• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Дубай маликаси Ҳайя бинту ал-Ҳусайн нима сабабдан мамлакатдан қочиб кетган?

    Араб шайхининг оиласидан қочиш малика Ҳайяни замонамизнинг энг кўп муҳокама қилинадиган қироллик аъзоларидан бирига айлантирди. Биз унинг ҳаётининг бутун тарихини — болаликдан тортиб халқаро жанжалгача айтиб беришга қарор қилдик.

    Фото: Getty Images

    “Доно, гўзал, назокатли, ниҳоятда самимий ва очиқкўнгил, — дейди араб нашри Emirates Woman малика Ҳайя ҳақидаги илк таассуротларини шу сўзлар билан тасвирлаб. — Ҳазрати олиялари том маънода қалбидан нур таратади, унинг юзида доимо ёқимли табассум порлайди. Назаримда, агар у БМТ тинчлик элчиси, Дубай халқаро гуманитар шаҳри раиси ва шайх ҳазратлари Муҳаммад ибн Рошид ал-Мактумнинг рафиқаси каби муҳим ролларни бажармаганида, у бахт вазири лавозимига идеал номзод бўларди”.

    У Яқин Шарқдаги энг қудратли аёллардан бири ҳисобланади. Нафақат бой насл-насаби ва нуфузли турмуш ўртоғи туфайли, балки Ҳайя чуқур патриархал жамиятда аёллар ҳақидаги жамоатчилик фикрини ўзгартиришга катта ҳисса қўшади. У жаҳон хайрия ташкилотлари фаолиятида фаол иштирок этади, очлик муаммосига қарши курашади, мақолалар ёзади ва ёрдамга муҳтожларнинг ёнидан кўз юмиб ўтолмайди. Аммо ҳозирда маликанинг ўзи ёрдамга муҳтож. Келинг, 49 йил орқага қайтайлик ва бугун бутун дунё гапираётган Иордания қиролининг қизи ҳақидаги ҳикоя қандай бошланганини эслайлик.

    Отаси билан ўтган бахтли дамлар

    Малика Ҳайя 1974 йил 3 майда Иордания пойтахти Амманда туғилган. Унинг отаси, марҳум Иордания қироли Ҳусайн ибн Талала мамлакатни ўта нотинч даврда бошқарган, бироқ ҳар доим оиласи билан бирга бўлишга ва болалар билан мулоқот қилишга вақт топарди. “Агар мактабга боришимиз шарт бўлмаса, дадамнинг ишхонасига югурардик, дам олиш кунлари эса у ҳар доим “бизники” эди, — дейди Ҳайя. — Отам бизни машинада сайр қилдирарди, бирга мамлакатни айланиб чиқардик. У бизга ўзи учун муҳим бўлган жойларни кўрсатарди, ҳаётидан ҳикоялар айтиб берарди. Энагалар бўлмасди — фақат дадам ва биз бўлардик”.

    Малика Ҳайя отаси қирол Ҳусайн ибн Талала билан 
    Фото: Getty Images

    Қирол фарзандларини ҳайвонларга ғамхўрлик қилишга ҳам ўргатган. “Агар йўл четида эшакни кўрсам, уни уйга олиб келишим мумкин эди. Уйсиз итлар, бошпанасиз мушуклар. Боғимизда ҳайвонларнинг тўхтовсиз кўпайиб бораётган коллекцияси бор эди”, — деб эслайди Ҳайя.

    Ҳаётдан жуда эрта кўз юмган онаси билан муносабатлари

    Малика Ҳайя онаси билан
    Фото: Getty Images

    Малика Ҳайянинг онаси қиролича Алия ал-Ҳусайн 1977 йилда ҳарбий вертолёт ҳалокатида фожиали тарзда вафот этади. У эндигина 28 ёшда эди, қизи эса ўша пайтда 3 ёшда бўлган. Албатта, ўша пайтда Ҳайя нима бўлганини тушунмайди. У суюкли онасини жуда соғинади, ўз фарзандлари бўлганидагина у йўқотишнинг қанчалик оғир бўлганини англайди. “Мен оғриқли хотираларни махсус ъқутиъга солиб қўйган одамлардан бириман —, деб тан олади у. — 40 йил давомида бундан омон қолишимга ўзимни ишонтирдим. Аммо қизим туғилганда, уни бағримга босдим ва ўйладим: “Эй Худо, онам мени қанчалик яхши кўрган экан!”. Илгари буни тасаввур қила олмасдим, бу ҳақда ўйламасдим ҳам. Кимдир менга нисбатан шундай ҳис-туйғуларга эга бўлиши мумкинлигини тушуниб, ҳайратда қолдим”.

