Тошкент мезбонлигида ўтаётган бокс бўйича 2023 йилги Жаҳон чемпионатининг 4-кунги баҳслари 4 май, пайшанба куни бўлиб ўтмоқда.
-63,5 кг вазн тоифасида ҳаракат қилаётган Руслан Абдуллаев испаниялик Оер Ибарречега қарши рингга кўтарилди. Абдуллаев биринчи раунддаёқ рақибини мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди.
Эслатиб ўтамиз, Руслан Абдуллаев аввалги босқичда Пуэрто-Рико вакили Мануэл Фебусни мағлуб этганди.
Шунингдек, 4 май санасидан ўрин олган баҳсларда Шодиёржон Мелиқўзиев (-48 кг), Ҳасанбой Дўстматов (-51 кг) ва Баҳодир Жалолов (+92 кг) ўз жангларини ўтказади.
Изоҳ (0)