | 29 июн, 23:09

    “Уй олди-сотдисини нақдсиз шаклга ўтказмоқчимиз” — Мубин Мирзаев

    Ўзбекистон | 29 июн, 23:05

    Озарбайжон Россия бош вазири ўринбосари ташрифини бекор қилди

    Дунё | 29 июн, 23:00

    “Насия бозорини давлат томонидан тартибга солиш режалаштирилган” — Тимур Ишметов

    Иқтисодиёт | 29 июн, 22:30

    Суперлига. “Бухоро” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 29 июн, 22:15

    Эрон МАГАТЭ раҳбари учун ядровий объектларга киришни ёпди

    Дунё | 29 июн, 22:00

    Роберто Баджонинг ноаниқ зарбаси, Месси ва Суареснинг кутилмаган юриши. Футболдаги пенальти қоидаси ҳақида

    Футбол | 29 июн, 21:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.