    Қирол Ҳусайн ва қиролича Алия — малика Хаянинг онаси ва отаси
    Фото: Getty Images

    Малика Ҳайя онасиз ўсганига қарамай, улар қанчалик ўхшашлиги ҳақида кўп ўйлайди. Ҳайя ёшлигида ўз ишини давом эттиришни — гуманитар лойиҳалар билан шуғулланишни ва муҳтожларга ёрдам беришни хоҳлашини тушунади. “Онам ҳақиқатан ҳам қашшоқликни йўқ қилиш учун кўп иш қилди, гуманитар муаммоларни ҳал қилишда қатнашди, — дейди Ҳайя. — Мен соғлиқни сақлаш соҳасига қизиқардим, чунки унинг сўнгги сафари (хайрия учун) касалхонага ташриф буюриш бўлган”.

    Келажакдаги ғалабаларнинг калитига айланган таъсирчан совға

    Фото: Getty Images

    Ота қизининг онаси йўқлигига кўникиши қанчалик қийинлигини кўриб турарди. Ҳайя 6 ёшга тўлганда, унга ўзига хос совға — жуда кичик тойчоқни совға қилади (у бу билан малика ҳаётидаги энг муҳим севимли машғулотларига пойдевор қўйганини ўша пайтда билмасди). “Тойчоқнинг ҳам онаси ўлганди, шунинг учун у ўзи мустақил катта бўлиши керак эди, — дейди Ҳайя. — Бу жуда таъсирли ва интуитив нарса эди. Айнан шу нарса менга керак эди. Ўша кундан бошлаб отхоналар мен учун бутунлай янги дунёга айланди”.

    Ёш малика бу тойчоқнинг ҳаётида фаол иштирок этади. Ҳайя унга ғамхўрлик қилади, ишчиларга унинг жойини тозалашга, ем беришга ва юришга ёрдам беради ва машғулотларини назорат қилади. Тез орада қизнинг ўзи от миниш истагини билдиради. Аммо бу унга жуда осон туюлади. “Мен телевизорда “Йил оти” каби кўрсатувларни томоша қилардим, кейин отхонага югуриб ўзим машқ қилардим ва отдан сакраш билан шуғулланардим. Бу бироз хавфли, аммо қизиқарли машғулот эди”, — дейди малика.

    Фото: Getty Images

    Кейинчалик Ҳайя от спортида ажойиб муваффақиятларга эришади. 13 ёшида у Иордания шаънини халқаро мусобақаларда ҳимоя қилган,18 ёшида Панараб ўйинларида бронза медалини қўлга киритиб, ушбу мусобақалар тарихидаги ягона аёл ғолибга айланади. Аммо болалигида отаси совға қилган ўша тойчоқ онасидан айрилган қизчанинг дўсти бўлди. Жонивор туфайли у ўз оламига қамалиб олмади, аксинча, ўзи учун янги ажойиб дунёни кашф этди.

    Севимли ука ва уларнинг беозор шўхликлари

    Фото: Getty Images

    Онасининг вафотидан кейин малика Ҳайя укаси Али билан жуда яқин бўлиб қолади (бугунги кунда у ФИФАнинг Осиё бўйича вице-президенти лавозимини эгаллайди). Унинг сўзларига кўра, улар эгизаклар каби деярли ажралмас эди. “Биз ҳар доим ҳаммани овора қилардик. Бу бизнинг режамиз эди”, — ҳазил қилади малика.

    Оиладаги тарбиялашнинг консерватив усулларига қарамай, Ҳайя ва Али кўпинча белгиланган тартибни бузиб, ўқитувчиларини жуда кўп безовта қилишарди. Малика эслаган энг ҳайратланарли эпизодлардан бири бу отасининг машинасини ўғирлаш эди. “У ҳар доим кўчада турарди, — дейди у. — Биринчи марта ўғирлаганимизда укам 5 ва мен 6 ёшда эдим. Кичкина бўйим туфайли оёғим педалга етиб бормади, шунинг учун укамни рулга ўтиришга кўндирдим”. Албатта, улар узоққа кетишолмай, бир неча метрдан кейин энг яқин тўсиққа урилади. “Аммо бу яна шундай қилишимизга халақит бермаган”, — деб кулади Ҳайя.

    Фото: Getty Images

    11 ёшида ёш малика Бристолдаги қизлар учун интернат мактаб Badminton School’га юборилади. “Бу ажойиб мактаб эди, лекин мен уйимизни жуда соғинардим”, — деб тан олади у. Укасидан ажралиш қиз учун айниқса оғир эди. Али ҳам Англияга — Ascot’даги Papplewick мактабига ўқишга юборилади. У ва опасини атиги 100 миля масофа ажратиб турарди, лекин бутун ўқув йили давомида улар фақат хатлар орқали мулоқот қилишади. “Мен унга қандай хатлар ёзганим эсимда: “Бир-биримизни кўришимизга беш кун, уч соат ва йигирма дақиқа қолди”. Кейинги мактуб эса: “Тўрт кун, уч соат…” деган сўзлар билан бошланарди”, — дейди Ҳайя. Унинг тан олишича, онасидан айрилганидан кейин у укасининг тақдири учун катта масъулиятни ҳис қила бошлаган. Унинг қаердалигини, унга нима бўлаётганини, унинг соғлиғи жойидами ёки йўқлигини билиш ҳар доим у учун муҳим эди.

    Ғайриоддий қизнинг оддий ҳаёти

    Фото: Getty Images

    Дарҳақиқат, қирол Ҳусайн фарзандларига ёмонлик истамасди. Қизи ва ўғлини ёшлигида Буюк Британияга жўнатиб, уларни мустақил бўлишга ўргатмоқчи бўлади. Унинг сўзларига кўра, бу улар “дунёни, бошқа маданиятларни кўришлари ва қироллик оиласидан бўлмаганлар қандай ҳаёт кечиришини тушунишлари” учун қилинган. Малика Ҳайя интернатда ўзини ёлғиз ҳис қилганми, деган саволга “Ҳа, албатта”, деб жавоб беради. “Мени ҳатто мазах ҳам қилишган, чунки бўйим жуда паст эди. Бу мени кучлироқ қилди. Аммо барча спорт жамоаларида ўйнашни бошлаганимдан кейин ҳаммаси жой-жойига тушди”.

    Бристолдаги Badminton School’дан сўнг малика Ҳайя Дорсетдаги Bryanston School’га ўқишга киради. Кейин фалсафа, сиёсат ва иқтисод бўйича бакалавр даражасини олган Оксфорд университетидаги Авлиё Ҳилда коллежида таълим олади. Бугунги кунда Ҳайя бешта хорижий тил (испан, инглиз, француз, италян ва португал) эркин сўзлаша олади, сиёсатни жуда яхши тушунади (гарчи у сиёсий масалаларни муҳокама қилмасликни афзал кўради) ва ўзи учун спорт билан шуғулланишда давом этмоқда.

    Фото: Getty Images

    Ва, албатта, у кўп вақтини хайрия ишларига бағишлайди. У Иорданияда очликка қарши курашишни мақсад қилган биринчи араб нодавлат ташкилоти “Тикет Ум Али” (Яшаш учун овқатланинг) асосчиси, шунингдек, фавқулодда вазиятларда одамларга ёрдам кўрсатувчи Дубай халқаро гуманитар шаҳри раиси. Малика БМТ ташаббусларида фаол иштирок этади ва кўплаб нотижорат ташкилотлар бошқарувида ишлайди.

    Ҳайратдан қўрқувгача: араб шайхи билан кечган турмуши

    Шайх Муҳаммад ва малика Ҳайянинг тўйи, 2004 йил апрель
    Фото: Getty Images

    Ҳайянинг Дубай ҳукмдори ва Бирлашган Араб Амирликлари бош вазири Шайх Муҳаммад билан танишиш тарихи ҳалигача кенг жамоатчиликка номаълум. Ҳатто уларнинг тўйи, Шарқда кўпинча бўлгани каби яқинлари даврасида бўлган. 2004 йил апрель ойида Ал-Барака қироллик саройида бўлиб ўтган тантанали маросим меҳмонлари орасида фақат энг яқин қариндошлар, шу жумладан қиролича Рания ҳам бор эди. Малика Ҳайя араб шайхининг 6-хотини бўлади ва турмушининг илк кунлариданоқ эрининг инсоний фазилатлари уни ҳайратда қолдиради. “Ҳар куни унинг қилаётган ишига қойил қоламан”, — деган эди у. — Ҳар куни шундай инсонга рафиқа бўлганим учун Худога миннатдорлик билдираман”.

    2007 йилда уларнинг қизи Жалила, 5 йилдан сўнг Зайд исмли ўғли туғилади. Бир неча йил олдин араб нашрларидан бирига берган интервьюсида Ҳайя боланинг отасидан ўрнак олишини айтади: “Зайд отаси Шайх Муҳаммад бин Рошид Ал Мактумни тасаввур илиб бўлмайдиган даражада яхши кўради. Ўғлим ҳам саҳрони севади — отасининг ҳар бир ишини такрорлайди. Ҳар оқшом унинг ҳамма кийимлари кир ювишга ташланишини айтади, чунки Зайднинг чўнтаклари доимо калтакесак ва ҳашаротларга тўла бўлади. “Шайх Муҳаммад ажойиб инсон, — дея қўшимча қилган малика ўша пайтда. — Унинг фикрича, агар болалар шундан завқланса, ҳар куни лой ўйнашлари мумкин. Бу уларнинг иммунитетини ҳам мустаҳкамлайди”.

    Таъсирчан ва ғамхўр она бўлган малика Ҳайя икки яшар қизини ари чаққанда уни юпатолмай қўрқиб кетади. Ўша пайтда, унинг айтишича, эри ёрдамга келган. Муҳаммад хотинини ҳаммаси яхши бўлишига ишонтиради ва кейин қизини тинчлантириш учун қўлидан келганини қилади. Ва ҳақиқатан ҳам қизча йиғидан тўхтайди — отаси қизга баъзида оғриқни енгиш жуда муҳимлигини тушунтиради.

    Муҳаммад ибн Рашид ал-Мактум, малика Ҳайя ва уларнинг фарзандлари Royal Ascot’да, 2018 йил
    Фото: Getty Images

    Йиллар давомида малика Ҳайя, Шайх Муҳаммад ва уларнинг ёқимтой фарзандлари намунали оила бўлиб келишди. Улар кўп вақтларини бирга ўтказарди, ҳар йили Ascotъдаги пойга каби оммавий тадбирларда қатнашишарди, улар жуда бахтли кўринар, ҳар бир интервьюсида малика эри уни қанчалик ҳайратда қолдирганини айтишдан чарчамасди. Хўш, 2019 йил июнь ойида нима бўлди? Нега малика Ҳайя болалари билан эридан яширинча қочиб, бошқа давлатлардан ҳимоя сўради?

    Малика Ҳайя ва Дубай амири Royal Ascot’да , 2014 йил
    Фото: Getty Images

    BBC манбаларига кўра, малика эрининг бошқа хотинидан бўлган қизи Латифа ҳақидаги янги тафсилотларни билиб қолгани учун дарҳол мамлакатни тарк этишга қарор қилган. Эслатиб ўтамиз, қиз бир неча бор мамлакатдан қочишга уринган ва отасини унга нисбатан ёмон муносабатда бўлганликда айблаган. Шайх унинг барча айбловларини рад этади. Дастлаб малика Ҳайя эри томонида бўлган, аммо кўп ўтмай у “Латифанинг БААга қайтиши билан боғлиқ баъзи қўрқинчли ишлар”дан хабар топади. Шундан сўнг у Дубай амирининг оила аъзолари томонидан душманлик ва босимга дуч келади. Малика Ҳайя энди бу уйда ўзини хавфсиз ҳис қилолмаслигини тушунади ва ўзи ишонган одамлардан ҳимоя қилишни сўрайди.

    Бир неча йил давомида малика суд орқали ажрашишга ва болаларнинг васийлик ҳуқуқини ҳимоя қилишга ҳаракат қилди. Замонавий шарқ эртакларида воқеалар якуни одатда бошқача тугайди, аммо Ҳайянинг омади келиб, унинг ҳикояси бахтли якунланди: юқори даражадаги суд жараёнларидан сўнг у васийлик қилиш ҳуқуқи бўйича Дубай амирини судга беришга муваффақ бўлди. 2022 йилда Англия ва Уэлс Олий суди оила масалалари бўлими амирнинг собиқ рафиқаси томонида бўлиб, унга болаларнинг ягона васийлик ҳуқуқини берди.

    Мавзуга доир: 

    • Ҳашаматли ҳаёт ёки уй қамоғи: араб шайхларининг қизлари қандай яшайди? 
    • Шаҳзодаларга турмушга чиқиб ҳам бахт топа олмаган машҳур аёллар (фото)
    04.05.2023, 17:30   Изоҳ (0)   23612
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Миллиардга яқинлашган кўришлар, миллион томошабин, 114 кунлик концерт. Даврон Кабулов “Миллион”нинг 10 йил давомида эришган ютуқлари ҳақида (видео)

    04.05.2023, 15:30

    “Фаолиятимни ижоднинг бошқа тури билан боғлаш ниятим йўқ”. Миркомил Мусаев “Миллион”дан кетиш сабаби ҳақида (видео)

    04.05.2023, 13:23

    Приянка Чопра омадсиз пластик операция туфайли маълум муддат фильмларда суратга туша олмагани ҳақида сўзлаб берди

    04.05.2023, 12:33

    “Гарри Поттер” фильми юлдузи Эмма Уотсон нима сабабдан узоқ вақт давомида фильмларда суратга тушмагани ҳақида сўзлаб берди

    04.05.2023, 10:30

    Instagram: Янги машина харид қилган Жасур Умиров, Лола Аҳмедова хонадонида тўй, Нигина Анорбоева она бўлади

    04.05.2023, 09:12

    Миркомил Мусаев ҳаммадан узр сўради, меҳмон санъаткор ажаблантирди. “Миллион”нинг YouTube’га чиқмайдиган янги концертидан репортаж (видео) 

    03.05.2023, 20:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM Тошкентдаги ИWТC 2025 да фаол иштирок этмоқда


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    “Орзудаги уй” — бугуноқ замонавий уй эгаси бўлишни истаганлар учун ипотека!


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    TENET бутик-девелопер дебют лойиҳа — Stellar Residence сотуви бошланганини эълон қилади


    Fonon заргарлик уйи "Бриллиантлар оламига саёҳат" мавзусида навбатдаги мастер-классни Интерcонтинентал меҳмонхонасида ўтказди  


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг катта Lego шаҳарчаси қурилди (фото)

    Дунё | 11 май, 23:50

    “Путинни пайшанба куни Туркияда кутаман” — Зеленский

    Дунё | 11 май, 23:25

    Суперлига. “Сўғдиёна” ўз майдонида “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 11 май, 22:51

    Қатар Трампга 400 млн долларлик “учар сарой” совға қилмоқчи — ОАВ

    Дунё | 11 май, 22:50

    Швейцарияда аёл қўшни мушукни боққани учун судланди

    Дунё | 11 май, 22:10

    Ла Лига. “Барселона” — “Реал” учрашувида “голлар отишмаси” бўлди

    Спорт | 11 май, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.